Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:16

"Бизга СССРдан қолган эски-тускилар билан дарс беришмоқда"


Uzbekistan- Banner OzodMaktub
Uzbekistan- Banner OzodMaktub

Мен Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети талабасиман. Талаба бўлганимга қарийб бир ярим йил бўлган бўлса-да мен таълим бериш системасидан норозиман. Айтишим мумкинки таълим олаётган ҳамма талабаларни 100% деб олсак, 99% талаба ушбу ҳолатдан норози. Хаттоки ўша 1 % талаба ҳам мажбурлигидан ўқимоқда...

Номи тилга олинган ўқув юрти талабасининг Озодликка келган хати шундай бошланган. Хатни таҳрирсиз, имло ва пунктуациясини сақлаган ҳолда бераяпмиз.

***

...Биринчидан, институт, академия ва университетлар мажбурий таълим эмас дейилсада, талабалар дарсда мажбурий равишда таҳсил олади. Улар фақат бир нарсадан - "дарсда йўқ" қилинишидан қўрқади.

Иккинчидан, талабалар Ахборот университетида ўқисада, ҳали ноёб техника, замонавий таълим ўргатиш усулларидан бехабар бўлиб қолаяпти. Чунки хали биз яхши замонавий компьютерда ўтириб дастурлаб ўрганганимиз йўқ.

Учинчидан, бизнинг университетимиз СССР давридаги таълим бериш системаси билан қолиб кетмоқда. Бизга эски-тускилар билан дарс беришмоқда, ваҳоланки бу ўргатаётган нарсалари иш жараёнига умуман даҳлсиз болиб қолмоқда.

Тўртинчидан, бизга таълим учун 12 та дан ортиқ фан қўйилган. Шу фанларнинг деярли ҳар бири иккига бўлинган , жами 17 тадан ошади. Фанларнинг асосий қисми бизга тааллуқли бўлмаган дарслар сирасига киради. Талаба буларнинг ҳаммасига улгуриши тасаввурга сиғмайди.

Хулоса шуки, ҳамманинг хам шароити яхши эмас, кимдир "дада салом, пул тамом" деса кимлардир ўзи ишлаб пул топади. Яна бир нарса: бизда контрактчилар ва бюджетчилар таълим олади. Бюджетчилар давлат ҳисобидан ўқиса ,контрактчилар ўз ҳисобидан ўқийди.

Демоқчиманки, контракт тўлаётганларга ҳеч қандай имтиёз йўқ. Ҳамма бир ҳилликда қолган. Ҳам ўқиш, ҳам иш қилишга улгуриш осон эмас.

Коррупцияни йўқ қилиш учун олдин дарсларни қисқартирса, контрактчиларга сал имконият бериб, "дарсда йўқ" қилиш деган анъанани йўқ қилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Ўқитувчи-профессорларда инсоф деган нарса йўқ. Улар ўзларича мансабга ўтириб олишган. Талабаларнинг туриш-турмуши билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Бу ҳолатлардан яхши кадрлар етишиб чиқишига умид кам.

Эслатма​: OzodMaktub рукни остида чоп этиладиган фикрлар муаллифнинг шахсий қарашлари ифодасидир. Озодлик бу мулоҳазалар учун масъул эмас.

XS
SM
MD
LG