Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:54

“Фоҳишачалик қадри йўқми тиббиёт ходимининг?”


"Тиббий кўрик мажбурий экан, нега у тиббиёт ходимлари учун пулли бўлиши керак? Иккинчидан, қон билан ишлайдиган тиббиёт ходимлари хавф гуруҳига киришларига қарамасдан, нима учун ОИТС, гепатит "С", "В" ва RW(заҳм) га қон топшириш тиббиёт ҳодими учун пулли-ю фоҳиша, гиёҳванд ва махбус учун текин? Бу билан тиббиёт ходимлари шаьни фоҳиша, гиёҳванд ва жиноятчиларчалик ҳам қадрланмаслигининг ифодаси эмасми?"- дейилган Озодликка "бирламчи звено" тиббиёт ходимидан келган хатда. Мактубни OzodMaktub рукнида таҳрирсиз, қисқартиришсиз, муаллиф имлоси ва пунктуациясини сақлаган ҳолда беришга қарор қилдик. Хат муаллифи исми сир қолишини истаган.

***

Ҳозирги давр энг юксак, инсонпарвар касб эгалари бўлган тиббиёт ходимларининг Ўзбекистонда энг хор бўлган давридир. Айниқса, давлат қаромоғидаги тиббиёт ҳодимлари ( бирламчи звенода ишлайдиганлар) моддий томондан жуда қийналмоқдалар. Улар давлат қарамоғида ишлашларига қарамай, ўз иш шароитларини ўз моддий маблағлари ҳисобидан тикламоқдалар.

Тиббиёт ҳодимлари давлат даволаш муассасасида ишлашлари учун иш кийимларини - халатларни, канцелария маҳсулотларини (қоғозлар, ручкалар, журналлар , амбулатор карталар в.ҳ.к.), касалларни даволашда ишлатиладиган дорилар, шприцлар, пахта, боғлов материаллари, танометр, термометр, фонэндоскоп, давлат муассасаларини таьмирлаш учун, хўжаликда ишлатиладиган совунлар, қоғоз салфеткалар, ҳаттоки ёриқлик берувчи электр лампаларигача ўз ҳисобидан сотиб олмоқдалар.

Масалан, ҳозирги кунда тонометр ўртача 100 минг сўм бўлса, йилига врач 3-4 марта сотиб олишга тўғри келади, халатларнинг нархи энг ками 40 минг сўмдан кам эмас.

Мустақиллик даврининг бошларидан бошлаб, тиббиёт ходимларининг ишлашлари учун шарт шароитлар йиллар давомида камайиб борди.

Энг ачинарлиси шуки, давлат тиббиёт муассасалари ҳодимларини меъёрида ишлашлари учун юқорида кўрсатилган нарсаларни бермасаларда, шу нарсаларни текширувчилар орқали талаб қилмоқдалар ва жарима солмоқдалар! Олдин сен таъминлаб қўй, кейин талаб қил!!!

Ҳозирги кунда, тиббиёт ҳодимлари нафақат тиббиёт ҳодими балки, кўча тозаловчи, боғбон, ахлат ташувчи, хаттоки пахта терувчи мардикор ҳамдир

Ҳозирги кунда, тиббиёт ҳодимлари нафақат тиббиёт ҳодими балки, кўча тозаловчи, боғбон, ахлат ташувчи, хаттоки пахта терувчи мардикор ҳамдир. (бахтимизга бу гал пахта теримига тиббиёт ходимларини жалб қилмаслик тўғри эканлигини тушунуб еттилар)!

Ҳозирги кунда, тиббиёт ҳодимлари расмий ва норасмий ташкилотларнинг бадал тўловчилари ҳамдир. Хеч қачон тиббиёт ҳодимларини ҳимоя қилмайдиган марказий матбуотга мажбуран тиббиёт ҳодимларини обуна қилиш, врачлар ассоциациясига, истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ташкилотига, пахта ҳосилини териш учун мажбурий 300 мингдан ортиқ пул тўлаш (бугунги кунгача мавжуд бўлган), ундан ташқари давлат санэпид назорат ходимлари, ўт ўчирувчилар, фавқулотда ҳолат текширувчилари, хокимят, прокуратура учун ва бошқа текширувчиларни боқишни хам тиббиёт ходимлари бўйнига илиб қўйишган!!!

Ҳозирги кунда, тиббиёт ҳодимларини оддий одамлар, шунингдек расмий раҳбарлар томонидан ҳақорат қилиниши, уларни сўкиш ва ҳаттоки уриш оддатий ва жазосиз ҳолатга айланиб қолмоқда.

Ҳозирги кунда, тиббиёт ҳодимларини оддий одамлар, шунингдек расмий раҳбарлар томонидан ҳақорат қилиниши, уларни сўкиш ва ҳаттоки уриш оддатий ва жазосиз ҳолатга айланиб қолмоқда. Қўйдек юввош, бу инсонпарвар касб эгаларини ҳар-қанча хақарот қилса, хеч ким унга чора кўрмайди(видео тасвирга мухирланган бўлса гина иложсиздан чора кўрилади).

Агарда, Ўзбекистондаги фақат тиббиёт ходимлари бир-неча кунгина ишламаса, 100 минглаб одамлар турли касалликлардан ўлиб кетган бўлар эди. Хеч қайси касб эгалари врачларни ишини қилолишмайди. Врачлар эса ўзининг билими ва инсонпарварлиги билан ҳамма касб эгаларининг ишини қилиши мумкин.

Ҳозирги кунда тиббиёт ҳодимлари ўзлари тиббиёт ҳодими бўла туриб, хар йили ўтадиган тиббий кўриклар улар учун пулли эканлиги мени жуда хам ажаблантиради!

​Ҳозирги кунда тиббиёт ҳодимлари ўзлари тиббиёт ҳодими бўла туриб, хар йили ўтадиган тиббий кўриклар улар учун пулли эканлиги мени жуда хам ажаблантиради! Гўёки, биз ишлаётган давлат муассасаси тиббиёт ҳодимларининг шаҳсий корхонаси сифатида кўрилади. Нега биз давлат муассасасида ишлаб туриб тиббий кўрикдан пулли ўтишимиз керак?

Тиббий кўрик мажбурий экан, нега у тиббиёт ходимлари учун пулли бўлиши керак? Иккинчидан, қон билан ишлайдиган тиббиёт ходимлари хавф гуруҳига киришларига қарамасдан, нима учун ОИТС, гепатит "С", "В" ва RW(заҳм) га қон топшириш тиббиёт ҳодими учун пулли-ю фоҳиша, гиёҳванд ва махбус учун текин? Бу билан тиббиёт ходимларини шаьни фоҳиша, гиёҳванд ва жиноятчиларчалик ҳам қадрланмаслигининг ифодаси эмасми?

Ҳозирги даврда қон билан ишлайдиган тиббиёт ҳодимларининг хар йилги тиббиёт кўриги 130-170 минг сўмга тушмоқда.

Ҳозирги даврда қон билан ишлайдиган тиббиёт ҳодимларининг хар йилги тиббиёт кўриги 130-170 минг сўмга тушмоқда. Хозирги кунда врачларнинг ўртача ойлиги 600-800 минг сўм (100 АҚШ доллардан ҳам кам) атрофидалигини (ўрта тиббиёт ходимлариниг ойлиги эса олий ва ўрта маълумот талаб қилинмайдиган касб эгалари - кўча супурувчи ёки қоровулнинг ойлигидан паст бўлгани учун, уни қийматини ёзишни ор деб билдим) инобатга олсак тиббий кўрикга кетадиган пул тиббиёт ҳодимларининг иқтисодий аҳволини ўта мушкуллаштириб қўйиши аниқ.

Бутун дунёда, тиббиёт касб эгалари халқнинг энг олий жаноб вакиллари ҳисобланади ва юксак қадрланади.

Ўзбекистонда эса, унинг аксидир.

Бу соҳа жиддий мулохазалар ва ислоҳатлар талаб қилади.

......................................................................................................................

Эслатма​: OzodMaktub рукни остида чоп этиладиган фикрлар муаллифнинг шахсий қарашлари ифодасидир. Озодлик бу мулоҳазалар учун масъул эмас.

XS
SM
MD
LG