Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:44

ҚҚС машмашаси: Супермаркет ҳаридорлари ҳам бозордан савдо қилишни афзал билаяпти


Ўзбекистон бозорлари
Ўзбекистон бозорлари

Ўзбекистонда 1 январдан янги солиқ тизими (ҚҚС) ишга тушиши ортидан супермаркет ёки мини-маркет ҳаридорлари ҳам озиқ-овқатни деҳқон бозорларидан ҳарид қилишга ўтган. ҚҚС жорий қилиниши сабаб дўкон пештахталарининг бўшаб қолгани ва маҳсулотлар нархи ошгани кузатилаяпти.

Интернетдаги Потребитель.уз тармоғи ўзбекистонлик истеъмолчилар орасида ўтказган сўров натижасига кўра, респондентларнинг 52 фоизи супермаркетлардан озиқ-овқат ҳарид қилишни тўхтатиб, бозорга ўтиб кетганликларини билдиришган.​

Сўровда қатнашганларнинг 37 фоизи ҳам бозор, ҳам супермаркетдан ҳарид қилаётганини айтган.

Тўрт юз нафар респондентнинг 11 фоизи эса озиқ-овқатни ҳамон супермаркетлардан ҳарид қилаётганликларини таъкидлаган.​

Респондентларнинг 52 фоизи супермаркетлардан озиқ-овқат ҳарид қилишни тўхтатиб, бозорга ўтиб кетганликларини билдиришган.​
Респондентларнинг 52 фоизи супермаркетлардан озиқ-овқат ҳарид қилишни тўхтатиб, бозорга ўтиб кетганликларини билдиришган.​

Озодлик суҳбатлашган Потребитель. уз гуруҳи мутахассисига кўра, ҳаридорларнинг супермаркетлардан юз ўгириб, деҳқон бозорларига ўтиб кетишининг асосий сабаби январ ойидан қўшимча қиймат солиғи - ҚҚСнинг янги тартиби жорий этилгани ва дўконларда махсулот камайиб кетгани билан боғлиқ.

- Биринчидан янги солиқ тизими жорий этилганидан сўнг ҳаридорлар ўзлари хоҳлаган махсулотни супермаркетлардан топа олмаяпти. Уларни бозордан излашга мажбур бўляпти. Олдин масалан дўкон пештахталарида сутнинг 10та тури бўлган бўлса, ҳозир икки-уч тури қолган. Махсулот етказиб берувчилар нарх масаласида келиша олмай, уларни дўконларга беришни тўхтатиб қўйган. Оқибатда супермаркет пештахталари бўшаб қоляпти, бозорларда эса махсулот аввалгидай сероб. Иккинчи сабаб ҳарид қилинадиган маҳсулотларнинг нархлари таркибида солиқлар борлиги, ҚҚС миқдори ҳамда устамаларнинг чекларда пайдо бўлиши ҳаридорларни чўчитиб юборяпти. "Нега устама тўлашим керак", дея кўпчилик ўзини бозорга урмоқда,- дейди Потребител.уз мутахассиси.

Сўнгги йиллар Ўзбекистоннинг нафақат йирик шаҳарларида, балки туман марказларида ҳам супермаркетлардан озиқ-овқат ҳарид қилиш оддий холга айланганди.

- Сўнгги пайтда супермаркетлардан савдо қилувчилар кўпайганди. Чунки, бозорда тарозидан уриб қолувчилар бор. Супермаркетлар маҳсулот сифатига кафолат беради. Лекин, январ ойи бошидан жорий этилган солиқ тизимидаги ўзгаришлар сабаб ҳамма нарса алғов-далғов бўлиб кетди. Ҳозир энг хос ҳаридорлар ҳам деҳқон бозоридан ҳарид қилишни бошлаган, - дейди Потребител.уз мутахассиси.

Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил июнида имзолаган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармонига биноан 2019 йил 1 январдан бошлаб, йиллик обороти 1 миллиард сўмдан ошган юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлай бошлади.

Озодлик 18 январ куни Ўзбекистондаги супермаркетлардан нарх-наво ошиб, дўкон пештахталаридан баъзи маҳсулотлар ғойиб бўлгани ҳақда хабар берган эди.

Андижондаги "Корзинка" дўкони.
Андижондаги "Корзинка" дўкони.

Ижтимоий тармоқда қўйилган суратларда¸ хусусан¸ "Корзинка" тармоғи дўконлари пештахталарининг бўшаб қолгани кўрилади.

Тошкентдаги Иқтисодий тараққиёт маркази директори Юлий Юсупов Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон ҳукуматининг шошма-шошарлик билан ҚҚС янги тартибини жорий этиши ортидан бозорда шок ҳолати юзага келганини айтади:

- Афсуски, ҳукуматнинг айби деб ҚҚСнинг янги тартибига ўтишга яхши тайёргарлик кўрилмади. Бу бозордаги алғов-далғовга сабаб бўлмоқда. Ишлаб чиқарувчилар солиқ юки ортганидан сўнг нима қилишни билмаяпти. Бизнес шок ҳолатида ҳозир. Дўконларда айрим товарлар йўқолган. Мени ўзим ҳам дўконга бораман, пештахталар бўшаб қолган дея олмайману, айрим маҳсулотлар йўқолган. Сабаби дўкон ёки дўконлар тармоғи маҳсулот етказиб берувчилар билан янги жорий этилган солиқ шартларини келишилмаган. Ишлаб чиқарувчилар солиқ ошганидан сўнг нархларни оширган, бундай нархга дўкон эгалари рози бўлмаяпти, сўзлашувлар кетаяпти, - дейди Юлий Юсупов.

Солиқ мутахасисларига кўра, ҚҚС- билвосита солиқ ҳисобланиб, ҚҚС суммаси маҳсулот қийматига киритилади ва шу боис унинг ҳақиқий тўловчиси маҳсулот ишлаб чиқарувчи эмас, балки шу маҳсулотнинг охирги истеъмолчиси ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳукумати ҚҚСга бюджетни тўлдиришнинг асосий манбаси сифатида қарамоқда. Ўзбекистоннинг 2019 йил учун белгиланган давлат бюджети параметрларида ҚҚСнинг улуши 35 фоиз қилиб белгиланган.

XS
SM
MD
LG