Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:12

Кореяга кетиш учун "Trust Vision"га $4000 дан тўлаганлар пулини қайтариб олишга Президентдан ëрдам сўради (ВИДЕО)


"Trust Vision"га Жанубий Кореянинг Йондон шаҳридаги U1 университетининг корейс тили курсларига ўқиш учун топширилган ҳужжатлар.
"Trust Vision"га Жанубий Кореянинг Йондон шаҳридаги U1 университетининг корейс тили курсларига ўқиш учун топширилган ҳужжатлар.

Наманган шаҳридаги "Trust Vision" хусусий тил ўргатиш марказининг Жанубий Кореяга ўқишга жўнатиш ҳақидаги ваъдаларига учиб, шу ташкилотга миллионлаб сўм тўлаб қўйган ўнлаб ўзбекистонлик пулларини қайтариб олишда ёрдам сўраб Ўзбекистон президенти қабулхонасига арз қилди.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган ​арзчиларнинг даъвосига кўра, "Trust Vision" уларни Жанубий Кореянинг Йондон шаҳридаги U1 университетининг корейс тили курсларига ўқишга юбориш ваъдаси билан ҳар биридан бир неча миллион сўм миқдорида ҳақ олган, аммо ваъда қилинган муддат якунига етса ҳам, ҳеч ким ўқишга юборилмаган.​

Озодлик "Trust Vision" хусусий тил ўргатиш маркази телефон рақамига қўнғироқ қилганида, телефонни кўтарган шахс марказ ёпилиб кетгани, унинг раҳбари қамоққа олинганини айтди.

Фарғоналик 20 ёшли Саидолим Тожибоев 2018 йилнинг октябрида "Trust Vision" хусусий тил ўргатиш марказига Жанубий Кореяга кетиш учун 4 минг АҚШ долларига яқин пул тўлагани, аммо ваъда қилинган муддат ичида марказ ҳеч кимни ўқишга жўнатмаганини айтди:

Ҳаммаси бўлиб 4 минг АҚШ долларига яқин пулни тўладик. Мана бир йилдан ошди, ҳеч ким Кореяга ўқишга кетгани йўқ, пулни ҳам қайтариб беришгани йўқ.

- Наманган шаҳридан мен билан бирга қирқдан ортиқ бола топширганмиз. Олдинига 800 минг сўм олди. Кейин 8 миллион 800 минг сўм тўладим. Бу уларнинг хизмат ҳақи экан. Бир ойдан сўнг ана кетасизлар мана кетасизлар деб 2600 АҚШ долларини олишди. Ҳаммаси бўлиб 4 минг АҚШ долларига яқин пулни тўладим. Мана бир йилдан ошди, ҳеч ким Кореяга ўқишга кетгани йўқ, пулни ҳам қайтариб беришгани йўқ.

Фарғоналик 20 ёшли Саидолим Тожибоев
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:25 0:00

Наманганлик Шерзод ҳам "Trust Vision"дан куйганлардан бири. У Trust Vision"нинг маҳаллий телеканаллар ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган рекламасига учганини айтди:

Бу ҳам Аҳмадбойникига ўхшаган пирамида экан-да. Булар нафақат Наманганда бутун республика бўйича одамлардан пул олиб туя қилишган.

- Икки йил олдин бу марказ 8 та болани Кореяга ўқишга жўнатгани овоза бўлиб кетиб, ҳамма "Trust Vision"га ҳужжат топшириб, иштонини сотиб бўлса ҳам пулини тўлаган эди-да. Ҳар куни рекламаси айлантирилди, тармоқларда эълонлари берилди. Бу ҳам Аҳмадбойникига ўхшаган пирамида экан-да. Булар нафақат Наманганда бутун республика бўйича одамлардан пул олиб туя қилишган экан.

Озодлик мазкур масала юзасидан изоҳ олиш мақсадида "Trust Vision" маркази телефонига қўнғироқ қилди.

Телефонни кўтарган шахс марказ ўтган йили август ойида ёпилиб кетгани, унинг раҳбари қамалганини айтди.

Наманган вилоят Ички ишлар бошқармасининг Озодлик суҳбатлашган ходими "Trust Vision" маркази таъсисчиси ва раҳбари Ж.К. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича гумонланиб ўтган йил ўрталарида ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Мижозларнинг Кореяга ўқишга кетиш учун марказга тўлаб қўйган пулларини энди ким қайтаради?

Озодлик бу саволга Наманган ИИБдан жавоб ололмади.

Саидолим Тожибоев ва "Trust Vision"га миллионлаб сўм тўлаб қўйган бошқа наманганликлар пулларини қайтариб олиш учун вилоят прокуратурасидан тортиб Ўзбекистон президенти қабулхонасигача мурожаат қилганликлари, лекин ҳозиргача натижа бўлмаётганини айтишмоқда.

- Шунча пул тўлаганмиз. Қарз олганлар бор. Квитанциялари сақланиб турибди. Илтимос, шу мурожаатимизни Мирзиёевга етказинглар, пулимизни қайтариб олишга ёрдам берсин, чунки прокуратурадан ҳам ИИБдан ҳам натижа бўлмаяпти. У одамни қамалган, қамалмагани билан ишимиз йўқ, бизни пулимизни қайтарсин, - деди Саидолим Тожибоев.

"Trust Vision" Ўзбекистонда норозиликка сабаб бўлаётган ягона ҳусусий ташкилот эмас.

Бундан олдин туяқуш жўжалари ваъда қилиб, одамлардан миллинлаб сўм пул олган "Straus House" ширкати, Германия, Чехия, Туркия каби мамлакатларга ишга юбориш ваъдаси билан фуқаролардан бир неча ўн миллион сўмдан олган Human, International Job Organization, Korean & Migrations каби хусусий бандлик агентликлари жанжал марказида қолган эди.

XS
SM
MD
LG