Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:40

ФҲДЁ ходими: Маълумотлар базаси Адлиядан Давлат хизматлари агентлигига ўтказилганидан бери ишимиз оқсаяпти


OzodMaktub рукнида Тошкент шаҳри туманларидан бирининг ФХДЁ бўлимида ишлайдиган ходимдан келган мактубни эълон қиляпмиз.

Мақола муаллифнинг имлоси ва стилистикаси сақланган ҳолда, қисқартирмай берилмоқда.

"Ассалому алайкум.

Тошкент шаҳридаги ФХДЁ бўлимидан ёзяпман.
Бизнинг ишимизда охирги пайт кўп муаммолар учрамоқда.
Дардимизни айтишга ҳам, эшитадиган ҳам одам йўқ.

Биз фуқароларга хизмат кўрсатадиган ташкилот ходимларимиз.
Муаммолардан бири шуки, биз фуқароларни қабул қилишда ФХДЁ ягона базасидан фойдаланамиз. Ҳамма далолатнома ёзувлари шу базага киритилиб, бериладиган гувоҳномалар шу базадан чиқарилади.

База илгари Адлия вазирлигида бўлган, хозир 1 йилдан буён давлат хизматлари агентлигига ўтди.

Охирги ойларда хар куни ишимизни "база ишламаяпти"дан бошлайдиган бўлиб қолдик.

База ишламаса биз фуқароларга хизмат кўрсата олмаймиз, фуқаролар жанжал қила бошлайди, лекин агентлик буни билмайди ёки билишни ҳам, эшитишни ҳам хохламайди.

Агар муаммодан гапирсак, агентлик ходимлари бизга ортиқча иш ёки топширик бериб ёки хисобот сўраб дарров танобимизни тортиб қўйишади.

Телеграмда группамиз бор, шу ерда ёзамиз баъзи муаммоларни. Гоҳида тез хал қилиб беришади, гохида анча вактгача хеч ким ёрдам бермайди.
2 ҳафта олдин база ярим кун ишламади, чироқ бўлмаган экан.

Бу нима деган гап, 21-асрда яшаяпмиз, компютер асри дейишадику лекин соатлаб база уланган компютерлари ишламайди.

Илгари вазирликни ходимлари қарарди, муаммо бўлса хал қиларди. Хозир улар хокимиятга ўтгансизлар, база агентликда деб қарамай қўйишди.

Ишни талаб қилишда хамма биринчи, хокимият хам, агентлик хам. Аммо муаммони хал қилишда, шароит яратиб беришда хамма четда. Фуқаро шикоят қилса калтак яна бизни бошимизда синади.

Балки адлия вазирининг хабари йўқдир, балки агентликдаги база бошлиги хамқишлоғи бўлгани учун кўзини юмаетгандир. Лекин бундан оддий фуқаролар жабр кўряпти, фуқаролар норози бўляпти. Дардимизни эшитадиган одам йўқ.

Давлат хизматлари агентлиги ФХДЁ ходимлари қилган ишни "биз қилдик" деб мақтанишни, пиар қилиб жар солишни билади, лекин мана бу холатларни яшириб келяпти.

Мана, телеграмдаги кечаги ёзишмани юборяпман.

Хат муаллифидан келган скриншот
Хат муаллифидан келган скриншот
Хат муаллифидан келган скриншот.
Хат муаллифидан келган скриншот.

Кимлигимни билишса ишдан хайдашлари мумкин, шунинг учун айтмайман, узр.

Илтимос ёрдам беринглар, раҳмат"

Эслатма​: OzodMaktub рукни остида чоп этиладиган фикрлар муаллифнинг шахсий қарашлари ифодасидир. Бу рукнда берилган материаллар муаллифлари қарашлари Озодлик қарашларига мос келмаслиги мумкин.​

Алоқадор

XS
SM
MD
LG