Тошкент шаҳридан OzodMikrofon га қўнғироқ қилган Румиля Халикова 1992 йилда Қозоғистондан пойтахтга келин бўлиб тушгани, лекин, орадан шунча йил ўтса ҳам, Ўзбекистон фуқаролигини ололмаётганидан шикоят қилди.
Уч фарзанднинг онаси бўлган Румилянинг айтишича, “Фуқаролик тўғрисида”ги Ўзбекистон Қонунида фуқаролик олиш учун бундай талаб ёзилмаган бўлса-да, лекин расмийлар ундан муқим иш ўрни бўлишини талаб қилмоқда.
Энди ишга кирмоқчи бўлган Румиля “25 йил кутдим, қани яна бир кутайчи”, дейди.
----------------------------------------------------------------------------------------
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.
OzodMikrofon сизга мунтазир!
OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!