Андижон шаҳрар, Биринчи тор Пиллакаш кўчасининг 26- уйида истиқомат қиладиган 45 яшар бева Зумрадхон Исмоилхўжаеванинг OzodMikrofon га арз қилишича, 5 йил бурун яшаб турган уйи ёниб кетганидан сўнг, 3 фарзанди билан чакка ўтадиган айвонда яшашга мажбур бўлмоқда.
Зумрадхоннинг сўзларига кўра, у маҳаллада кам таъминланган оилалар рўйхатида туради, катта ўғли ногирон, икки фарзанди мактабда ўқийди, ночорликдан ёнган уйини тиклаб олишга қурби етмаяпти.
Шаҳар ҳокимлигига, президент порталига бир неча бор ёрдам сўраб мурожаат қилган Зумрадхон, унинг бу аҳволидан барча раҳбарлар яхши хабардор эканлигини, лекин ҳеч ким мадад қўлини чўзмаётганини айтади :
“Андижонга президент келибди, деб эшитдим. Уни фақат ўзига тўқ одамларнинг уйларига олиб боришади, лекин ҳеч ким президентни мени ва мен каби бечораларнинг уйига олиб келмайди. Агар бошимда эрим бўлганида эди, мен бу ҳокимларга сарғайиб юрмас эдим. Ҳунармандчилик қилиб оиламни зўрға боқяпман, уйимни тиклаб олишга эса беш йилдан буён орттиролмаяпман. Ҳокимнинг эса ваъда бергани берган, лекин амалий ёрдамнинг ўзи йўқ”, дейди Зумрадхон Исмоилхўжаева.
----------------------------------------------------------------------------------------
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.
OzodMikrofon сизга мунтазир!
OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!