Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:25

OzodMikrofon: Мен нега президент айтгандай тадбиркор бўлолмаяпман?


Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшайдиган Дилшод Шарипов укаси билан ўттизга яқин бизнес-режа тузиб туман ҳокимига мурожаат қилгани, аммо унинг тадбиркорлик қилиш ташаббуси қўллаб қувватланмаганлигидан Озодликка арз қилди. Дилшоднинг айтишича, у укалари билан чорвачилик, паррандачилик ва бошқа хил тадбиркорлик режаларини амалга ошириш учун банкдан кредит ололмаган.

Сариосиёлик Дилшод Шариповнинг айтишича, укаси Меҳрож ўқийдиган Агросаноат коллежи раҳбарияти битирувчи талабаларга бизнес режалар тузиб келиш ва банк бу режаларни маъқулласа 5 миллиондан 150 миллион сўмгача кредит беришга ваъда берганини айтган.

“Укам коллеждан гўёки учиб келди, “ака, бизнес режа тузсам, бизга банк кредит берар экан”, деди. Биз бирга ўттизга яқин бизнес-режа туздик. Кейин банк ходимлари, ҳокимлик мулозимлари келишди. Улар бизни ёзиб олишди бизнес режаларимизни кўришди, маъқуллашди ва эртага келамиз, деб кетишди. Шу билан бошқа қораларини ҳам кўрмадик. Президентимиз тадбиркорликни ривожлантирамиз, кредитлар берамиз, деб айтган гапларини маҳаллий ҳокимлар инобатга олмаяпти. Шунчаки номига рўйхат қилиб юришибди”, деди Дилшод Шарипов.

Дилшод Шарипов ва укаларининг нега тадбиркор бўлолмаётгани сабабларини қуйида тингланг:

OzodMikrofon: Мен нега президент айтгандай тадбиркор бўлолмаяпман?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:17 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG