Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:28

“Арзон гўшт эвазига арзон кунжара ваъда қилган Андижон ёғ заводи икки йилдан бери алдайди”


Андижон вилоят, Бўз туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган тадбиркорнинг айтишича, у ва яна ўнлаб тадбиркор 2018 йилда Тошкентдаги Фарҳод бозорида ташкил қилинган ярмарка учун арзон нархда гўшт топширган:

“Ярмаркага арзон гўшт сотган эдим, лекин ваъда қилинган арзон кунжара берилмади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:41 0:00
Бевосита линк

“Туман ҳокимлиги ваъдаси бўйича Андижон ёғ-мой акционерлик жамияти билан шартнома тузган эдик. Шартномага кўра, биз тадбиркорлар Тошкент ярмаркаларига арзон нархда гўшт берамиз, бунинг эвазига эса ёғзавод бизга арзон нархда кунжара ва шелуха беради. Гўштни арзон олиб, эшаги лойдан ўтиб бўлганидан сўнг ҳокимият ҳам, ёғ заводи ҳам арзон кунжара ва шелуха беришдан бош тортиб келмоқда. Менку 1000 долларлик маҳсулот сотганман, лекин 5-10 минг долларлик гўшт сотган бошқа тадбиркорлар ҳам бор. Икки йилдан бери Андижон ёғ заводи ҳам, ҳокимият ҳам бизларни алдаб келмоқда”.

Бўз туманидан арзон гўшт топширган тадбиркорлар рўйхати
Бўз туманидан арзон гўшт топширган тадбиркорлар рўйхати

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG