Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:48

OzodTa'sir: "Уч ойлик маош берилди, лекин муаммо ечилмай қолди"


Оҳангарондаги шифер заводи
Оҳангарондаги шифер заводи

“Оҳангароншифер” акциядорлик жамиятининг ўнлаб ишчиси 19 июль куни завод дарвозасини пайвандлаб қўйиб, завод директори ва юк машиналарининг кириш-чиқишини тўсиб қўйгани ҳақидаги Озодлик мақоласидан сўнг, ишчиларнинг уч ойлик маоши тўлаб берилди.

Бу ҳақда Озодликка корхона ишчилари хабар қилди:

"Озодлик радиосида 2019 йил 23 июлда «Оҳангароншифер» акциядорлик жамиятидаги муаммолар ҳақидаги эшиттиришингиз натижасида биз оддий ишчиларнинг қўли ниҳоят пул кўрди.

Корхона маъмурияти нафакат икки ойлик, балки яна 150 минг сўмдан аванс пули хам берди. Сизларга чукур миннатдорчилик билдирамиз!Бундан олдин бизлар жуда кўп жойларга ва Президентга хам кўп бор мурожаат қилган эдик ва ҳеч қандай натижа бўлмаганди".

Ишчиларнинг ёзишича, маош берилгани яхши бўлгану, лекин муаммолар ҳал бўлмай қоляпти:

"Бироқ корхонада ҳали муаммолар жуда кўп.Ойлик иш хақимиз бор-йўғи юз доллар атрофида ва ҳеч қандай ижтимоий кафолатлар берилмайди.

Юқоридан корхонага нобоп кадрларнинг юборилиши натижасида корхона банкрот ёқасига келиб қолган. Бунинг энг асосий айбдорлари "Ўзқурилишматериаллари" АЖ бошқаруви раиси Б.Зарипов ҳамда Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Хайдаров жанобларидир ва улар ҳеч қачон халқ фикрини ҳисобга олмайдилар ва халқни бир тийинга олмайдилар. Албатта улар чиройли гапирадилар, бирок гаплари ва ишлари бир-бирига тескаридир

Сизнинг чикишингиздан сўнг корхонада таъқиб бошланди. Яъни, ўша кунги муаммони гапирган ишчиларни корхона маъмурияти ишдан бўшатишга ҳаракат қилмоқда.

Биз 2019 йил 24 июлда Ўзбекистон давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбариятига хат жўнатгандик ва бунга ҳам ҳеч қандай жавоб бўлмади. Сиздан яна кўмак сураймиз деб бир гуруҳ ишчилар"

Оҳангарондаги шифер заводи ишчилари имзоси
Оҳангарондаги шифер заводи ишчилари имзоси

​Озодлик 23 июль куни “Оҳангароншифер” акциядорлик жамиятининг ўнлаб ишчиси иш ҳақи берилмаётганига норозилик билдириб, завод дарвозаларини сваркалаб ташлагани ҳақида хабар берган эди.

Озодликка воқеа жойидан видео юборган ишчилардан бирининг айтишича, уч ойдан бери маошсиз ишлаш оқибатида ўзлари тушиб қолган ночор вазият уларни шундай чорага қўл уришга мажбур қилган.

“19 июль куни ҳам эрталаб директорнинг олдига бориб, қарийб уч ойдан буён маошсиз ишлаётганимизни, қийналиб кетганимизни айтдик. У шу бугун соат 4 гача тушириб бераман, деб ваъда берди. Лекин яна алдади. Ишчилар бундан дарғазаб бўлиб, дарвоза олдида тўплана бошлади. Ишдан чиққан 50дан ортиқ одам бор эди. Ишчилар бўлмаса, заводга битта мошин кирмайди ҳам, чиқмайди ҳам деб, дарвозани икки томонидан сваркалаб ташлашди”.

XS
SM
MD
LG