Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:44

OzodTa'sir: Озодлик хабари ортидан расмийлар Ўринғоч кўли атрофини чорпоялардан халос қилди


“Ўрунғоч” кўли
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:13 0:00

Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси Бурчимулла давлат ўрмон хўжалигига мансуб Ўринғоч сой кичик кўли атрофида қонунга зид равишда ўрнатилган чорпояларни олиб ташлади. Бу ҳақда қўмитанинг Facebook’даги саҳифасида айтилади.

Ўринғоч кўли бўйида қонунга хилоф равишда айвонлар қурилиб, чойхона ва қайиқда сайр қилиш хизматлари йўлга қўйилгани, кўл атрофи шу кунда ароқдан бўшаган шишалару озиқ-овқат қолдиқлари, чиқиндиларга тўлиб тошгани ҳақида Озодлик 12 июль куни мақола эълон қилганди.

Хабардор кишиларнинг Озодликка маълум қилишларича, сўнгги ойларда бу масканни хусусий тадбиркорлар эгаллаган, улар сув устига шийпонлар қуриб, шашлик ва паловхўрларга ижарага беришни бошлаган. Кўлга қайиқ ва катамаран ташлаб, сайр қилиш хизматлари ҳам йўлга қўйилган.

Давлат муҳофазаси остидаги Ўринғоч кўлини айш-ишратчилар эгаллади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:03 0:00

Бу масканга борган ўзбекистонликлар “кўлни ифлослантиришнинг олди олинмаса, бир-икки йилдан кейин "Нефрит" кўлимиздан айриламиз”, дея ташвиш изҳор этганлар.

Ўринғоч кўли атрофидаги вазиятни ўрганган Давлат экология қўмитасининг аниқлашича, кўлнинг қирғоқ олди ҳудуди 3 кишига ижарага берилган, улар эса кўл яқинига ноқонуний равишда чорпоялар ўрнатиб олганлар.

Қўмита қонун талабларини бузган ватандошларнинг айвон ва чорпоялари бузиб ташлангани, кўл сувига ҳар хил чиқиндилар ташлаб, сувни ифлослантирганлиги учун уларнинг ҳар бирига жарималар белгилангани, ижарачилар ушбу ҳолат қайта содир этилмаслиги юзасидан огоҳлантирилганини билдирган.

XS
SM
MD
LG