Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:33

ДХХ терговчилари Сардоба тўғони ўпирилишига лаққа балиқлар сабаб бўлганига оид версияни ҳам ўрганмоқда


Сардоба тўғонининг ëрилган 6-пикети суратини кўрган мутахассислар¸ унинг қурилишида цемент ишлатилганига қаттиқ шубҳа билдирмоқда.
Сардоба тўғонининг ëрилган 6-пикети суратини кўрган мутахассислар¸ унинг қурилишида цемент ишлатилганига қаттиқ шубҳа билдирмоқда.

1 май куни Сардоба сув омборида рўй берган техноген фалокат юзасидан очилган жиноят иши терговида кўрилаëтган версиялардан бири¸ бу жараëндан билвосита хабардор Тошкент мулозимига кўра¸ “лаққа балиқ” версиясидир.

Бу версияга кўра¸ сув омборида кўпайтирилган йиртқич балиқлар¸ хусусан¸ катта-катта лаққа балиқлар¸ тўғон девори емирилишига сабабчи бўлган бўлиши мумкин.

Тўғон қулаганидан сўнг қўшни Қозоғистоннинг сув босган ҳудудларидан олинган видеоларда Сардоба сувида катта-катта балиқлар¸ хусусан¸ лаққа балиқларнинг кўплиги кўрилади.

Терговга оид айрим маълумотларни Озодликка еткизган мулозимга кўра¸ ДХХ терговчилари сўроққа чақиртирилаëтганлардан сув омборидаги балиқчилик ҳақида батафсил суриштирмоқда ва жараëнга балиқчилик бўйича мутахассислар ҳам жалб этилган.

Сардоба сув омбори маъмуриятининг Озодлик боғланган расмийси¸ шундай версия мавжудлигини инкор қилмади¸ айни пайтда¸ бу версияга жиддий тус бериш¸ жамоатчиликни “лоф ва ëлғон билан боқиш” бўлажагини таъкидлади.

Тўғон емирилишига лаққа балиқлар айбдор?

Сардобадаги техноген фалокат юзасидан жиноят иши терговини олиб бораëтган ДХХ терговчилари¸ сўроққа чақиртирилганлардан сув омборидаги балиқлар¸ хусусан¸ лаққа балиқлар ҳақида обдон сўраб-суриштирмоқда.

Бу ҳақда Озодликка терговга чақиртирилганлардан бири яқини шахси сир қолиш шарти билан хабар қилди.

Терговчилар¸ асосан¸ балиқ версияси бўйича кўп савол берган. Сув омбор ишга тушгандан кейин¸ бу ерда ҳар хил балиқ олиб келиб кўпайтирилган. Сардобадан тошиб Қозоғистонга борган сувдан катта-катта лаққа балиқлар чиққани видеоси тарқаб кетганидан кейин¸ 1,5 - 2 метрлик бунча кўп лаққа балиқ сув омборида қаердан пайдо бўлди¸ деган савол кун тартибига тушган. Бу балиқлар табиий йўл билан пайдо бўлиши мумкин¸ лекин сув омборида бунча кўп миқдорда катта балиқ боқишга рухсат йўқ. Шунга ҳозир ДХХ балиқчилик сохасидаги мутахассисларни консультант сифатида чақириб¸ бу ерда лаққа балиқларнинг кўпайтирилиши тўғон емирилишига сабаб бўлган бўлиш эҳтимолини ўрганаяпти”.

“Сардоба иши” терговини олиб бораëтган ДХХ матбуот хизмати очиқ ишламаслиги¸ унинг телефон ва электрон манзили жамоатчиликка эълон қилинмаслиги боис¸ бу идора билан боғланиб¸ ундан изоҳ сўрашнинг имкони йўқ.

“Сардоба сув омборида балиқ боқилган¸ лекин қонуний боқилган!”

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли Сардоба сув омбори дирекцияси расмийси Озодлик билан суҳбатда сунъий сув ҳавзасида балиқчилик билан шуғулланиб келинганини эътироф этди.

Айни пайтда бу расмий лаққа балиқлар кўплиги тўғон емирилишига сабаб бўлган¸ деган версияни қатъият билан инкор қилди.

Бу гапларнинг ҳаммаси лоф. Бунақа гаплар бўлмаган. Агар емирган бўлса¸ бошқа жойларда ҳам оз бўлса ҳам йўли бўларди. Ҳамма жойни текшириб чиқдик¸ бошқа жойда унақа тешик ëки из йўқ. Бу гаплар лоф ва одамларни алдаш керак эмас. Балиқ боқилган¸ лекин ноқонуний эмас. Фреш лайнми¸ деган фирма бор¸ улар сувнинг ичига балиқ қўйиб¸ кўпайтирган. Обично сазан ва карас деган кичкина балиқлар боқилган. Уларнинг бу ерда консерва заводи бор¸ шу ерда обработка қилади. Лекин катта балиқ боқилган¸ деган гаплар лоф. Бу ерда ҳеч қачон катта балиқ бўлмаган. Қозоғистонга оқиб борган катта балиқлар¸ икки метрликми¸ уч метрликми¸ тўғонни емира олмайди. Бизда тош қатлами бор¸ балиқ тош емайди¸ шунинг учун тўғон емирилишига сабаб бўла олмайди”¸ деди Сардоба сув омбори дирекцияси маъмури.

Бу суҳбатдош Сардоба сув омборида балиқчилик билан шуғулланганини тилга олган ширкат¸ Озодлик қидирувидан аëн бўлишича¸ “Pro fish line” МЧЖ ва унинг 49 фоиз акцияси¸ расмий маълумотга кўра¸ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг исми очиқланмаслигини сўраган мулозимига кўра¸ МЧЖнинг қолган акциялари эгаси¸ темир йўл тизимининг узоқ йиллик раҳбари¸ Сардоба сув омбори қурилиши бош пудратчиси¸ ҳозирги Бош вазирнинг 1-ўринбосари Очилбой Раматов оиласига яқин шахслардир. Озодлик ҳозирча ширкат мулкдорларига оид расмий ҳужжатларни кўргани йўқ.

Тошкент темир йўл муҳандислари институти Телеграм каналида 2019 йилнинг 10 декабрь куни балиқ маҳсулотлари савдоси ҳақида қўйилган эълонда:

"Ўзбекистон темир йўллари"га қарашли олийгоҳ Телеграм каналидаги эълон.
"Ўзбекистон темир йўллари"га қарашли олийгоҳ Телеграм каналидаги эълон.

Сирдарё вилояти “Сардоба” сув омборида етиштирилаётган балиқлардан “Pro fish line” ташкилоти турли хилдаги балиқлар ва ярим тайёр “балиқли котлет” маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериб харидорларнинг ишончига сазовор бўлиб келаëтгани” айтилган.

Очиқ манбалардаги маълумотлардан Тошкентдаги аксар ресторанларнинг ўз балиқ маҳсулотини Сардоба сув омборида балиқ етиштириш билан шуғулланган “Pro fish line” МЧЖдан олиб келгани кўрилади.

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг Озодлик гаплашган масъули¸ Сардоба сув омборида балиқчилик қилиш ваколати “Ўзбекистон темир йўллари”га берилгани боис¸ ўз уюшмасининг бу ердаги балиқчилик вазиятидан бехабарлигини билдирди.

Сув омборида балиқчилик қилиш қонунийми?

Президент Шавкат Мирзиëевнинг 2017 йил 1 май кунги 2939-сонли қарори билан сунъий сув ҳавзаларида балиқчилик қилишга нафақат рухсат этилган¸ балки бу бизнес махсус рағбатлантирилган.

Бу қарорда “табиий ва сунъий сув ҳавзаларини балиқлантириш учун қимматли балиқ турларини кўпайтиришни йўлга қўйишда балиқчилик тармоғи ташкилотларига кўмаклашиш”га қаратилган қатор топшириқ ва имтиëзлар берилган.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Сирдарë бўлими сайтида 2017 йилнинг 14 сентябрида чоп этилган “МИРЗАЧЎЛ ДЕНГИЗИ ЁХУД АСР ҚУРИЛИШИ” сарлавҳали мақолада¸ Сардоба сув омборидаги балиқчиликнинг айнан президент Мирзиëев ташаббуси билан йўлга қўйилгани айтилади.

Касаба уюшмалари федерацияси сайтида чоп этилган мақола.
Касаба уюшмалари федерацияси сайтида чоп этилган мақола.

Сардоба сув омборидаги балиқчилик вазиятидан хабардор мулозимлар иддаосича¸ бу омбор ва унинг атрофида катта балиқчилик бизнеси йўлга қўйилган.

Сардобада оддий тадбиркорнинг балиқчилик билан шуғулланиши¸ оддий одамларнинг эса балиқ овлашига рухсат йўқ эди. Бу бизнес “Темир йўллари” раҳбарлари монополияси эди. Улар Тошкент элитаси ва уларнинг хорижий меҳмонларини чўлга овга олиб чиққан каби¸ Сардоба сув омборига махсус балиқ овига олиб келиб¸ бу ерда зиëфатлар уюштиришар эди”.

Балиқ¸ хусусан¸ лаққа балиқ тўғон емирилишига сабаб бўла оладими?

Катта балиқлар¸ хусусан¸ бир неча юз килограмгача борадиган йиртқич лаққа балиқлар сув омборлари деворлари ва тўғони емирилишига сабаб бўла оладими¸ деган саволга жавоб излаб Озодлик Ўзбекистондаги Балиқчилик ва овчилик жамиятига қўнғироқ қилди.

Балиқчиликдан яхши хабардорлигини айтган жамият вакили бу саволни эшитиб¸ ўзини кулгудан тутолмади.

Бўлмаган гап. Тўғри¸ лаққа йиртқич балиқ ҳисобланади. У фақат пастга тушиб¸ балчиқда ëтади¸ ўлакса¸ пастга тушган майда¸ юмшоқ балиқчаларни ейди. У тишлаб ëки узиб ололмайди. Унинг тиши қум қоғозга ўхшаган майда бўлади. Бир нарсани юлиш¸ ëки тишлаб тортадиган тиши йўқ. Калласи катта бўлгани билан¸ томоғи кичкина бўлади. У қаттиқ қум ëки цементни юлиб¸ емайди. Сардобадаги тўғонни емирадиган балиқмас бу¸ бўлмаган гап. Агар лаққа балиқ тўғонни емирадиган бўлса¸ ана Чорвоқдаям бор¸ емиргани йўқку!”¸ деди Балиқчилик жамияти вакили.

Айни пайтда¸ Озодлик гаплашган бошқа бир мутахассис¸ катта лаққа балиқларнинг кўплиги тўғон емирилишига сабаб бўлган бўлишини эҳтимолдан соқит қилмади.

"500 килогача борадиган катта лаққалар ўз табиатига кўра¸ сувости ëриқларини излаб¸ ўша жойга "ин" қуради. Агар сув остида табиий ғорчалар бўлмаса¸ улар тунелсимон чуқурчалар қилади. Лекин лаққалар Сардоба тўғони деворида бундай ëриқ очган бўлса¸ айб лаққада эмас¸ қурилишга цемент ишлатмаган қурувчиларда бўлади. Асосий айб барибир ë лойиҳа¸ ë қурилишдаги коррупцияга бориб тақалади".

“Бу экстравагант версия ортида нима бор?”

Озодликка “Сардоба иши” бўйича терговга оид айрим маълумотларни етказган Тошкент мулозими¸ Сардобадаги техноген фалокат учун “лаққа балиқ”ни айбдор қилиш уриниши¸ агар жиддий тус оладиган бўлса¸ фалокатнинг ҳақиқий сабабини бекитишга қулай баҳона бўлиши мумкинлигини айтади.

Тергов агар бор нарсани, яъни арматура, бетон ва тош ўрнига фақат тупроқ ва тош билан деворлари кўтарилганини асосий сабабчи деб кўрсатса, бу явний коррупция бўлади ва унда Сангиновлар сулоласини терговга тортиш керак. Бу эса юқоридагиларнинг планига кирмайди, ўшанчун балиқ ёки шамол ëки ëмғирга ағдаришга ҳаракат бўлади. Агар бу омбор деворлари ва тўғони суперпрочний бетондан бўлганда эди¸ йиртқич лаққа балиқлар галаси у ëқда турсин¸ акула ва аллигаторлар ҳам уни емира олмас эди. Чўл ўртасида қурилган Сардоба 100% сунъий кўл, деворлари сомон сувоқ. Тергов фожианинг асл сабаби лойиҳа ва қурилишга бориб тақалиши ҳақида хулосага келиш-келмаслиги Мирзиëевнинг сиëсий иродасига боғлиқ бўлиб қолмоқда. У бунга журъат топадими¸ йўқми¸ иш якуни кўрсатади”.

1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши ортидан 100 мингга яқин одам эвакуация қилинди¸ қўшни Қозоғистон ҳудудини ҳам сув босди. Ҳозирга қадар берилган расмий маълумотга кўра¸ тошқин оқибатида 6 одам нобуд бўлди.

Бу техноген фалокат бўйича очилган жиноят иши терговида¸ Бош прокуратура 16 май куни берган маълумотга кўра¸ лойиҳадаги хатоликлар¸ қурилиш меъёрларининг бузилиши¸ эксплуатация жараёнидаги хатоликлар ва табиий офат каби тўртта версия кўриб чиқилмоқда¸ иш доирасида 170 одамнинг сўроқ қилинган.

22 май куни Озодлик Сардоба сув омбори директори Фахриддин Данабоевнинг 19 май куни ДХХ томонидан ҳибсга олинганини хабар қилиши ортидан¸ Бош прокуратура иш доирасида икки шахснинг ҳибсга олинганини билдирди¸ аммо улар шахсини очиқламади.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG