Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:53

Умида Соипова: Акамнинг миясини заҳарлашган


Соиповларнинг Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги уйи.
Соиповларнинг Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги уйи.

Нью-Йорк шаҳрида юк автомобилини пиёдалар ва велосипедчиларнинг устига қасддан ҳайдаб, 8 одамни ўлдирган ва 11 одамни жароҳатлагани айтилаётган ўзбекистонлик Сайфулло Соиповнинг Тошкентда яшайдиган 27 яшар синглиси Умида Соипова Озодлик билан суҳбатда акасининг “миясини заҳарлашгани”ни айтди ва АҚШ ҳукуматидан унга имкон бериш ва одил судлов ўтказишни сўради. Умиданинг айтишича, отаси ва амакисини ўзбек хавфсизлик хизматлари икки кун аввал сўроққа олиб кетилганича улар қайтиб келмаган​

Тошкентда яшайдиган 27 ёшли Умида Соипова Озодлик билан суҳбатда акаси айбланаётган 31 октябрь кунги Нью-Йорк шаҳридаги ҳужумда ҳалок бўлганларнинг яқинларига оиласи номидан ҳамдардлик билдирди.

Соипова акасининг радикаллашганидан оиласи хабарсиз бўлганини айтди.

- Онам АҚШга икки марта бориб келди, унда радикаллашув аломатларини пайқамаган эди, - дейди Умида Соипова.

Умида Соипова: Акамнинг миясини заҳарлашган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:10 0:00
Бевосита линк

Хабарларга кўра, Соипов ҳужум жойини тарк этар экан “Аллоху Акбар” дея бақирган.

Нью-Йоркдаги ҳужумда ўзбекистонлик муҳожир гумонланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:08 0:00

Қўлга олиш пайти полиция унинг машинасидан "Ислом давлати" экстремист гуруҳини дастакловчи материалларни топган.

31 октябрь куни Махаттендаги содир этилган воқеа 2001 йилда Нью Йоркда Эгизак бинолар қулаганидан бери амалга оширилган энг қонли ҳужум экани айтилмоқда.

"ИШИД аскари"

“Ислом давлати” экстремист гуруҳи Нью-Йоркдаги машина билан бўлган босқинни ўз зиммасига олди. “Ислом давлати” гуруҳи одамлар устига юк машинаси ҳайдаган ўзбекистонлик Сайфулло Соиповни ИШИДнинг аскарларидан бири эканлигини айтган.

Сайфулло Соипов Нью Йорк шаҳрида саккиз одам ўлимига сабаб бўлган ҳужумда айбланмоқда.
Сайфулло Соипов Нью Йорк шаҳрида саккиз одам ўлимига сабаб бўлган ҳужумда айбланмоқда.

Нью-Йоркдаги ҳужумда акасининг айбланаётганидан хабар топган Умида Соипова Озодлик билан суҳбатда акасининг “миясини заҳарлашган” бўлишини айтди.

- Биз шу ҳақда эшитиб шокка тушиб қолдик. Онам гапиролмайдиган бўлиб қолди, ҳозиргина касалхонадан олиб келдик. Ҳаммамизни сўроқ қилишди. Отамни ва амакимни икки кун олдин сўроққа олиб кетишган, қайтмади, қаердалигини билмаймиз. Рухсат беришса қўйиб юборамиз дейишган. Акамни миясини ким заҳарлаганини билмаймиз. Балки у қандайдир уюшган гуруҳ таъсирига тушиб қолган. Чунки у жуда ишонувчан одам эди, - деди Умида Соипова.

Айни пайтда Умида Соипова акасининг асабий муаммоси бўлганини ҳам назардан соқит қилмайди.

- Дарров жаҳли чиқиб кетадиган одати бор эди. Лекин бир пастда ўзига келиб қолар эди, - дейди Умида Соипова.

"Уни соқолда кўриб дахшатга тушганмиз"

Соипова 2013 йилда акаси АҚШда уйланган пайтда унинг соқол билан тушган суратини кўрган оиласи дахшатга тушганини айтди.

- Биринчи марта уни соқолда кўриб қўрқиб кетганмиз. "Нимага" деб сўрасам, "кичкина бола деб ўйлашмасин, деган ўйда соқол қўйганини айтди. Чунки уни ёш бола деб таксида пулларини уриб олиб кетишган экан, - дейди Умида Соипова.

Сайфулла Соипов АҚШда сўнгги ойларда Uber ширкати билан ҳамкорликда таксида киракашлик қилган.

Умида Соипова акаси билан қўлга олинишидан бир кун олдин суҳбатлашганини эслайди.

- Шу воқеа бўлишидан бир кун олдин гаплашганимда "яхши кўрадиган пирожнийни сотиб олдим, ҳозир клиентни олгани аэропортга кетяпман", деганди. У прожнийни яхши кўрар эди, ўшанда ҳар доимгидай суҳбат бўлганди, - дея эслайди акаси билан охирги суҳбатини Умида Соипова.

"Трамга етказинг, акамни қатл қилишмасин!"

Сайфулло Соиповга қарши расман айбловлар илгари сурилиши ортидан АҚШ президенти Доналд Трамп Соиповга ўлим жазоси берилиши кераклиги ҳақида твит қилган эди.

​Умида Соипова АҚШ ҳукуматидан акасига имкон бериш ва одил судлов ўтказишни сўради.

- Уни қатл қилишмасин, шу гапимни президент Трампга етказинг. У ўзига қайтади деб ўйлайман. Уни миясини заҳарлашган бўлишлари мумкин, унга фурсат беришсин, одил суд қилишсин, керак бўлса биз ҳам шу судда қатнашайлик, боришга ва акам билан учрашишга тайёр бўлиб турибмиз, илтимос шу гапимни президент Трамга етказинг, - дейди Умида Соипова.

Сайфулло Соипов 1 ноябр куни маҳкамага ногирон ававасида олиб келинган.
Сайфулло Соипов 1 ноябр куни маҳкамага ногирон ававасида олиб келинган.

Озодлик қўлга киритган маълумотга кўра, Соиповнинг ота-онаси ва синглиси Тошкентнинг Учтепа туманида яшайди.

Қўшнилари Озодлик билан суҳбатда Соиповнинг оиласи диндан йироқ экани ва савдогарлик билан тирикчилик қилишларини айтди.

Озодликнинг аниқлашича, 29 ёшли Сайфулло Соипов 2010 йилда АҚШга кетишидан олдин ота-онаси ва уч синглиси билан Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани Белтепа маҳалласида яшаган.

XS
SM
MD
LG