Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:27

“Президентни кўрамиз деб борcак, бегона уйга бир неча соатга қамаб қўйишди”


Суратни Озодликка жўнатган бўкаликнинг ёзишича, бу туман марказидаги Президент кирмайдиган кўчалардан биридаги кўринишдир.
Суратни Озодликка жўнатган бўкаликнинг ёзишича, бу туман марказидаги Президент кирмайдиган кўчалардан биридаги кўринишдир.

Бўка, Пискент, Паркент, Оҳангарон, Бекобод, Қуйичирчиқ, Оққўрғон ва Чиноз туманларида саноат ривожи пастлигича қолмоқда. Қуйичирчиқ, Бекобод, Оҳангарон, Пискент ва Бўка туманларида аҳоли жон бошига хизмат кўрсатиш ҳажми республика бўйича ўртача кўрсаткичдан 2−3 баробар кам.

Бу ҳақда Президент Мирзиёев 3 июнь куни Нурафшон шаҳрида Тошкент вилоят фаоллари, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари, республика идоралари мутасаддилари иштирокида ўтказилган йиғилишда айтгани тўғрисида давлат раҳбари расмий сайти хабар қилди.

1 июнь куни президент Мирзиёев Тошкент вилоятига амалий сафар билан борган эди. Шу куни президент Ангрен шаҳрида бўлди.

Вилоятнинг Бўка туманидан Озодликка келган хат муаллифининг ёзишича, давлат раҳбаринининг шу туманга ҳам келиши кутилган.

Хатда президентни кутиб олишга қандай тайёргарлик кўрилгани ҳамда унинг хавфсизлиги қандай таъминлангани тасвирланган:

Тошкент вилояти Бўка туманидан ёзмоқдаман. Туманимизга “президент Шавкат Миромонович ташриф буюради” дея оламжаҳон ишлар килинди. Бўстон маҳалласи city’га айланар экан. Бўстонда парк ва тўқимачилик корхонаси очилиш маросими бўлади, президентни кўрамиз, деб борсак, ҳаммаёқни Миллий гвардия йигитлари босиб кетибди.

Суратни Озодликка юборган бўкаликнинг ёзишича, суратда Президентни кутиб олишга тайёргарлик ишлари акс этган.
Суратни Озодликка юборган бўкаликнинг ёзишича, суратда Президентни кутиб олишга тайёргарлик ишлари акс этган.

Бекободдан икки автобус эркакларни олиб келишибди, улар президент келишига боғ ва йўлакни ёғ тушса ялагудек қилиб тозалади. Аёллар ҳам ҳар беш дақиқада ўриндиқларни артиш билан овора. Қишлоқ болалари байрамда “Баҳор” лагерига бормай шу ерга келган экан, байрам кечга деб ҳаммани қувиб чиқаришди.

Ёшлар иттифоқи раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев бир депутат билан келганди. Шу орада халқ орасидан бир кекса онахон чиқиб “арзим бор” деб қолди. Рация кўтарган икки аёл ҳалиги онахонни авраб “Дамас”га ўтирғизиб, олиб кетишди.

Биз ҳам президент билан учрашамиз деб боргандик. Аммо бир хонадонда дам олиб кейинроқ чиқамиз десак, ҳар бир дарвоза тагида уюлиб турган Миллий гвардия йигитлари уйдан чиқаришмади. Бегона уйда 10 та аёл 3 соат қамалиб ўтирдик. Ахийри ўтиргандан фойда йўқ деб уч киши хонадон эгасининг молхонасидан кўчага ошиб тушиб, амаллаб уйга етиб олдик. Биздан бошқа аёлларни соат 17:30 да чиқаришибди.

Президент кирадиган ва кирмайдиган кўчалардаги фарқни кўриб ачиниб кетдик. Лаганбардорлик, кўзбўямачиликнинг нима кераги бор?! Бутун Ўзбекистонни алдашмоқда булар...”

Озодликка Бўкадан 3 июнь куни келган бу хат муаллифи ўз мактубига туман марказининг "Президент кирадиган ва кирмайдиган кўчалардаги фарқни" кўрсатиш учун қуйидаги бир неча суратни ҳам илова қилди.

Суратни Озодликка жўнатган бўкаликнинг ёзишича, бу туман марказидаги Президент кирмайдиган кўчалардан биридир
Суратни Озодликка жўнатган бўкаликнинг ёзишича, бу туман марказидаги Президент кирмайдиган кўчалардан биридир

Суратни Озодликка жўнатган бўкаликнинг ёзишича, бу туман марказидаги Президент кириб қолиши мумкин бўлган парк.
Суратни Озодликка жўнатган бўкаликнинг ёзишича, бу туман марказидаги Президент кириб қолиши мумкин бўлган парк.

Эслатма​: OzodMaktub рукни остида чоп этиладиган фикрлар муаллифнинг шахсий қарашлари ифодасидир. Озодлик бу мулоҳазалар учун масъул эмас.

XS
SM
MD
LG