Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:36

“Гей” дея ҳақоратланган пародистлар Юлдуз Усмоновани судга бериш учун ҳужжат йиғмоқда


Маҳаллий сайтлардан бирининг сарлавҳаси
Маҳаллий сайтлардан бирининг сарлавҳаси

Ўзбекистонда аëл хонандаларга тақлид қилиб томоша кўрсатадиган икки таниқли пародист Рустамхўжа Усмонов ва Бобур пародистлар Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновани “туҳмат” ва ҳақорат” қилишда айблаб¸ фуқаролик ишлари бўйича судга ариза беришни бошланган.

Бу ҳақда 31 март куни 31 яшар пародист Рустамхўжа Усмоновнинг маъмури Озодликка билдирди.

Бундан олдин ҳар иккала пародистнинг онаси Youtube портали орқали Юлдуз Усмоновага мурожаат қилиб, ўғиллари шаънини ҳимоя қилиш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига ариза ëзишганини билдирган эди.

20 март куни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова маҳаллий блогерга суҳбат бераëтиб, бу иккала санъаткорни “гей”¸ “ҳезалак”¸ “коронавирус” деб атаган ва бундайларни “йўқотиб юбориш керак” деб таҳдид қилган эди.

“..Қарасам анави гей болалар Юлдуз Умоновани (бошини сарак-сарак қилади) Эй жувонмарг бўл! Асосий коронавирус сизларнинг ўзингиз. Ўлмас коронавирус. Уларннг давоси ҳам йўқда. Мен айтмоқчи бўлганим¸ йўқотинглар ўшани. Ҳезалаклар ашула айтишни йиғиштиринглар. Ҳезалакмисан¸ бориб ҳезалаклигингни қил. Нима қиласан ашула айтиб¸ Юлдуз Усмоновани ëқиб. (фонограмма қўйиб деган маънода -таҳр) Кечагинда видеони кўриб қолдим. Биттаси Мавлуда Асалхўжаева бўлиб олибди. Биттаси Юлдуз Усмонова (бошини хам қилиб¸ юзини қўли билан бекитиб кулади) Уятда энди. Йўқотиш керак. Келинглар энди бу дунëдан шу ҳезалакларни йўқотайлик¸ ўзимизнинг жамиятдан. Уларни поощрять қилиб хи-хи қилиб кулиб¸ қўлига пул беряпмиз. Сизниям болангиз бор. Болангиз ҳам шунақа бўлиб қолмасин яна. Уларнинг устидан куладиган касал эмас бу. Йигит йигитлигича қолсин¸ қиз қизлигича. Қолганлар ўзи билади. Лекин бировни биров қилишга (тақлид қилишга) ҳаққи йўқ. Агар қўлимга перчатка кийиб¸ уларга қарши уруш очсам ҳезалакларга ëмон бўлади. (бармоғини бигиз қилади) Йиғиштир. Йиғиштир хону-монингни қуритиб юбораман.

Бу видео интернетнинг ўзбекча сегментидаги барча тармоқларда тарқалгани ортидан¸ таҳдид ва ҳақоратга нишон бўлган ҳар иккала пародистнинг онаси 29 март куни Youtube портали орқали жавоб видеосини чиқарди.

Тасвирда ўзини "Бобур пародистнинг онаси" деб айтган аëл рус тилида Юлдуз Усмоновани огоҳлантиради.

Юлдуз иккала қулоғинг билан эшитиб ол. Мен Бобурнинг онасиман. (қўлидаги бир даста қоғозни кўрсатади) Мен узоқ йиллар суд маслаҳатчиси ва депутат бўлганман. Сизни судга бериш учун ариза ëзишга адвокат керак эмас менга. Мана ҳужжатлар. Мен қонун номи билан сиздан сўрайман. Менинг ўғлим Бобурни ëки унинг ҳамкасби Рустамни гей дебсиз. Буни исботлай оласизми? Сиз менинг¸ эримнинг тинчини буздингиз ва ўғлимга туҳмат қилдингиз. Уни ҳақорат қилдингиз. Мен барча инстанцияларга бориб шикоят қиламан. Мени ва ўғлимни конституция ҳимоя қилади. Мен душанба куни( 30 март) сизнинг устингиздан ëзилган шикоятни судга олиб бориб¸ қайд қилдираман. Иккала қулоғинг билан эшит. Назорат қилиниши юзасидан эса¸ албатта¸ шаҳар прокуратурага қўшимча шикоят ëзаман. Юлдуз сиз қонун олдида жавоб берасиз. Менинг ўғлим гей эмас¸ менинг ўғлим коронавирус эмас ва ҳезалак ҳам эмас.

Шундан кейин видеотасвирда Бобур пародистниннг онаси ëнида ўтирган ва ўзини Рустамхўжа Усмоновнинг онаси деб атаган аëл ҳам сўз олиб¸ Юлдуз Усмоновани судга беришини айтади.

30 март куни ҳар иккала пародист Youtube каналида чиқиш қилиб, “таҳдид ва ҳақорaтдан уларни конституцияга асосланган адлия тизими ҳимоя” қилиши зарурлигини урғулади.

Озодлик Юлдуз Усмонованинг маъмури Шерзод Ҳакимовга телефон қилиб¸ ундан бораëтган бу тортишувга изоҳ ола олмади.

Ўзбекистон Маданият вазирлигининг соҳага масъул мулозими Озодлик билан суҳбатда “санъаткорнинг одоб доирасидан чиқиши билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат жиддий муҳокама қилинишини” айтиш билан чегараланди.

Ўзбекистон эркаклар ўртасидаги консенсуал жинсий алоқалар ҳануз жиноий жавобгарликка тортиладиган дунëдаги кам сонли мамлакатлардан биридир.

Ўзбекистондаги ЛГБТ жамоаси мамлакатда гейларга нафрат ҳукумат ва жамият тарафидан бирдай парваришланиишини айтиб келади.

Аëл кийимини кийган эркак саҳнада

Рустамхўжа Усмонов 2006 йилдан бери аëл кийимини кийиб тўй ва концертларда Юлдуз Усмоновага тақлид қилиш билан шуғулланиб келади.

Рустамхўжа Усмонов Юлдуз Усмонова қиëфасида
Рустамхўжа Усмонов Юлдуз Усмонова қиëфасида

Бобур пародист эса 2010 йилдан бери Мавлуда Асалхўжаева¸ Феруза Жуманиëзовага ўхшаб кийиниб¸ бу аëл қўшиқчиларга тақлид қилиб келади.

Бундан олдин мархум актер Шухрат Нуралиев ҳам аëлларга тақлид қилиб¸ концерт номерлари ижро қилиб келган.

Бобур пародист Феруза Жуманиëзова қиëфасида
Бобур пародист Феруза Жуманиëзова қиëфасида

Хоразм вилоятида эса икки эркак ижрочининг “кампир” кийимида ижро қилинадиган скетчлари ҳам халқ орасида урф бўлган.

Таниқли ўзбек актëрлари Ëдгор Саъдиев¸ Эркин Комилов¸ Пўлат Саидқосимиов¸ Мирҳосил Ориповлар ўтган асрнинг 80-йилларида машҳур бўлган “Келинлар қўзғолони” спектаклида аëл ролини ижро қилиб¸ томошабинлар олқишини олган эди.

Дунë санъати тарихида эркакларнинг аëл кийимини кийиб роль ўйнаб¸ шуҳрат қозонганига оид мисоллар кўп учрайди.

Масалан¸ британиялик комик Бенни Хилл (1922-1992) аëл қиëфасида ижро қилган скетчлар фавқуллодда шуҳрат қозонган эди.

Режиссёр ва продюсер Билли Уайлдер тарафидан 1959 йили суратга олинган “Жазда фақат қизлар” (ингл. Some Like It Hot) фильми ўз даври учун рекорд сумма - 25 миллион доллар фойда келтирган эди.

Фильмда эркак музикантларнинг аëл қиëфасига кириб¸ шуҳрат топгани ҳикоя қилинади.

XS
SM
MD
LG