тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган 29 қочқин Тоштурмада сақланмоқда.
Қозоғистон бериб юборган 29 қочқин Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида сақланаётгани айтилмоқда.
Орадан бир йил ўтиб ҳам халқаро жамоатчилик Ўш қирғини сабаблари ва адолатсиз, деб баҳоланган кейинги маҳкамалар қайта кўрилишини сўрамоқда.
Қозоғистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари номаълум манзилга олиб кетган тўрт аёл қўйиб юборилди.
Олий суд НRW ташкилотининг Тошкентдаги идорасини тугатиш ҳақида қарор қабул қилди.
Андижонлик тингловчи ҳуқуқ-тартибот идораларидан нажот топмаганлар "самосуд"га қўл урмоқда, дея бир воқеани сўзлаб берди.
Собиқ раис, шифокор Ф. Акбарова ўрнига яна бир шифокор Э. Боситхонова қўмитага раис, Бош вазирга ўринбосар бўлди.
Уй-жойлар қурилишини кенгайтириш учун тузилган Ипотека жамғармаси тугатилади
Тоштурмада сақланаётган “Инсон ва қонун” газетаси мухбири пора олди-бердисида воситачиликда гумон қилинмоқда.
Humаn Rights Watch Олий судда бўладиган маҳкамада ташкилот ходими иштирокига имкон берилишини сўрамоқда.
CBSNews теле-радио корпорацияси президент Каримовни “Дунёнинг яшовчан диктаторлари” сафига киритди.
“Эркин микрофон”га боғланган меҳнат муҳожири Фарғона аэропортида уяли телефон ва ноутбуклар текширилаётганини айтди.
Икки хонали уйда ёлғиз яшаётган уруш фахрийси 3 йилдан буён вақтида иссиқ овқат емагани, ҳатто ванна қабул қилмаганини айтиб зорланди.
Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари алянси Қорақалпоғистонда ўқувчилар мажбуран пахта даласига чиқарилганини хабар қилди.
Партия ўзининг 22 йиллиги муносабати билан Тошкентда ўтказмоқчи бўлган тадбирга рухсат ололмади.
Юзига кислота сепилиб кўр бўлган аёлнинг жиноятчини ҳам кўр қилиш талабини ижро этиш устида бош қотирилмоқда.
Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқ чалинган куни Озодликка сим қоққанлар билан суҳбат бугунги ўзбек маорифи ҳақида бўлди.
“Тошкент халқаро аэропорти орқали мамлакатга кирувчи ўзбекистонликлар ёнида 1000 АҚШ долларидан қиммат нархдаги электрон ва радиоэлектрон буюмлар бўлса, бож солиғи тўлашларига тўғри келади”. Аэропортдаги Божхона назорати хизмати берган маълумотга кўра, бундай тартиб 1998 йилдан буён амал қилиб келади. Бироқ, Озодликка мурожаат қилган ўзбекистонликлардан олинган маълумотга кўра, айниқса, шу кунларда бу қарорнинг ижроси устидан назорат кучайтирилган ва Ўзбекистонга биттадан ортиқ уяли телефон ёхуд ноутбук компютерини олиб кириш тақиқланди, деган хабарлар пайдо бўлган.
Юсуф Жуманинг озод бўлганини олқишлаган ўзбек зиёлилари ва мухолифат буни режим чорасизлиги дея баҳолади.
Бу АҚШ президентининг 19 май кунги нутқида Яқин Шарқ давлатларига қилган муҳим чақириқлардан бири бўлди.
Давомини ўқинг