АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳри Дональд Трампнинг инаугурациясини ўтказишга тайёрланар экан, шаҳарга тантаналарда иштирок этмоқчилар ҳам, сайланган президентга қарши намойишга чиқмоқчилар ҳам - минглаб одам келмоқда.
АҚШ Аэронавтика ва космик тадқиқотлар миллий агентлиги (NASA) ҳамда Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий агентлиги (NOAA) 2016 йил тарихдаги энг илиқ йил ўлароқ қайд этилганини билдирди. 2015 йил ҳам айнан шундай рекорд ўрнатилган эди. Ундан аввал эса, 2014 йил ҳам олдинги йилларга қиёслаганда энг илиқ йил бўлганди. Бошқача қилиб айтганда, охирги уч йил давомида ҳар йили ер сатҳининг ўртача ҳарорати бўйича рекорд ўрнатилди.
Афғонистон Журналистлар хавфсизлиги қўмитаси 18 январь куни эълон қилган ҳисоботга кўра, 2016 йил - Афғонистонда журналистлар энг кўп ҳалок бўлган йил ўлароқ тарихга кирди. Мамлакатда йил давомида 13 журналист ўлдирилган.
Парижда Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича конференция бўлиб ўтди. 15 январда ўтказилган анжуманда иштирок этган 70 дан ошиқ давлат Исроил ва Фаластинни тинчлик келишувига қайтишга ҳамда бир тарафлама чора кўрмасликка чақирди.
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан ядровий қуроллар заҳирасини озайтиришга келишса, Москвага қарши жорий қилинган иқтисодий санкцияларнинг айримларини бекор қилиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда The Times of London газетаси хабар тарқатди.
Россия разведка хизматлари ходимлари АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампга иснод келтириши мумкин бўлган маълумот қўлга киритгани ҳақида ёзган Кристофер Стил Британия махфий хизматининг собиқ хизматчисидир. Бу ҳақда унинг иш фаолияти билан таниш шахслар билдирди.
АҚШ Федерал қидирув бюроси президент Барак Обама ҳамда сайланган президент Дональд Трампга Россия разведка агентликлари Трампга иснод келтириши мумкин бўлган шахсий ва молиявий маълумотларни қўлга киритгани ҳақида билдирган. Бу ҳақда 10 январь куни АҚШ ҳамда Британия матбуоти хабар тарқатди.Трампнинг ўзи эса бу иддаоларни рад этди. Кремль ҳам Трампга қарши ҳеч қанақа компромат йўқлиги ҳақида баёнот берди.
АҚШда ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси полиция билан тўқнашиб, автомобиллар ҳаракатини бир неча соатга тўхтатиб қўйди. Ҳайдовчи ўзига қўйилган террор ҳужуми билан таҳдид солиш айбловини рад этмоқда. Маълум бўлишича, 25 яшар Хуршид Ҳайдаров Канзас шаҳри яқинидаги штатлараро 25- шосседа қўлида қурол билан, полиция билан 4 соат тўқнашувга киришган.
Бундан 2 йил муқаддам - 2014 йилда 2 эпидемияга оид янгиликлар дунёни ларзага солди. Иккала эпидемия ҳам қонли ва даҳшатли эди. Уларнинг бири 1976 йилда аниқланганидан бери тақрибан 15 минг одамнинг умрига зомин бўлган эбола вируси бўлса, иккинчиси “Исломий давлат” жангарилар гуруҳининг экстремистик мафкурасидир. Эбола қурбонлари қон йўқотиб ўлди. “Исломий давлат” эса ўз қурбонларини чормихга тортди, бошини олди, тириклайин ёқди.
Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида таҳсил олаётган 17 ёшли Святослав Юраш миллионга яқин ҳамюрти Киевда намойишга чиққани акс этган видеони кўрганидан кейин, инқилобга айланиш арафасида турган намойишда шахсан иштирок этишга қарор қилди. Бир кун аввал, яъни 2013 йилнинг 30 ноябрида асосан талабалардан иборат юзлаб намойишчини полиция калтаклаган эди. Табиатан идеалист бўлган Юраш бошқа қўл қовуштириб ўтира олмас эди.
БМТ Бош ассамблеяси Россия ва Суриянинг кескин қаршилигига қарамасдан, Сурияда содир этилган ҳарбий жиноятлар ва инсон ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари юзасидан судловни тайёрлаш учун махсус гуруҳ тузишни қўллаб овоз берди. 21 декабрь куни Лихтенштейн томонидан тайёрланган резолюцияни 105 мамлакат қўллади. 15 мамлакат қарши овоз берди. 52 давлат эса овоз беришдан бош тортди.
Истанбулдаги Vodafone Arena футбол стадиони яқинида шанба оқшомида амалга оширилган икки портлашда нобуд бўлганлар сони 38 нафарга етди. Ҳужумда яна 166 киши яраланган. Миср пойтахти Қоҳира марказидаги Муқаддас Марк православ ибодатхонасида якшанба куни амалга оширилган портлашдан 20 киши нобуд бўлди, 35 киши яраланди. Портлаш номаълум шахс насроний-коптлар ибодатхонасидаги хоналардан бирига портловчи мослама улоқтиргач содир бўлган.
7 декабрь куни Россия ҳамда Сурия етакчилари ғарб мамлакатларининг ўт очишни тўхтатиш илтимосини рад этиб, Ҳалабни қайта қўлга олиш амалиёти давом этишини билдирди. Сурия президенти Башар Асад ҳукумат кучлари шаҳарни бутунлай қўлга олиш арафасида эканлигини айтди.
АҚШнинг тўрт йирик технология ширкати ўз онлайн хизматларидан терроричилик билан боғлиқ контентни ўчириш учун ҳамкорлик қила бошлади. 5 декабрь куни YouTube, Facebook, Twitter ҳамда Microsoft ширкатлари ўз сайтларидан ўчирилган видео ва суратларнинг умумий маълумот базасини тузиш ниятида эканликларини эълон қилишди.
Фаоллар ва ҳукумат матбуоти тарқатган хабарларга кўра, Сурия ҳукумати кучлари Ҳалабнинг исёнчилар қўлидаги шимолий қисмида жойлашган муҳим туманни қайта қўлга олган.
АҚШ сайловчилари сайлов участкаларига отланмоқда. Кескин қарама-қаршиликларга сабаб бўлган сайлов натижасини аниқлашда рақобат юқори даражада бўлган бир неча штат муҳим роль ўйнаши мумкин.
АҚШ мудофаа вазири Аштон Картернинг айтишича, АҚШ Туркия билан Суриянинг Раққа шаҳрини “Исломий давлат” экстремистик гуруҳидан озод этишдаги роли бўйича музокара олиб бормоқда.
АҚШ президентлигига демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтоннинг сайлов кампанияси менежери Федерал қидирув бюросини (ФҚБ) республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг Россия билан эҳтимолий алоқаси юзасидан ўтказилган тергов натижасини эълон қилишга чақирди.
2011 йили Туркияда Арманистон билан ярашиш тимсоли сифатида ўрнатилган ёдгорликни ўша пайтдаги Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон “хунук” дея таърифлаб, буздириб ташлаган эди. Бугун Озодлик радиоси мухбири Туркия шарқидаги Қарс шаҳрига бориб, бузилган ёдгорликни Арманистон-Туркия чегарасидан 50 километр масофада жойлашган ҳудудда, ташландиқ автомобиллар ичида эканлигига гувоҳ бўлди.
Давомини ўқинг