24 октябрь куни Ироқ кучлари пешмерга қўшинлари билан бирга Мосул шаҳрига уч томондан яқинлашди. Дам олиш кунлари улар “Исломий давлат” жангарилари бошқарувидаги Мосул шаҳрнинг жанубий, шарқий ҳамда шимолий қисмларида жойлашган қишлоқларни қўлга олишган эди.
Эквадор ҳукумати WikiLeaks гуруҳининг АҚШдаги президент сайловига аралашаётганига қарши эканлигини, шу сабаб гуруҳ асосчиси Жулиан Ассанжнинг Интернет алоқасини вақтинча чеклаб қўйганини билдирди.
АҚШ ҳамда Британия расмийлари Сурия ҳукумати ва унинг ҳамкори бўлмиш Россияни Ҳалаб шаҳрини бомбардимон қилишни тўхтатишга чорлаш учун уларга қарши янги санкциялар жорий қилиш ҳақида ўйлаётганларини билдиришди.
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий Мосул шаҳрини “Исломий давлат” экстремистик гуруҳидан озод этиш учун кўпдан бери кутилаётган ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилди.
Афғонистонда Ашура байрами давомида шиаларга қарши уюштирилган икки ҳужум ўнлаб одам умрига зомин бўлди. 12 октябрь куни Балх вилоятида масжид олдида бомба портлаши ортидан 14 одам ҳалок бўлди, камида 30 одам жароҳат олди. Бундан бир кун аввал Қобулда амалга оширилган ҳужумда 19 одам ҳалок бўлган эди.
Покистон Олий суди худони таҳқирлаш билан боғлиқ суд қарори устидан тушган шикоятни кўриб чиқишни кейинга қолдирди. Исломободда 13 октябрь куни суд 2010 йили ўлим жазосига ҳукм қилган христиан она Асия Биби иши бўйича шикоятни сўнгги марта эшитди. Суд биносини ўнлаб полиция ходими қўриқлаб турди.
Россия АҚШ билан ҳамкорликда ядровий изланишлар олиб боришга оид шартномани бекор қилди. Ҳафта бошидан бери Москва ва Вашингтон ўртасидаги алоқалар тобора совуб бормоқда. Россия бу қарор АҚШ Москванинг Украинадаги агрессияси ортидан жорий қилган санкцияларга жавоб эканлигини таъкидлади.
4 октябрь куни вице-президентликка номзодлар орасида бўлиб ўтган дебат давомида Индиана штати губернатори Майк Пенс “Агар Росссия Ҳалабга ваҳшийларча ҳужум қилишда давом этса, Америка Қўшма Штатлари [Сурия президенти Башар ал-Ассад] тузумига қарши ҳарбий куч ишлатиши зарур”, деди.
Австралия ташқи ишлар вазири Жули Бишоп икки йил аввал Украина шарқида Malaysia Airlines ширкатининг MH17 рейсини отиб туширганларнинг шахси 2016 йил охиригача аниқланиши мумкинлигини ҳамда улар жавобгарликка тортилишини айтди.
Афғонистон расмийларининг билдиришича, толиблар мамлакат шимолидаги Қундуз шаҳрига ҳужум қилган ҳамда жанубда жойлашган туманни босиб олган. Жангарилар 3 октябрь куни тунда Қундузга тўрт тарафдан ҳужум қилган, ҳукумат кучлари билан тўқнашган.
SpaceX ширкати етакчиси Илон Маск Марсга минглаб одам юбориб, у ерда шаҳар яратиш режасини эълон қилди. Маскнинг айтишича, келажакда бунинг учун киши бошига атиги 100 минг доллар тўлаш керак бўлади.
Озарбайжонда бугун мамалакт конституциясига президент Илҳом Алиев ва унинг оиласининг ҳукмронлигини мустаҳкамлайдиган ўзгартиришлар киритишга йўл очадиган референдум ўтказилмоқда. Референдумда овоз берувчилар таклиф қилинаётган 29 ўзгаришга ўз муносабатини билдириши керак. Сайловчилар ҳар бир ўзгаришга алоҳида овоз бера оладилар.
АҚШ президенти Барак Обама 20 сентябрда жаҳон лидерларини глобал инеграциялашув жараёни курсини "коррекция қилган ҳолда” иқтисодий нотенглик, тоқатсизлик, авторитаризм ва изоляциялашувга сабаб бўлувчи бошқарув моделидан воз кечишга чақирди.
АҚШ расмийларининг билдиришича, 19 сентябрь куни эрталаб бир гуруҳ сапёрлар Нью-Жерсида жойлашган темир йўл станцияси яқинидаги чиқинди қутисида топилган шубҳали мосламани робот ёрдамида зарарсизлантиришга уринаёган пайтда мослама портлаб кетган.
Ўз ҳамюртлари каби Россия бош вазири Дмитрий Медведев ҳам ўрмонда қўзиқорин теришни хуш кўради. Медведев қўзиқорин тераётгани акс этган фотосуратларни ўз Instagram саҳифасига юклагани мухолифатчи Алексей Навальнийга Медведев қимматбаҳо дачага алоқадор эканлигини кўрсатиб беришда ёрдам берди.
Туркманистоннинг авторитар етакчиси умрбод президент бўлиб қолиш учун ўзига имкон яратди. Гурбангули Бердимуҳамедов келажакда қайси ёшда бўлишидан қатъиназар президент сайловида иштирок этишига йўл очиш учун мамлакат конституциясига ўзгартириш киритди.
Ўзбекистон президенти вафотидан кейин ҳукумат тепасига келадиган етакчи ким бўлишидан қаъти назар, у учун глобал жиҳодчи гуруҳлар сафига қўшилган исломий жангариларни назорат қилиб туриш осон бўлмайди.
Сўнгги ҳафтада Ўзбекистоннинг вафот этган президенти Ислом Каримов ҳақида жуда кўп ёзилди. Бу мавзуда ҳали кўп мақола ёзилади. Ўзбек матбуоти Каримов ютуқларини бўрттириб келади. Бу ҳаракатлар кейинги кунларда янада авж олди. Ғарбда эса Каримов маҳбусларни тириклайин қайнатган ва 2005 йилнинг май ойида Андижон шаҳрида намойишчиларни оттирган жоҳил диктатор ўлароқ тасвирланди.
Ўзбекистон мустақиллигининг илк 25 йилида Каримовлар қудратли оилага айланди, мамлакат аҳолиси унинг аъзоларидан ҳайиқиб турди. Ислом Каримов вафоти ортидан бу кунлар ўз якунига етмоқда. Каримовнинг энг яқин оила аъзолари учун Каримов президент бўлмаган мамлакатда қолиш хавфли бўлиши мумкин.
Давомини ўқинг