Ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Дўстлик” пунктида узун навбатлар пайдо бўлмоқда. Чегара хизмати буни ёз мавсуми сабаб чегарадан ўтаётган йўловчилар сони кескин ортгани билан изоҳламоқда. “Дўстлик” бекати кунига 16,5 минг кишини ўтказиш имконига эга, айни пайтда ундан кунига 18-26 минг киши ўтади.
Telegram асосчиси Павел Дуров беш миллион евро миқдорида гаровга озод этилди. Америка урушни ўрганиш институти: Россия ҳарбийлари Новогродовка шаҳрини эгалламоқда.Белгороддаги 4та қишлоқ аҳолиси “таранг оператив вазият” туфайли эвакуация қилинмоқда. Россияда яна бир нечта нефт базаси портлатилди.
2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ҳайдовчилар 10 млн 200 мингдан ортиқ қоидабузарлик содир этган. Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурханов “амалдаги қонунчиликка ўзгартириш киритиш орқали жазо чораларини кучайтириш лозимлиги”ни айтган.
Фарғонада яшовчи Баҳром Ғофуров қирғиз урф-одатлари, миллий ҳунармандчилигини сақлаб қолиш учун ўз уйида этномарказ ташкил этган. У сайёҳларга қадимги ва ҳозирги қирғизларнинг яшаш шароитини кўрсатиб беради. Аммо этносайёҳликни ривожлантириш Баҳром учун осон бўлаётгани йўқ.
Россиянинг Ростов вилоятида яна бир нефт омбори ёнмоқда. Украина ҳарбийлари Россиянинг Су-25 ҳужумчи учоғини уриб туширган. Украина президенти Владимир Зеленский 27 август куни Киевда ўтказган матбуот анжуманида АҚШ президенти Жо Байденга тақдим этмоқчи бўлган режаси борлигини айтди.
Хонанда Ғайрат Ибрагимов Москвада мусофирлар тадбирларида хизмат қилади. 14 йил олдин Россияга оддий муҳожир сифатида келган суҳбатдошимиз ҳозирда қўшиқчилик ортидан Москвада рўзғор тебратади. У мусофирлар орасида танилиш учун аввалига текинга ҳам хизмат кўрсатганини айтади.
Ўзбекистон Марказий банкига кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолати бўйича соф ташқи қарз $35,3 млрд.ни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 млрд долларга кўп. Халқаро Валюта Жамғармаси таҳлиллари эса Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 60 миллиард доллардан ошган деган хулосага етакламоқда.
Россия нашрлари: Украина кучлари Белгородга ёриб киришга ҳаракат қилаётир. Зеленский Украина стратегик аҳамиятга молик Покровск йўналишини «янада мустаҳкамлаш»га киришганини билдирди. Украина президенти Россия билан алоқадор диний ташкилотларни тақиқловчи қонунни имзолагани Кремлни ғазаблантирди.
Бундан 30 йил аввал ижро қилинган “Тўй кечаси” халқ орасида оммалашиб, ўшлик қўшиқчи Рустам Ҳусаинов номини элга танитди. Аммо у айни машҳурлик даврида санъатни тарк этди. Орадан 18 йил ўтиб, Рустам Ҳусаинов яна қўшиқ айта бошлади. Ундан энг кўп сўралган қўшиқ эса яна “Тўй кечаси” бўлмоқда.
Россия Украина вилоятларига оммавий ракета ва дрон ҳужумини уюштирди. Россиянинг Саратови ва Энгелсида украин дронлари уриб туширилди. Украина ТИВ Минскни «Москва босими остида фожиали хатоларга йўл қўймасликдан» огоҳлантирди. Фронт чизиғида 68та жанговар тўқнашув бўлиб ўтди - Украина ҚК Бош штаби.
Илҳом Давлатов ва унинг турмуш ўртоғи Шаҳноза Шерхўжаева Марғилонда қадимги рангларни қайта тиклаб, қадимги гиламлар нусхасини тўқишни йўлга қўйган ҳунармандлар. Улар бугунги кунгача 200-500 йил аввал ишлатилган табиий бўёқларнинг бир нечтасини топди.
Отасининг президентлиги билан бир вақтда сиёсий саҳнада пайдо бўлган президентнинг тўнғичи Саида Мирзиёева Ўзбекистон ҳокимиятида иккинчи одамга айланганига роппа роса бир йил тўлди. Отаси уни яна бир мақом билан сийлади. Қорақалпоғистоннинг назорати Саида Мирзиёевага топширилди.
Давомини ўқинг