Хонанда Ғайрат Ибрагимов Москвада мусофирлар тадбирларида хизмат қилади. 14 йил олдин Россияга оддий муҳожир сифатида келган суҳбатдошимиз ҳозирда қўшиқчилик ортидан Москвада рўзғор тебратади. У мусофирлар орасида танилиш учун аввалига текинга ҳам хизмат кўрсатганини айтади.
Ўзбекистон Марказий банкига кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолати бўйича соф ташқи қарз $35,3 млрд.ни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 млрд долларга кўп. Халқаро Валюта Жамғармаси таҳлиллари эса Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 60 миллиард доллардан ошган деган хулосага етакламоқда.
Россия нашрлари: Украина кучлари Белгородга ёриб киришга ҳаракат қилаётир. Зеленский Украина стратегик аҳамиятга молик Покровск йўналишини «янада мустаҳкамлаш»га киришганини билдирди. Украина президенти Россия билан алоқадор диний ташкилотларни тақиқловчи қонунни имзолагани Кремлни ғазаблантирди.
Бундан 30 йил аввал ижро қилинган “Тўй кечаси” халқ орасида оммалашиб, ўшлик қўшиқчи Рустам Ҳусаинов номини элга танитди. Аммо у айни машҳурлик даврида санъатни тарк этди. Орадан 18 йил ўтиб, Рустам Ҳусаинов яна қўшиқ айта бошлади. Ундан энг кўп сўралган қўшиқ эса яна “Тўй кечаси” бўлмоқда.
Россия Украина вилоятларига оммавий ракета ва дрон ҳужумини уюштирди. Россиянинг Саратови ва Энгелсида украин дронлари уриб туширилди. Украина ТИВ Минскни «Москва босими остида фожиали хатоларга йўл қўймасликдан» огоҳлантирди. Фронт чизиғида 68та жанговар тўқнашув бўлиб ўтди - Украина ҚК Бош штаби.
Илҳом Давлатов ва унинг турмуш ўртоғи Шаҳноза Шерхўжаева Марғилонда қадимги рангларни қайта тиклаб, қадимги гиламлар нусхасини тўқишни йўлга қўйган ҳунармандлар. Улар бугунги кунгача 200-500 йил аввал ишлатилган табиий бўёқларнинг бир нечтасини топди.
Отасининг президентлиги билан бир вақтда сиёсий саҳнада пайдо бўлган президентнинг тўнғичи Саида Мирзиёева Ўзбекистон ҳокимиятида иккинчи одамга айланганига роппа роса бир йил тўлди. Отаси уни яна бир мақом билан сийлади. Қорақалпоғистоннинг назорати Саида Мирзиёевага топширилди.
Telegram мессенжери асосчиси, миллиардер Пвел Дуров Париж аэропортида ҳибс этилди. Украина махфий дрон ракетасини намойиш этди. Украина ва Россия 115га 115 форматида асирларни алмаштирди.
Тошкентда “Ўзбекхон. Олтин Ўрда сирлари” тарихий романи чоп этилди. Унинг муаллифи қирғизистонлик рассом ва ёзувчи Маҳмуджон Қозоқбоевнинг айтишича, шу кунга қадар тарихчилар Ўзбекхон ҳақида кўп ёзишмаган.
Россия қўшинлари Торетск бўсағасида. Россия қамоқхонасидаги исён тугади, гаровгирлар йўқ қилинди. Курскда украин кучлари аёллар колонияси биносини қуршовга олган.
Россиянинг Волгоград вилоятида ўзини “Ислом давлати мужоҳидлари” деб таништириб, жазо колониясини эгаллаб олган ўзбекистонлик ва тожикистонлик маҳбуслар ўлдрилди. Экспертлар бу воқеадан сўнг "Крокус" терактидан кейин кузатилгани каби яна муҳожирларга босим такрорланиши мумкинлигини айтади.
Ўзининг ва университетдошларининг ҳуқуқларини талаб қилгани учун ўтган йили ўқишдан ҳайдалган Шоҳруҳ Рофиевни СамДУ раҳбарияти бу йил ўқишга тиклашга мажбур бўлди. Бугунги суҳбатда юрист Муҳсинжон Мадаминов ҳам қатнашди. Чунки у OzodNazar илтимосига кўра, можаро тафсилотларини ўрганиб чиқди.
Давомини ўқинг