Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:26

“Ички ишлар вазирининг Юлдуз Усмоновага кучи етмайди”


Халқ артисти Юлдуз Усмоновага нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш, унинг “руҳий зўриқиш ҳолатида” бўлгани ва “ёшларда ватанпарварлик руҳини тарбиялашдаги хизматлари” инобатга олинган ҳолда, тўхтатилди. Бу ҳақда “Қалампир” нашрига Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ўтган ҳафтада маълум қилди.

Юлдуз Усмонова 3 май куни Instagram’да жонли эфирда ички ишлар ходимларини ишламаётганга чиқариб, “падарлаънати бўлдиларинг”, деган эди.

Бунинг ортидан ИИВ кескин баёнот билан чиққан, унда жумладан бундай дейилган эди:

“Тошкент шаҳар ИИББ томонидан маданият ходими номига доғ туширган, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимаган, ички ишлар органлари ходимлари шаъни ва қадр-қимматини камситишга ҳаракат қилган фуқаро Ю.Усмонованинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида суриштирув ишлари амалга оширилмоқда. Иш якуни бўйича ҳолатга ойдинлик киритилиб айбдорларга қонуний тартибда чора белгиланади”.

Вазирликнинг Юлдуз Усмоновага нисбатан муносабати ўзгариб қолишидан ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Андижондаги воқеа юзасидан баёнотидан пайдо бўлган саволларни журналист Абдураҳмон Ташановга бердик.

“Ички ишлар вазирининг Юлдуз Усмоновага кучи етмайди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:09 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG