Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:41

OzodNazar: “Фермерларни тириклай кўмдирган “каратист” амалдор Сардобанинг тепасида турган...”


Сарлавҳага чиқарилган жумлани Шароф Убайдуллаев “...деган гаплар ҳам юрибди” деб якунлади ва ўша амалдорнинг “каратист”дан ташқари “каллакесар”, “бандит” деган лақабларини ҳам айтди. Айни пайтда OzodNazar меҳмони бу гаплар ҳозирча халқ орасида юрган гаплар эканлигини, сўнгги хулосани эса, Сардоба сув омборида содир бўлган аварияни ўрганаётган ҳукумат комиссияси ва суд айтишини таъкидлаб айтди.

Ўзи мирзачўллик суҳбатдошимиз бугунги эшиттириш давомида Мирзачўлни ўзлаштиришнинг сўнгги 100-150 йиллик тарихини, Сардоба сув омборини қуриш ҳаётий зарурат бўлганини айтиб берди.

Шароф Убайдуллаев, шунингдек, Сардоба фожиаси ва унинг маҳаллий матбуотда ёритилиши масаласига ҳам тўхталиб, Каримов давридан қолган амалдорлар яна эски тўнларини кийиб олди, деган фикрни ҳам билдирди.

“Фермерларни тириклай кўмдирган “каратист” амалдор Сардобанинг тепасида турган...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:56 0:00
Бевосита линк


Алоқадор

XS
SM
MD
LG