Линклар

Шошилинч хабар
21 март 2025, Тошкент вақти: 02:23

Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоизга оширди


Ўзбекистон Марказий банки.
Ўзбекистон Марказий банки.

Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви 2025 йил 20 мартдаги йиғилишида асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда МБ матбуот хизмати.

"Марказий банк бошқаруви инфляцион босимларнинг юқори сақланиб қолиши, талабнинг барқарор ўсиб бориши ва инфляцион кутилмаларнинг кучайиши фонида пул-кредит шароитлари қатъийлик даражасини оширишга қарор қилди.

Ушбу қарор келгуси ойларда кутилаётган инфляцион хатарларни инобатга олиб, инфляцион кутилмаларни жиловлаш, ўрта муддатли истиқболда инфляция даражасини 5 фоизлик таргетга эришиш учун етарли шароитлар яратишга қаратилган.

2025 йил бошидан умумий инфляция даражасида бироз ўсиш кузатилиб, февраль ойи якунлари бўйича йиллик 10,1 фоизни ташкил этди", дейилади Марказий банк хабарида.

Сўров: Нарх-наво сизга қандай таъсир қилмоқда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:56 0:00

Марказий банк хусусан, ёқилғи нархлари, коммунал, транспорт, таълим ва тиббий хизматлар тарифлари ошиши инфляцион кутилмаларга ҳам оширувчи таъсир кўрсатганини қайд этган.

Жорий йил февраль ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари 15,3 фоизга, тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари эса 13,8 фоизга тенг бўлган

Охирги марта Ўзбекистон Марказий банки 2024 йилнинг 25 июлида асосий ставкани пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз этиб белгилаганди.

XS
SM
MD
LG