2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг Швеция ҳукумати Ўзбекистонга қарши энг кескин чораларни қўллаб-қувватлаган эди. Швеция матбуоти ва жамоатчилиги томонидан Ўзбекистон ҳукумати кескин қораланди.
Швеция Андижон воқеалари ортидан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган ўнлаб мустақил журналистларга сиёсий бошпана берди ва ўнлаб Андижон қочқинларни қабул қилди. 2005 йилда Швеция парламенти ўзбекистонлик юзлаб қочқинларни бир йил муддатгача ҳеч қандай сўроқ-cаволсиз мамлакатда қолдиришга қарор қилди.
Европа Иттифоқи доирасида Швеция Ўзбекистон ҳукуматига қарши жорий этилган санкцияларни ўз кучида қолдиришни ёқлаб келган давлатлардан бири бўлди.
Хўш, энди Европа Иттифоқига раислик қила бошлаган Стокҳолмнинг Марказий Осиё ва хусусан Ўзбекистонга нисбатан сиёсати қандай бўлади?
Бу ва бошқа саволлар билан Озодлик радиоси Швеция Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича мутасаддиси Ян Нюбергга мурожаат қилди.
Ян Нюберг: Швеция ЕИ президенти сифатида Марказий Осиёни Иттифоқ учун катта аҳамият касб этувчи минтақа сифатида белгилайди. Марказий Осиёнинг аҳамияти унинг минтақа хавфсизлигини таъминлашда, иқтисодий ҳамкорлик ва энергетика масалаларида тутаётган муҳим роли сабабли ортмоқда.
Озодлик: Марказий Осиёда Ўзбекистоннинг ўрнини қандай баҳолайсиз?
Ян Нюберг: Биз Ўзбекистон билан барча соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришни хоҳлаймиз. Аҳолиси кўплиги ва бошқа мезонлари бўйича бу давлат минтақада асосий ўринни эгаллайди. Европа Иттифоқининг минтақа билан ҳамкорлиги доирасида Ўзбекистон алоҳида аҳамият касб этади.
Озодлик: Европа Иттифоқининг стратегияси қабул қилиниб, Ўзбекистон ҳукумати Андижондаги намойишни шавқатсиз бостирганига қарамасдан, Европа Иттифоқининг бу давлат билан мулоқотга киришгани жуда кўп танқидларга сабаб бўлганди. Маълумки¸ Швеция бу мулоқотларга қарши чиқиб келганди. Сизнингча¸ бу ёндошув ўзгарадими ёки ўзгаришсиз қолади?
Ян Нюберг: Албатта¸ биз бу ёндошувнинг ўзгаришига¸ Ўзбекистон томонидан кўпроқ ижобий қадамлар қўйилишига умид қиламиз. Бундай қадамларни ўтган йили кўрдик ва бу Европа Иттифоқи санкцияларининг юмшашига сабаб бўлганди. Лекин биз ҳамон Ўзбекистон ҳукумати кўплаб муаммоларга аҳамият бера бошлашига умид қиламиз. Ўзбекистонда кўплаб нарсалар ўзгаришсиз қолаётган эса-да, сабр-тоқат ва мулоқот ёрдамида амалий натижаларга эришиш ниятидамиз.
Озодлик: Инсон ҳуқуқлари борасида билдирилаётган кўплаб хавотирлар манзарасида бу масалада ҳам ўзгариш бўлишига умид қиласизларми?
Ян Нюберг: Биз Тошкент ҳукуматини бу соҳада имкони борича кўпроқ ишларни қилишга чақирамиз. Ҳар қалай бу давлатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти бизнинг доимий кузатувимизда қолмоқда. Демоқчиманки, мана куз ойида санкциялар масаласини қайта кўриб чиқиш чоғида Ўзбекистондаги вазиятни диққат билан ўрганамиз.
Озодлик: Айрим ЕИ расмийлари сакцияларнинг қолган қисми кузда бекор бўлишига ишора қилмоқда. Бундай эҳтимолларни сиз қандай баҳолайсиз?
Ян Нюберг: Ҳозир ростдан ҳам ҳеч нарса айтолмайман. Ҳамма нарса у ерда бўлаётган жараёнларга боғлиқдир. Шунинг учун бу борада бирор нарса дейишга ҳозир эрта.
Озодлик: Швеция жамоатчилиги Ўзбекистондаги тузумни диктатура сифатида қоралаб, ҳукуматни бу давлат билан на сиёсий¸ на иқтисодий муносабатларни ўрнатишга мажбур қилиб келди. "Ўзбекистон билан мулоқот қиламиз" деб айтаётганингиз швед жамоатчилиги томонидан қандай қабул қилинади?
Ян Нюберг: Жамоатчилик босими йўқолмайди. Диктатура сўзини ишлатмаган бўлардим-ку, лекин бу ҳукуматнинг инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш билан боғлиқ жиддий муаммолари борлигини кўряпмиз. Бу вазиятни ўнглаш узоқ вақт талаб этиши мумкин. Шунинг учун сарб-тоқатли бўлишимиз керак.
Озодлик:Чехия президентлиги даврида кечган ўтган олти ой давомида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши билан боғлиқ воқеалар юзасидан ЕИ деярли хавотир билдирилмади. Ўзбекистонда иқтисодий манфаатларга эга Германия даврида ҳам шундай ёндошувни кузатиш мумкин эди. Ўзбекистондаги шундай ҳолатларни кескинроқ танқид этиш Швецияга қулайроқ эмасми?
Ян Нюберг: Чехлар ёки бошқалар томонидан жамоатчилик кўз ўнгида қилинмаётган нарсаларга қараб баҳо бериш нотўғри бўларди. Дискуссиялар кўпинча норасмий шаклда олиб борилади.
Швецияга келсак, биз бугун Европа Иттифоқига раислик қилмоқдамиз. Шунинг учун¸ албатта¸ ўз фикримизни илгари суришга ҳаракат қилсак ҳам, Европа Иттифоқи доирасидаги барча турфа фикрларни мувозанатга солиб намоён этишимиз керак.
Озодлик: Марказий Осиё давлатлари ўртасида сув, энергетика каби масалалар бўйича келишмовчиликлар мавжуд. Уларни ҳал этишга ёрдам бериш учун Европа Иттифоқи воситачилик қилишга киришганича йўқ. Бу борада Европа Иттифоқи қандайдир рол бажариши мумкинлигига ишонасизми?
Ян Нюберг: Шубҳасиз, биз минтақавий барқарорлик ва ҳамкорликни рағбатлантириб борамиз. Лекин ўзаро муаммоларни ҳал этиш Марказий Осиё давлатларининг ўзига ҳавола.
Албатта¸ биз улар ўртасидаги ўзаро мулоқотларга ёрдам беришимиз мумкин. Айнан шуни назарда тутиб, биз сентябр ойида Брюсселда Марказий Осиё давлатлари форумини ўтказмоқчимиз.
Умид қиламиз атроф-муҳит, жаҳон иқтисодий бўҳронининг таъсири ва хавфсизлик масалалари муҳокама этиладиган бу форумда Марказий Осиёнинг бешала давлати вакиллари қатнашади.
Бир сўз билан айтганда¸ Швециянинг ЕИ га раислиги даврида биз анча самарали бўлган Марказий Осиё стратегиясини ҳаётга тадбиқ этишда давом этамиз.