Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:51

Ўзбекистон иссиқхоналари уч ойдан буён ишламаяпти


Қиш мавсумида Ўзбекистон бозорлари одатда иссиқхоналарда етиштирилган мева-сабзавотлар билан тўлдирилиб келган.
Қиш мавсумида Ўзбекистон бозорлари одатда иссиқхоналарда етиштирилган мева-сабзавотлар билан тўлдирилиб келган.

Газ ва электр таъминотидаги чекловлар боис мамлакатдаги аксар иссиқхоналар октябр ойидан буён ишламаяпти. Бунинг оқибатида эса, мамлакат бозорларида мева-сабзавот нархининг кўтарилиши кузатилмоқда.


Йигирма йилдан буён Тошкент вилоятида помидор ва бодринг етиштириб келган "Қўйлиқ" иссиқхонаси уч ойдан буён ишламаяпти.

Ташкилот ходимларидан бирининг, исмини ошкор қилмаслик шарти билан Озодликка айтишича, кузги-қишки мавсумда табиий газ ва электр энергиясининг чегирилиши боис иссиқхона ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлган.

- Иссиқхонамиз газ билан эди. Ҳозир газ йўқ бизларда. Рухсат берилмаган. Ҳозирча йўқ энди ҳосилдорлик. Ишламаяпмиз, деди суҳбатдош.

Зангиотадаги иссиқхоналардан бирининг ходими ҳам ўзинин таништиришни истамади. Бугунги кунда, дейди у, мамлакатдаги кўпчилик иссиқхоналар ишсиз қолган.

- Иссиқхонамизда газ йўқ. Октябрдан бери қуруқ турибди. Ҳозир вақтинчалик газни тежаш бўйича қарорни бажариш учун газ тармоғидан узилганмиз. Ҳамма иссиқхоналар узилган, битта биз эмас. Ҳозир мақтайдиган жойимиз йўқ. Аҳволимиз оғир. Илтимос билан аҳолига газ етказиб беришни яхшилаш мақсадида деб айтилган. Шу мақсадда иссиқхонамиз ҳозир вақтинчалик газдан узилган, деди Зангиота иссиқхонаси ходими.

Тошкент вилоят хокимлигидаги манбага кўра, газ ва электрдан чегириш бошланганидан кейин вилоятдаги иссиқхоналарнинг 70 фоизига яқини муаммоларга дуч келаяпти.

Ўзбекистонда кузги-қишки, қишки-баҳорги мавсумларда ойнабанд ва полиэтилен плёнкали иссиқхоналарда асосан помидор, бодринг, булғор қалампири, кўк пиёз, турли кўкатлар, қулупнай, гуллар ва лимон етиштирилади.

Мамлакат иссиқхоналари ишламаётгани боис бозорларда сабзовот маҳсулотлари нархининг кўтарилиши кузатилмоқда.

Чорсу бозорида савдо қилувчи Жаҳонгир Шосалимовга кўра, бугунги кунда бодиринг нархи ёз ойларига нисбатан ўн баробарга қимматлаган.

- Теплицадаги бодринг қиммат бўлиб кетди, лекин помидор 1000 сўмга ҳам бор. Чунки помидор пишган, харидор йўқ. Сақлашнинг ҳам иложи йўқ. Мисол учун 15 декабргача пишганини бир амаллаб сақлашган. Помидорни совуқ уриб кетадию. Шунинг учун иситишни сақлаб туришнинг мутлақо имкони бўлмагани учун, яхлашдан асраб қолиш учун бир амаллаб ҳосилни йиғиб олганда, бир амаллаб сақлаб ўшани 1000 сўм сотаяпди, дейди савдогар Шосалимов.

Бугунги кунда айрим иссиқхоналар вазиятдан чиқиш учун иситишнинг муқобил турларидан фойдаланишни йўлга қўйган.

Зангиотадаги иссиқхона ходимига кўра, улар ҳам иситишнинг муқобил турларига ўтишни режалаштирмоқда.

- Алтернатив ëқилғига ўтганлар бор. Бизларники эски теплица бўлгани учун бизларда сал кеч қолиб бўлаяпти. Ўшанга ўтиш учун биз иситиш системасини ўзгартиришимиз керак. Теплицамиз катта. Шунинг учун биз улгура олмадик. Ëқилғининг алтернатив турлари мазут, бошқалардан фойдаланиб иссиқ ҳаводан фойдаланиб, энди йўли кўп. Корея талиф қилаëтгани бор, Хитой таклиф қилаëтгани бор. Газсиз ҳам қилса бўлади шуни. Бизлар ҳам ҳаракат қилаяпмиз, деди суҳбатдош.

Иссиқхоналар қуриш ва таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи Чирчиқдаги "Ҳаракат-давр" фирмаси ходими, ўзини таништирмаган ҳолда айтишича, кейинги пайтда мамлакатдаги тадбиркорлар асосан, иситишнинг муқобил турларидан фойдаланишни маъқул топмоқдалар.

- Теплицаларга газ бермаяптию. Мазут, кўмир, соляркада ишлайдиган қилиб беришимиз мумкин. Теплицалар асосан ҳозир кўмирда ëқадиганга ўтаяпти. Жидкий топиш қийин ва қимматга тушиб кетади. Кўпчилиги ҳозир кўмирда ëқаяпти. Кейинчалик паровой котëл қилишимиз мумкин. Пар чиқадида ундан. Кам расход қилиб теплицани кўпга қизитади. Бизларда икки хил котëл бор. Биттаси теплицани сув билан қизитиб беради. Иккинчиси паровой. Яъни пар, қайнатганда пар чиқадию ўша билан қизитиб беради, дейди "Ҳаракат-давр" фирмаси ходими.

Ўзбекистонда 2009-2011 йилларга мўлжалланган махсус давлат дастурига кўра, мамлакатдаги иссиқхоналарни иситишнинг муқобил турларига ўтказиш режалаштирилган эди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, ўтган йили фермер, деҳқон хўжаликлари ва тадбиркорлар томонидан муқобил иссиқлик манбааларидан фойдаланган ҳолда 290 гектар майдонда жами 522 та янги иссиқхоналар қишлоқ туманларида қурилган.
XS
SM
MD
LG