Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:49

Тошкентда ўндан зиёд хусусий клиника ёпилди


Тошкентдаги хусусий клиникаларда январ ойида ўтказилган текширув натижасида ўндан зиёд клиника ёпиб қўйилди.

Жорий йилнинг 11 январ куни бирданига Тошкентдаги 25 та хусусий клиникада рейд ўтказилиб, уларнинг барчасига нисбатан жиноий иш қўзғатилган эди.

Орадан бир ой ўтиб маълум бўлишича, ушбу клиникаларнинг айримлари ўз фаолиятини тўхтатган.

Соч кўчириб ўтқазиш билан шуғулланиб келган “Доктор Низомиддинов” хусусий клиникаси текшириш натижасида ёпилган тиббий муассасалардан бири.

- Текшириш бўлди. Ёпилди бизники ҳам. Сабаблари жуда кўп, деди “Доктор Низомиддинов” клиникаси ходими.

“STELLARIS” хусусий клиникасининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, январдаги текширишдан кейин клиника вақтинча ёпиб қўйилган.

- Бизникини вақтинча ёпишди. Ҳозир хабар кутаяпмиз. Агар ижобий хабар бўлса, яқин кунларда яна ўз фаолиятимизни бошлаймиз, деди “STELLARIS” клиникаси ходимаси.

Шаҳардаги кўз касаликларига ихтисослашган “BL Lazeroptika” хусусий клиникаси ҳам ҳозирда ўз фаолиятини тўхтатган.

Озодликка маълум бўлишича, январ ойидаги текширишлар натижасида пойтахтдаги ўндан зиёд хусусий клиника ёпиб қўйилган.

Уларнинг айримлари қайта лицензия олгач, ўз фаолиятини давом эттириши мумкинлиги айтилаяпти.

"Тошкент оқшоми" газетаси хабарига кўра, шаҳардаги хусусий шифохоналарда юқумли касалликлар юқтириш ҳолатлари бўйича фуқаролардан тушган кўплаб шикоятлар ортидан рейдлар ўтказилган эди.

Шунингдек, хусусий клиникалардаги тиббий хизмат сифати ва шифокорларнинг малакасизлиги борасидаги шикоятлар бундай текширувни ўтказишга сабаб бўлгани айтилмоқда.

Рейд натижасида аниқланишича, текширув ўтказилган барча хусусий клиникалар фаолиятида кўплаб қонунбузарликлар аниқланган.

Тошкент шаҳар Юнусобод туман солиқ инспекциясидан олинган маълумотга кўра, айрим клиникалар тегишли лицензияси бўлмаган ҳолда беморларни стационар ҳолатда даволаб келганлар.

"Деярли барча клиникада даромадни солиқдан яшириш ҳолати аниқланган"ини айтди Юнусобод солиқ инспекциясининг навбатчи ходими.

"Тошкент оқшоми" газетаси ёйинлаган хабарга кўра, рейдлар натижасида мижозларга наркотик ва психотроп моддаларни тарқатишда қўпол хатоликларга йўл қўйилган, беморларни даволашда муддати ўтган дорилардан фойдаланилган ҳолатлари қайд қилинган.

Рейдлар давомида клиникаларда санитария қоидалари бузилгани, кўпроқ фойда кўриш йўлида сохта ташхислар қўйилгани, шифокорлар хизмат учун катта нархлар белгилагани каби камчиликлар аниқланган.

"Ўзбекистон" телеканалининг "Ахборот" дастурида айтилишича, текширув ўтказилган муассасаларда 50 нафар шифокор меҳнат шартномасисиз ишлаётгани аниқланган.

Шунингдек, текширув пайти ушбу клиникаларда тиббий хизмат кўрсатишдан тушган тушум пулини инкассация қилинмаган ҳолатлари натижасида жами 1 миллиард 685 минг 890 сўм (тахминан 1 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги пул қайд қилинган.
XS
SM
MD
LG