Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:35

Ўзбекистонда қуëш энергияси институти очилди


Бугунги кунда Европа мамлакатларда қуёш электр станциялари урфга айланмоқда.
Бугунги кунда Европа мамлакатларда қуёш электр станциялари урфга айланмоқда.

15 феврал куни Тошкентда қуёш энергияси халқаро институтининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон қуёш энергияси институти Осиё тараққиёт банкининг 2,25 миллиард АҚШ долларлик лойиҳасига кўра ташкил қилинди.

UzDaily.uz сайти хабарига кўра, институтнинг очилиш маросимида Осиё Тараққиёт Банки раҳбари Харухико Курода иштирок этган.

"Ўзбекистонда ишлатилаётган электр манбалари орасида қуёш энергиясидан фойдаланиш юқори потенциалга эга. Уни иқтисодиёт траққиёти йўлида ёқилғи сифатида фойдаланиш шунчаки вариант эмас- бу зарурият" деди Курода институт очилиш маросимида қилган чиқишида.

Халқаро институт мақомига эга ушбу маскан илмий-техник ва лойиҳалаш ташкилоти ўлароқ фаолият юритади.

Янги институтда қуёш энергияси бўйича аниқ лойиҳалар ишлаб чиқиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ҳукумати қуёш энергияси институтини очиш таклифини Осиё Тараққиёт Банкининг 2010 йил май ойида Тошкентда ўтказилган саммитида илгари сурган эди.

Серқуёш Ўзбекистонда бундай муассасанинг очилишини ОТБ қувватлаб, уни молиялашни тўлиқ зиммасига олди.

Ўтган йили Россиянинг "Лукойл" ширкати ҳам Ўзбекистонда 100 мегаватт қувватда ишлайдиган қуëш энергия станцияси қуриш лойиҳасини маълум қилган эди.

6 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги мазкур лойиҳага кўра, кейинроқ бу станциянинг қувватини 1000 мегаваттга етказиш мумкин.

Мутахассислар Ўзбекистонда ҳақиқатан ҳам муқобил электр энергиясига эҳтиёж кундан-кунга ошиб бораётганини айтадилар.

Ўзбекистон иқтисодий тадқиқотлар марказининг тахминича, ҳозирги кўламда ишлатиладиган бўлса, Ўзбекистондаги табиий газ ва кўмир заҳиралари кейинги 20-30 йилга етиши мумкин, холос. Нефт заҳиралари эса бўшаб қолган.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2010 йилда олинган суюқ углеводорот ҳажми 2009 йилдагига қараганда 17,9 фоизга, газ конденсати ҳажми 22,5 фоизга, табиий газ ҳажми эса 2,1 фоизга камайган.
XS
SM
MD
LG