Воқеа гувоҳларининг хабар беришларича, амалиётни бошлашдан олдин полиция кўп қаватли уйда яшовчи 132 одамни хавфсиз жойга эвакуация қилган. Шаҳарнинг Аҳмад Яссавий ва Райимбек кўчалари кесилишида жойлашган мазкур кўп қаватли уй ҳар томондан полиция махсус отряди томонидан ўраб олинган. Жанггари экани айтилаётган шахслар полицияга қуролли қаршилик кўрсатган.
Олмаота полицияси берган маълумотда айтилишича, бу уйга 28 июл куни икки нафар полициячини ўлдирганликда гумонланган шахслар яширинган.
- Полициячиларимиз “Ҳюндай” русумидаги кумушранг таксини тўхтатишган. Такси ичида тўрт одам бўлган. Улар унча узоқ бўлмаган жойдаги базага ҳужум қилишга тайёргарлик кўришган. Машина ичида ниқоблар, қўлқоплар топилган. Улар полиция ходимларига қарши ўқ отишган, деди 28 июлдаги воқеани шарҳлаган Олмаота ички ишлар бошқармаси расмийси Салтанат Азирбек.
Расмийнинг айтишича, жанггарилар отган ўқдан 40 ёшли полициячи Ержан Кайракбаев ҳалок бўлган, 26 ёшли полициячи Ерназ Кожахметов айни пайтда кома ҳолатида касалхонада ётибди.
30 июлдаги воқеа гувоҳи бўлган журналистларнинг айтишларича, полиция аҳолига “Ахселкент” мавзесида ўтказилган ҳарбий амалиётни ўқув машғулоти сифатида тақдим этган. Отишма чоғида полициячиларга ҳужум қилишда гумонланган 6 одам ўлдирилганидан сўнггина, амалиёт ўқув машғулоти эмаслиги очиқ айтилган.
- Полициячилар барча гумонланувчилар снайпер томонидан отиб ўлдирилганини айтишди. Жами олти киши жисмонан йўқ қилинган. Полициячилар орасида йўқотишлар йўқ, деди олмаоталик журналист журналист Бауржан Апсеитов.
Сўнгги расмий маълумотларда 30 июл кунги махсус амалиётда ўлдирилган 6 киши Шимолий Қозоғистонда турли жиноятларни содир этганликда айбланиб қамалиб чиққани, улар ижарага олиб яшаган квартирадан Калашников автоматлари, ўқлар топилгани айтилмоқда. Ҳозирча ўлдирилганлар қайси жиноий ёки диний ташкилот аъзолари экани ҳақида маълумот йўқ.
Сўнгги ойларда Қозоғистонда полициячиларга ҳужум қилиш ва ҳарбийларнинг ўзаро отишмаси ҳолатлари кўпайган. Май ойининг охирларида Қозоғистон-Хитой чегарасидаги чегара завтаваларидан бирида 14 ҳарбий номаълум ҳолатда отиб ўлдирилган эди.
Ўтган йилнинг ноябрида Жамбул шаҳрида жиҳодчилар экани айтилаётган шахслар томонидан 5 полициячини ўлдирган. Бу воқеадан бир ҳафта олдин Атирау шаҳрида худкуш ҳужуми содир этилган эди.