Фарғона вилояти Қува туманида ҳашарчиларни пахта даласига ташиётган автобуслардан бири 15 сентябр куни ҳалокатга учради ва натижада, 6 киши турли даражада жароҳат олиб, туман касалхонасига ётқизилди.
Бу ҳақда Озодликка бугун йўлланган хабарда айтилишича, ҳалокатда қурбонлар бўлмаган.
Ушбу хабарни тасдиқлаган туман расмийларидан бири, жароҳат олганлардан уч нафарининг аҳволи оғир бўлгани боис аввалига туман шифохонасининг реанимация бўлимига жойлаштирилганини айтди.
- Реанимацияда уч киши эди, ҳозир улар палатага чиқишди. Энди буни медицинский деонтология, дейдида. Қўрқиб кетган, шокка тушган, одамлар бир-бирини устига тушади, қисилади, нерв, шок, карахтлик, дейди,- деди туманнинг ўзини таништирмаган расмийларидан бири.
Ундан олинган маълумотга кўра, нисбатан енгил жароҳатланган, жумладан, қўли синган ёки лат еган яна 3 киши шифохонадан чиққан. Улар ҳозир амбулатория шароитида даволанишни давом эттирмоқда.
Қува тумани Ички ишлар бўлимидан олинган маълумотга кўра, ҳозир бу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Расмийлар берган маълумотда ҳалокатга учраган транспорт воситаси "Отайўл" русумидаги автобус бўлгани ва унда 30 га яқин ҳашарчи бўлгани айтилди.
Ҳозирча ҳалокатнинг ҳайдовчи хатоси боис содир этилгани ҳақида норасмий маълумотларга ойдинлик киритмаган туман милиция бўлими вакиллари кимга нисбатан ва қандай айблов билан жиноят иши қўзғатилганини ҳам очиқламадилар.
Бироқ Қува тумани мутасаддилари айни ҳалокат бу йилги пахта мавсумида содир бўлган илк ҳалокат экани ҳамда ҳашарчиларнинг хавфсизлигига жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидламоқда.
Қува туманидаги пахта йиғим-терим мавсумини кузатаётган ўқитувчилардан бири эса расмийларнинг бу иддаосини инкор қилди.
- Ҳозир "Отайўл"лардан унчалик фойдаланилмаяпти. Чунки ёқилғи қимматладику. Шунинг учун фермерлар ҳашарчиларни далага Мерседес русумидаги маршруткаларда ташишяпти. Битта маршруткага 14та, 16 та йўловчи кетади ўзи. Лекин, 20 тагача одам олинади. Баъзилар 24 таниям олади. Энди фермерлар ҳам аҳмоқмаску, ҳадеб бориб-келавергани. Шунинг учун ҳоҳлаганича одам олишадида. Йўловчиларнинг хавфсизлиги умуман таъминланмайди,- дейди қувалик ўқитувчи Муяссар опа Озодлик билан суҳбатда.
Қувалик бошқа суҳбатдошларнинг сўзларига кўра, ҳам туманда пахта йиғим-терими авжига чиқмоқда ва шу кунларда пахтага чиқарилмаётган мактаб болалари ўрнини босиш учун ўқитувчилар ҳамда бошқа бюджет ташкилотларининг ходимлари 10 кунлик муддатга ётоқда қолиб, пахта теришга сафарбар қилинган.
Бюджет ташкилотлари ходимларига пахта теримига чиқмагани ҳолида ишдан айрилиши мумкинлиги айтилиб, таҳдид қилинмоқда.