Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:53

Олий Мажлис Сенати амнистия тўғрисида қарор қабул қилди


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 12 октябрда очилган ялпи мажлисида президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан тақдим этилган амнистия тўғрисидаги қарор лойиҳасини кўриб чиқиб, Амнистия тўғрисида қарор қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Амнистия тўғрисидаги тақдимномани Сенатга киритгани Сенат Кенгашининг 10 октябрь куни ўтган мажлисида маълум қилинган эди.

2016 йилги амнистия тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан қабул қилинди.

Сенатнинг Амнистия тўғрисидаги қарори тўғрисида ҳозирча маҳаллий ахборот воститаларида хабар йўқ. Хорижий агентликлар хабарига қараганда, Сенат қарори билан Шавкат Мирзиёев киритган тақдимнома матни ўртасида ўзгариш йўқ.

Амнистия тўғрисидаги қарорга биноан, аёллар, жиноят содир этган вақтда ёши 18га тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет эл ватандошлари, I ва II гуруҳ ногиронлари,сил касаллигининг фаол шаклига чалинган шахслар жазодан озод қилиниши лозим.

Шунингдек, эҳтиётсизлик орқасида ва илк бор жиноят содир этганларни озод этиш назарда тутилган.

Қарорда “узоқ муддатга ёки умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган; тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан амнистия актини татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, “тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларни ҳам жазодан озод қилиш” таклиф этилган.

Бу президент Каримов вафотидан кейин Сенат қабул қилган илк амнистия акти бўлади.

Одатда мамлакат Сенати амнистия қарорларини Конституция куни арафасида қабул қиларди.

2013 йилги амнистия 12 декабрда, 2014 йилгиси 14 ноябрда, 2015 йилгиси эса, ўша йил 3 декабрда қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG