Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:34

Қозоғистон ва Қирғизистон чегара бўхронини ҳал этишга келишиб олди


Қозоғистон ва Қирғизситон расмийлари икки давлат чегарасида юзага келган бўҳронни ҳал этишга келишиб олди. 18 октюбрь куни чегарадаги вазиятни муҳокама қилиш учун Қирғизистон бош вазири Сапар Исақов Остонада Қозоғистон бош вазири Бақитжан Сағинтаев билан учрашди.

Музокаралар ортидан Сағинтаев 19 октябрь кунидан бошлаб пиёдалар, савдо юки бўлмаган автомобиллар, шаҳарлараро қатнайдиган автобуслар ҳамда бўш юк машиналари биринчи бўлиб чегарадан ўтказилишини билдирди.

Сағинтаев муаммони бутунлай ҳал этиш режасини ишлаб чиқиш учун икки давлат бош вазирлари ўринбосарларидан иборат ишчи гуруҳи тузилишини билдирди.

Қозоғистон бош вазирининг айтишича, Остона қирғизистонлик савдогарлар чегара ва солиқ қонунларини бузгани учун чегарада назоратни кучайтирган.

- Чегара расмийларимизнинг хабар беришича, қирғизистонлик импротчилар Қозоғистон чегарасидан ўтаётиб, Хитой маҳсулотлари ҳақида ёлғон маълумот бермоқда. Биз бундан тўғридан-тўғри зарар кўряпмиз, - деди Сағинтаев.

Икки вазир учрашишидан аввал Бишкек Жаҳон савдо ташкилоти ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқига Қозоғистон устидан арзланган эди.

Қирғиз-қозоқ чегарасида вазият 10 октябрдан мураккаблаша бошлаган. Қирғизистон Чегара хизмати маълумотига кўра, ўтган сешанба оқшомидан Қозоғистон назорат-ўтказиш масканидан ўтаётган шахслар ва транспорт воситаларини қаттиқ текшира бошлаган, бунинг натижасида ўтказиш пунктларида турнақатор навбатлар вужудга келган.

Қозоғистон Қирғизистон билан чегарасида назоратни кучайтиришига Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистонни Қирғизистондаги президентлик сайловида аралашишда айблаб, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни кескин танқид қилгани туртки бўлди.

7 октябрь куни Атамбоев Қозоғистон расмийларини Қирғизистон ички ишларига аралашишда ҳамда Атамбаев дастаклаётган номзодСўўрўнбай Жээнбековнинг асосий рақиби Ўмурбек Бабановни очиқчасига қўллашда айблади.

Назарбоев 19 сентябрда Бабанов билан учрашган эди.

18 октябрь куни Атамбаев Назарбоевни танқид қилаяётиб, ошириб юборганини тан олди:

- Балким, мен ҳиссиётга берилдим ва қозоқ президентини танқид қилиб, нотўғри қилдим, - деди Атамбаев.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, йирик ва ҳамиша гавжум бўладиган “Ақжол-Автойўл”, “Ақ-Тилек” автойўл ўтиш пунктларида Қозоғистон томонидан чекловлар жорий қилингунга қадар бир кунда ўртача 8 176 киши, 662 та транспорт воситаси ўтарди. 10 октябрдан бошлаб мазкур пунктлар орқали бир кеча-кундузда Қирғизистондан Қозоғистонга 3 446 киши ва 357 та транспорт воситаси ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG