Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:07

Мисрда 3,5 минг йил аввалги мумиё топилди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Мисрда ўтган асрнинг 90-йилларида топилган, аммо эътибордан четга қолган қабрда бундан тақрибан 3,5 минг йил олдин қўйилган мумиёланмиш жасад топилди.

Мазкур қабр Дра Абу эл-Нага мозорида топилган икки қабрнинг бири бўлиб, Мисрдаги 18-династияга (насроний эрасидан аввалги 1549-1292 йиллар) тегишлидир.

Миср Антик дунё ишлари вазирлигига кўра, қабрлар юқори лавозимли расмийларга тегишли бўлгани эҳтимолдан холи эмас.

Қабрларни ўтган асрнинг 90-йилларида олмон археологи Фредерик Кемп-Сейфрид аниқлаб, рақамлаган. Аммо қабрлар эътибордан четга қолган. Жорий йилга келибгина Антик дунё ишлари вазирлиги расмийси уларни очган.

Қабр эгалари ҳозирча аниқлангани йўқ. Аммо мозор деворларидаги турли расмлар, мумиё ёнидаги ниқоблар, ҳайкалчалар, тобут парчалари ҳамда сопол идишлар мумиё юқори лавозимли шахсга тегишли бўлганини кўрсатади.

XS
SM
MD
LG