Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:33

Ўзбек-қирғиз чегарасидан ўтаётганлар сони икки баробар ортди


Қирғизистон давлат чегара хизматига кўра, қирғиз-ўзбек чегарасидан ўтаётганлар сони икки баробарга кўпайди.

Ўш вилоятидаги "Дўстлик" ўтказиш пунктида қўшимча чегара назорати кабиналари ўрнатилган. 15 январдан бошлаб, назорат 10 та кабинада амалга оширилаяпти: 5 таси – Қирғизистондан чиқишда, 5 таси – республикага киришда. Назорат ўтказиш пункт (НЎП)ларининг ўтказиш имконияти 1, 7 марта кўпайди ва бир суткада 7 мингдан ортиқ кишини ташкил қилади.

Боткен вилоятининг “Қадамжой” ўтказиш пунктида ҳам қўшимча паспорт назорати кабиналари ўрнатилди, шу туфайли ўтказиш имкони икки марта ортди. “Қадамжой” ўтказиш пунктида йўловчилар оқими бир суткада 2000-2500 кшини ташкил қилади, айни пайтда ўтказиш пункти 700-750 кишини назоратдан ўтказишга мўлжалланган.

Жалолобод вилоятидаги “Маданият” халқаро НЎПда ҳам қўшимча паспорт назорати кабиналари ишга туширилади: 2 та – мамлакатдан чиқишда, 2 та – Қирғизистонга киришда. Бу НЎП ҳар куни 350-500 кишини ўтказишга мўлжалланган, лекин 2017 йил сентябрдан буён йўловчилар оқими кўпайди ва ҳар куни 900-1000 фуқарони ташкил қилмоқда.

2017 йил сентябрда Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадан ўтишлар бўйича чекловни бекор қилган.

XS
SM
MD
LG