Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:29

Малика Салимова: Ақтўбе фожиасига 3 кун куйдим - 52 одамнинг битта ўтда ёниши даҳшат!


Ўзбекистонлик шоира, сўнгги йиллар ичида ижтимоий тармоқларда танилган Малика Салимова Ақтўбе қурбонлари хотирасига шеър ёзди ва унинг фожиа куни ёзилган шеърига басталанган қўшиқ икки кун сўнгра Youtube тармоғига юкланди.

"Бир ўтда ёнган 52 ўғлон"

Озодликка берган интервьюсида шоира Ақтўбе фожиаси ҳақидаги хабарни олган куниёқ 24 мисралик шеърни ёзгани, бу даҳшатли ҳодисадан сўнг 3 кунгача ўзига келолмай юрганини айтди.

- 3 кунгача ўзимга келолмай юрдим. 52 одамнинг бир ўтда ёниши - бу даҳшат! Уларнинг ортида қолган ота-онаси, оилалари бир ёнда, уларнинг шундай даҳшатли азобда жон бергани бир ёнда. Мен 3 кун куйдим, бу хабарни эшитиб. Бу шеърни қандай ёзганимни билмайман, ёздиму Интернетга қўйдим. Бу шеърга ёзилган қўшиқни 3 кун тинмай эшитдим - гўёки, дардимга малҳам бўлгандай бўлди, - деди Малика Салимова.

Қуйида шоира билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Малика Салимова: Ақтўбе фожеасига 3 кун куйдим - 52 одамнинг битта ўтда ёниши даҳшат!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:23:51 0:00
Бевосита линк

"52 ватандош хотирасига"

Малика Салимованинг шеърига басталанган "52 ватандош хотирасига" номли қўшиқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг тарқалмоқда.

Қўшиқни наманганлик 32 яшар хонанда Сардор Мамадалиев ижро этди.

"Ўзбек йигитлари жуда ғурурли йигитлар"

Ижтимоий тармоқларда ватан, халқ, миллат ва аёл қисмати ҳақидаги шеърлари билан танилган 53 яшар ижодкор - Малика Салимованинг кўплаб шеърлари Ўзбекистонда танилган хонандалар томонидан қўшиқ қилиб, ижро этилган.

Шоира булар орасида "Ўзбекларим" шеърига басталанган қўшиқни севишини айтади.

- Кўксимни қалқон қилгим келади, ўзбек хақига. Куни кеча Интернет тармоғида Москвада икки ўзбекнинг машинада ёмон иш қилиб ўтиргани ҳақидаги хабарни ўқиб жуда ҳафа бўлдим. Мен ишонмайман бунга. Ўзбек йигитлари жуда ғурурли йигитлар! Камтардир, ҳокисордир, меҳнаткашдир, лекин унақа фоҳишабозлик, хунук ишларни қилишига мен ишонмайман. Бўлиши мумкиндир, битта-иккита адашгани, аммо курмаксиз гуруч қаерда бор?! Бунинг учун яна ўзбек миллатини ёмон отлиқ қилишларидан жуда ҳафа бўлдим, - деган шоира 25 январь куни Facebook тармоғида эълон қилган янги шеърини ўқиб кўришни таклиф қилди.

Ушбу шеърда, жумладан, шундай сатрлар бор:

Биз фаришта демайман, тўғри,
Курмаги йўқ гуруч қайда бор.
Фақат ҳамма каззобу, ўғри,
Ўзбек деганингиз ғирт бекор.

Унинг айби, меҳнатдан қочмас,
Оғир демас бирон юмушни.
Қанча лойга ботиринг, илло,
Ранги ўчмас олтин, кумушнинг!

Қуйида Малика Салимованинг ўзи ўқиган "52 ватандош хотирасига" номли шеърни тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:24 0:00
Бевосита линк

Малика Салимова сўнгги йиллар ичида ёзган шеърлари Facebook тармоғида севиб ўқилаётган шоирадир.

53 яшар Малика Салимова Тошкентда туғилган.

Ҳозирги Жаҳон тиллари университетининг Рус тили филологияси факультетини тамомлаган, олий маълумотли ўқитувчи.

Оилали, 4 фарзанднинг онаси. Шу кунда ҳеч қаерда ишламайди.

Асосий машғулоти - унинг ўз тили билан айтганда - ижод қилиш ва шеърларини ижтимоий тармоқларда улашиш билан ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG