Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:27

Туркманистон дунëда сўнггилардан бўлиб¸ аҳолисини коронавирусдан огоҳлантиришни бошлади


Жорий президент ўтмишда Соғлиқни сақлаш вазири бўлган.
Жорий президент ўтмишда Соғлиқни сақлаш вазири бўлган.

Туркманистон ҳукумати ёмон хабарларга эътибор қаратмаслик ҳадисини олган.

Оғир иқтисодий муаммолар, табиий офатлар, чегарадаги уруш: Туркманистон ҳокимият идоралари ва давлат ахборот воситалари наздида – ҳатто мамлакат аҳолиси кўриб турган бўлса ҳам – ҳеч қачон рўй бермаган.

Хитойдан янги коронавирус тарқалаётгани билан боғлиқ бутун дунёдаги хавотир бунга яна бир мисолдир.

Дунё аҳли Хитой ва ундан ташқарида коронавирус тарқалаётгани ҳақида ҳар куни янгидан-янги маълумот олиб турганидан на Туркманистон ҳукумати ва на ахборот воситалари оғиз ҳам очгани йўқ. Ҳалигача лом-мим демаяпти.

Бироқ январь охирида Туркманистон ҳукумати вакиллари ими-жимида айрим чораларни кўра бошлади: Хитойга қатновчи авиарейслар бекор қилинди, талабалар ва Туркманистоннинг бошқа ватандошлари Хитойдан уйга, аммо Ашхободга эмас, Лебап вилоятининг шарқий қисмида ташкил этилган карантин марказига қайтарилди.

Бундан ташқари, Марв вилоятидаги мактаб, болалар боғчаси ва шифохоналар сингари айрим жамоат биноларининг санитария ҳолатига қаттиқ эътибор қаратилди, яна анъанавий тарзда янтоқ ҳам тутатилди.

Аммо шу пайтгача вирус ҳақида на ҳукумат вакиллари ва на давлат ахборот воситалари ҳеч нарса дегани йўқ ва бу Туркманистон ҳокимият идоралари учун кутилмаган ҳол эмас.

Сиёсатнинг қўққисдан ўзгариши

Февраль ойида қўққисдан ҳукумат Ашхободдаги шифохона ва мактабларга “коронавирус ҳақидаги нималарни билиш кераклиги” ҳақидаги буклетларни тарқата бошлади.

Тиббиёт ходимлари пойтахт кўчаларида одамларга вирус ҳақидаги брошюраларни улашишга киришди. Яна улар Ашхободдаги мактаблар ўқувчиларига “тумов ва сарғайма”нинг олдини олиш учун қандай эҳтиёт чораларини кўриш кераклиги ҳақида суҳбатлар ўтказди.

Гарчи вилоятларда одамларга буклетлар тарқатилаётгани ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмаса-да, Туркманистон тиббиёт соҳаси раҳбарлари бутун мамлакат бўйлаб одамларга коронавирус ҳақида маълумот бераётгани айтилмоқда.

Жамоатчиликни вирус ҳақида хабардор қилиш ва унинг олдини олишга оид кампания мақтовга лойиқдир, илгари бунақа ҳолат кузатилмаган эди.

Ўтмишда соғлиқни сақлаш вазири бўлган Бердимуҳамедов ушбу муаммони яхши тушунади. Лекин шуни ҳам қайд этиш лозимки, у вирусолог эмас, стоматологдир. Шунинг учун бўлса керак, у вазир бўлган кезлар вилоятлардаги тиббиёт марказларини ёптириб ташлаган эди.

Европада жойлашган Turkmenistan.news вебсайти Хитойдан олиб келиниб, 7 февралда Лебап вилоятидаги карантин жамлоғида дунёдан ўтган йигитнинг жасади кремация қилингани ҳақида хабар тарқатди. Бу Марказий Осиё минтақасига хос бўлмаган амалиётдир.

Озодлик туркман хизмати ушбу хабарни тасдиқлай олмади, аммо Лебапда карантин маркази борлигини ва Хитойдан қайтарилган туркманлар ўша ерда кузатув остида ушлаб турилганини аниқлади.

Лебап вилоятидаги China National Petroleum Corp корпорацияси юргизаётган “Багтиййарлик” газ конида қанча хитойлик ишлаётгани маълум эмас,. Айтилишича, айрим ишчилар Лебап карантин жамлоғида назорат қилинмоқда.

Туркманистонда бирор одамнинг коронавирус юқтирган-юқтирмагани маълум эмас.

Марказий Осиёнинг қўшни мамлакатларида ҳам карантинда сақланаётганлар бор, аммо улар орасида коронавирусга чалинганлар борлиги ҳақида бирор расмий маълумот йўқ.

Туркманистонда жамоатчиликни коронавирусдан хабардор қилиш кампаниясининг кечикиб бўлса-да¸ бошланиши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вазирлиги қўйган талаблар билан изоҳланади.

Ташкилот аъзоси бўлган Туркманистон¸ аъзолик мажбуриятини бажарди¸ холос.

XS
SM
MD
LG