Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:26

"Акфа"стон: Харажати давлатга, даромади чўнтакка схемаларни тўхтатиш вақти келгандир балки?!


Тошкент шаҳар ҳокими¸ Ўзбекистондаги энг йирик бизнес ҳолдинг эгаси Жаҳонгир Ортиқхўжаев президент ва унинг куëвлари (чапда иккинчи куëв Отабек Умаров)га жуда яқин бизнесмен ҳисобланади.
Тошкент шаҳар ҳокими¸ Ўзбекистондаги энг йирик бизнес ҳолдинг эгаси Жаҳонгир Ортиқхўжаев президент ва унинг куëвлари (чапда иккинчи куëв Отабек Умаров)га жуда яқин бизнесмен ҳисобланади.

25 июнь куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамага қўйиладиган расмий сайтда¸ "Акфа Университетининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" деб номланган президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

10 июлга қадар муҳокамага қўйилган бу ҳужжат¸ Ўзбекистоннинг энг бадавлат одамларидан бири¸ мамлакатдаги энг йирик хусусий ҳолдинг эгаси¸ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Тошкентнинг энг қиммат районидан 30 гектар боғни текинга бериш ва бошқа имтиëзларни кўзда тутади.

Қибрайдаги бир сотих ер¸ айни кунлардаги бозор нархи бўйича¸7000 АҚШ доллари экани айтилмоқда. Бундан эса¸ президент қарори билан Ортиқхўжаевга 21 миллион долларлик энг сара ернинг "совға" қилинаëтгани тушунилади.

Бу ҳукумат¸ хусусан¸ президент Мирзиëевнинг Ортиқхўжаев бизнес манфаатларини кўзлаб чиқараëтган биринчи махсус қарори эмас.

Шундан келиб чиқиб¸ иқтисодчи блогер Отабек Бакиров Телеграм саҳифасига қўйган блогида¸ бу лойиҳани "коррупшияга қарши экспертизадан ўтказишни" талаб қилди.

Муаллиф пости ўзгаришсиз чоп қилинмоқда.

************************************************

Мана бу қарор лойиҳаси ни Адлия органлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиши керак, деб ўйлайман. Жамоатчилик ҳам жим турмаслиги лозим.

Агар сукут сақланса, яна 1-2 йилда тор доиралар томонидан талаб, бўлиб, ажратиб олинмаган мулк ва ерларнинг ўзи қолмайди.

Хусусий мақомдаги Акфа Университетига Қибрайда, энг қиммат жойдан 30 гектар ер майдони ажратиб берилмоқда. Текинга.

Давлат университети эмас, жамоатчилик университети эмас. Хизматлари ва ўқиш пуллик. 146% тижорий ташкилот.

Давлат ва хусусий бизнес шериклиги бу дерсиз? Шериклик бўлса бир томонлама эмас, икки томонлама бўлади.

Акфа университети 3 ё 5 йил давомида ҳар ўқув йилида, масалан 200тадан талабани давлат буюртмаси бўйича бепул ўқитиши мажбуриятини олаяптими? Йўқ! Акфа университети ўз ҳисобидан стипендия ташкил этиб, ҳар йили 100 талабани ўқитишга кафолат бераяптими? Йўқ.

Нега унда бу Университетга 30 гектар ер текинга берилиши керак? Бир йил аввал Шайхонтоҳур тиббиёт коллежининг бино ва иншоотлари текинга берилгани кифоя қилмадими?

Ё Университет 2022 йил 1 январга қадар барча солиқ ва божлардан озод қилингани камми?

Дарвоқе, бу имтиёзларни яна 3 йилга чўзишмоқчи.

Кулгулиси, ўша 30 гектар ердаги мулклар ва дарахтларни давлатнинг ўзи бузиб, ўзи кўчириб кетиши керак. Яъни, 30 гектар ерни қўш-қўллаб топширилаётгани етмагандек, биз солиқ тўловчилар ҳисобига бу ер майдони жаноби олийларига тозалаб тайёр ҳолга келтириб ҳам берилиши керак. Мазза-ми?

Харажати давлатга, даромади чўнтакка схемаларни тўхтатиш вақти келгандир балки?!

P.S. оддий ер участкаси ўша атрофлардаги. Сотихи 7 минг доллардан.

********************************

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда айни кунларда жамоатчилик орасида кенг муҳокамага сабаб бўлаëтган воқеа-ҳодисалар ҳақида билдирилаётган айрим мулоҳазалар эътиборингизга тақдим этилади. Воқеаларга берилаëтган баҳолар мутлақо муаллиф позицияси. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

XS
SM
MD
LG