Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:50

Касби ҳокими деҳқонларнинг қовунини бозорга чиқармаслик учун ИИБ ходимларини юборди(ВИДЕО)


ИИБ ходимлари пайкал бошига келиб деҳқонларнинг қовун-тарвузини бозорга олиб чиқишига тўсқинлик қилмоқда
ИИБ ходимлари пайкал бошига келиб деҳқонларнинг қовун-тарвузини бозорга олиб чиқишига тўсқинлик қилмоқда

Қашқадарё вилоят, Касби туманида меҳнат қилаётган наманганлик деҳқонларнинг пишиб етилган қовунини ички бозорга чиқаришга туман ҳокими тақиқ қўйди.

Деҳқонларнинг айтишларича, сув танқислиги боис экспортбоп бўлмай, лекин ички бозорга ярайдиган ўнлаб тонна қовун-тарвуз далада чириб кетмоқда. Ҳоким эса қовунни даладан чиқармаслик учун пайкал бошига ИИБ ходимларини юборган.

Туман ҳокими деҳқонлар маҳсулотини даладан чиқармаслик ҳақида фармойиш берганини тан олди ва бунинг сабабини деҳқонлар экспорт режасини бажармаганлиги билан изоҳлади.

Наманганлик деҳқон Акмал Собитов
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:52 0:00

Касби туманида оғзаки шартнома асосида ер олиб деҳқончилик қилган наманганлик Акмал Собитовнинг айтишича, бир ҳафтадан буён ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари узиб қўйилган қовунни даладан олиб чиқишга тўсқинлик қилмоқда:

Чириса жойида чириб кетсин экан, лекин мен сотмас эканман.

- Эрта баҳорда оилавий деҳқончилик қилиш учун келганмиз. Шахсан мен 14 гектар ерга қовун-тарвуз экканман. Бола-чақам билан далада ётиб ишладик. Экспортчи ўзи мени танлаб олиб келган. Маҳсулотим пишганига 20 кунча бўлди. Экспорт қилишолмади. Россияда қовун кўпайиб қопти, пробка бўп қопти, йўл ёпиқ деган баҳоналар қилишди. Қовун пишиб кетди. Экспортчиларга кўрсатсак, пишганини териб олинглар, кейинги партиясини оламиз, деди. Энди пишганларини ички бозорда сотмасак увол бўлади. Лекин туман ҳокими ИИБ ва ЙҲХБ ходимларини даламизга юбориб, мошинага ортгани қўймаяпти. Чириса жойида чириб кетсин экан, лекин мен сотмас эканман. Сени ким олиб келган бўлса ўшандан талаб қиласан, тўрт кун ичида Касбидан чиқиб кет, дейишяпти.

Деҳқоннинг айтишича, улар ўзлари экспорт қилиш учун харидор топган, лекин ҳоким бунга рухсат бермаган:

- Экспортга оладиган ҳам чиқди. Неча фура олиб келган бўлсак, ҳоким бу маҳсулот Касби тумани номидан чиқиши керак, деб қўймади. Қовун сарғайиб қолди, экспортчилар эса пишган қовунни олмайди, экспорт учун сал хомроқ узилади.

Наманганлик деҳқон Улкан Қурбонов
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:38 0:00

Акмал Собитовнинг айтишича, яна икки наманганлик деҳқоннинг 25 гектардаги қовуни ҳам далада чириб кетмоқда.

- Сув ҳам жуда танқис бўлди, 70 фоиз еримиз қуриб ётибди, ҳосил катта бўлмай қолди.

ИИБ ходимлари пайкал бошига келиб деҳқонларнинг қовун-тарвузини бозорга олиб чиқишига тўсқинлик қилмоқда
ИИБ ходимлари пайкал бошига келиб деҳқонларнинг қовун-тарвузини бозорга олиб чиқишига тўсқинлик қилмоқда

Деҳқонларга ҳомийлик қилган косонлик Ислом Изомовнинг айтишича, ИИБ ходимлари учу кундан буён деҳқонлар маҳсулотини бозорга олиб чиқмаслик учун қоровуллаб ётибди:

Қарийб 50 тонна маҳсулот узганмиз, уч кундан бери офтобнинг тагида ётибди.

- Вазият жуда оғир. Ҳоким роса ўйин қиляпти. Ички ишлар келди. Участковойга маҳсулотни чириб бораётганини, увол бўлаётганини кўрсатдим. Маҳсулотингизни даладан чиқармасликка буйруқ бор, дейди. Қарийб 50 тонна маҳсулот узганмиз, уч кундан бери офтобнинг тагида ётибди. Ҳокимга маҳсулот сифатини йўқотяпти, чириб тамом бўляпти, десак, чиритаману лекин сенга соттирмайман, деди. Экспорт қиласан дейди, буни ким олади, экспортга. Деҳқонларимиз минг километрдан бола-чақаси билан келиб шуни етиштирди. Ҳоким ўртада турган Баҳодир ва Ҳасанбой деган экспортчилар билан ўртада нима келишган, буниси менга қоронғу. Агар бир манфаатдорлиги бўлмаса бундай қилмасди”.

Деҳқонларга ҳомийлик қилган косонлик тадбиркор Ислом Изомов
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:56 0:00

Наманганлик деҳқонларни Касбига олиб келган Баҳодир ва Ҳасанбой исмли шахсларга Озодлик қўнғироқ қилди, лекин икковининг ҳам телефони ўчирилгани боис улар билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Менглиев Озодлик билан суҳбатда деҳқонлар маҳсулотини даладан чиқармаслик ҳақида фармойиш берганини тан олди ва бунинг сабабини деҳқонлар экспорт режасини бажармаганлиги билан изоҳлади:

- Баҳодир ва Ҳасанбой исмли наманганлик тадбиркорлар йил бошида келишган эди. Улар билан экспорт қилиш режаси белгиланган ва битим тузилган. Биз шудгорланган ерни уларга ажратиб бердик. Туманнинг экспорт режаси бор, 3 миллион 600минг доллар. Бугун режа бажарилмаса, биз қолоқликка йўл қўямиз. Ўша қовунни саралаб, экспортга чиқариш керак, муаммоси йўқ. Белгиланган режани бажариш керак. Сув вақтида берилган. Албатта, у ерда меҳнат қилган деҳқонлар бор, мен уларнинг меҳнатини куйдирмоқчи эмасман, Албатта қўлдан келганча қонун доирасида амалий ёрдам чорасини кўрамиз.

Касби ҳокими деҳқонларнинг қовунини бозорга чиқармаслик учун ИИБ ходимларини юборди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:13 0:00

XS
SM
MD
LG