Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:22

БААдаги ўзбек меҳнат муҳожири: "Қамоқхонадагилар ҳам биздан яхшироқ шароитда яшайди"


Uzbek banner - Open-microphone
Uzbek banner - Open-microphone

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Бирлашган Араб Амирликларига ишлашга юборилган ўзбек ватандошлари "ўта абгор аҳволда яшаётганликлари, агентлик берган ваъдалар қоғозда қолганини айтишмоқда.

Озодлик суҳбатлашган меҳнат муҳожирларидан бири Фарҳод "қамоқхонадагилар ҳам биздан яхшироқ шароитда яшайди", деб айтди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:36 0:00
Бевосита линк

Улар Озодликка юборган видео тасвирларда ошхона ва ётоқхоналарда аҳвол техника хавфсизлиги ва санитария талабларига жавоб бермаслигини кўриш мумкин.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2020 йилнинг ноябрь ойида БААнинг қатор компаниялари билан олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистон фуқароларини вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун мазкур давлатга жалб қилиш бўйича келишувга эришган эди.

Амирлик компаниялари вакиллари томонидан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятларида ушбу давлатда “қўриқчи” вазифасида ишлаш истагида бўлган 376 нафар фуқаро ўртасида танлов ўтказилган ва дастлаб улардан 73 нафари танлаб олинган.

Уларнинг 13 нафарига ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 16 декабрь куни ишлаш учун Шаржа амирлигига жўнаб кетганди.

XS
SM
MD
LG