Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:28

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:29 25.1.2023

Кремл: АҚШ етказиб берган танклар Украинада “кулга айланади”

Кремл АҚШнинг Украинага Абрамс жанговар танклари етказиб беришини аҳмоқлик деб атади.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан суҳбатда Украинага Абрамс танкларини жўнатиш шунчаки пулни беҳуда сарфлаш эканини таъкидлади.

"Мутахассислар бу ғоянинг бемаънилигини яхши тушунишига ишонаман. Режа технологик нуқтаи назардан ҳалокатли. Улар Абрамснинг Украина армиясига келтирадиган нафини ортиқча баҳолашмоқда. Бу танклар ҳам бошқалари каби ёнади", - деди Песков.

19:27 25.1.2023

АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборишга тайёр

Вашингтон ниҳоят бир қанча М1 Абрамс жанговар танкларини Украинага беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда америкалик расмийлар Рейтерс агентлигига маълум қилди.

Вашингтон узоқ баҳс мунозаралардан кейин Киевга Абрамс танкларини бериш қарорига келди.

Анонимлик шарти билан гапирган АҚШ расмийларининг билдиришича, бу борадаги тегишли қарор бугун эълон қилинади. Бундан хабардор учинчи манбанинг айтишича, АҚШ келгуси ойда 30 га яқин Абрамс танкларини етказиб бериши мумкин.

Расмийларнинг таъкидлашича, Абрамс танклари Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) номли жамғарма фондидан сотиб олинади. Бу эса Жо Байден маъмуриятига танкларни АҚШ захирасидан эмас, балки тўғридан-тўғри ҳарбий саноатдан олишга имкон беради.

Жараён ойлар ва ҳатто йилга чўзилиши мумкин.

АҚШ расмийлари шунингдек Абрамс танкларини эксплуатация қилиш, украиналикларни ундан фойдаланишга ўргатиш қийинлигини ҳам билдирди. Уларнинг қўшимча қилишича Абрамс танклари реактив ёнилғи билан ишлайди.

Германия агар Қўшма Штатлар ўз танкларини Украинага юборса, Берлин ҳам Леопард танкларини Киевга юборишини билдирди.

19:26 25.1.2023

Германия Украинага Леопард танкларини юборади

Германия Украинага Леопард 2 танкларини етказиб беришини эълон қилди. Москва буни провокация сифатида баҳоламоқда.

Олаф Шолц ҳукумати ниҳоят узоқ муҳокамалардан сўнг жанговар танкларини Украинага юборишга рози бўлди.

Германия ҳукумати Россияни ғазаблантирмаслик ҳамда НАТОни бевосита можаро иштирокчисига айланиб қолмаслиги учун ниҳоятда эҳтиёткорлик кўрсатмоқда.

Германиянинг мазкур қарори Полша, Испания ва Норвегия сингари давлатларга Украинага Леопард танкларини етказиб беришига имкон беради

"Ушбу қарор Украинани қўлимиздан келганча қўллаб-қувватлаш бўйича биз танлаган йўлга мос келади. Биз халқаро миқёсда иттифоқчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилган ҳолда ҳаракат қиляпмиз", - деди Шолц ўз баёнотида.

Мақсад Украинага Леопард 2 танкларидан иборат иккита батальонни имкони борича тезроқ яратишга кўмаклашиш, дейилади Германия томонидан эълон қилинган баёнотда.

Германия дастлаб ўз захиралардан 14 та Леопард 2 танкини Украинага етказиб бериши кўзда тутилган.

“Биз ҳозир жуда тез машғулотларни бошлаймиз. Биз етказиб бериш йўлларини тезда аниқлаймиз ва ўйлайманки, биринчи Леопард танклари тахминан уч ой ичида Украинада бўлиши мумкин. Германия ҳукумати ва Германия Федератив Республикасининг иккита асосий мақсади бор. Улардан бири шундаки, биз Украинани ўз мамлакатининг суверенитети учун курашида - зарур бўлган вақтгача қўллаб-қувватлаймиз. Иккинчиси эса ўзимиз уруш қатнашчисига айланиб қолмасликдир. Бу иттифоқчиларимиз билан келишилган барча чоралар учун асосдир”, деди Германия Мудофаа вазири Борис Писториус.

Германияда украиналик мутахассисларни тайёрлаш тез орада бошланади. Берлин шунингдек, ўқ-дорилар билан ҳам таъминлашини маълум қилинди.

19:30 24.1.2023

Украинада бир кунда уч йирик мулозим ишдан кетди

23 январь куни Украинанинг 3 нафар юқори мартабали расмийси бирин-кетин ишдан кетди.

Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко, Владимир Зеленскийдан ўз вазифасидан озод қилишни сўраганини билдирди.

“Украина президенти Владимир Зеленскийга билдирган ишончи ва ҳар куни бир хайрли иш қилиш имконияти бергани учун миннатдорлик билдираман”, деб ёзди Тимошенко Телеграмдаги саҳифасида.

Тимошенко истеъфога чиқиш сабабига ойдинлик киритмади. Унинг истеъфосини қабул қилиш ҳақидаги фармон Украина президенти сайтида эълон қилинди.

Тимошенко 2019 йилдан буён президент девони раҳбари ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди. У сайловолди ташвиқоти пайтида ҳам Зеленский жамоасида ишлаган. Ўшанда у оммавий ахборот воситалари ва ижодий контентни назорат қилишга маъсул бўлган.

Украина матбуотига кўра эса, Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери, Тимошенко қимматбаҳо машиналарга эгалик қилиш билан боғлиқ бир қанча можаролар марказида қолган эди. Аммо, Тимошенко бу борадаги барча айбловларни рад этган.

Тимошенконинг баёнотидан кўп ўтмай, Украина мудофаа вазири ўринбосари, армияни озиқ-овқат ва моддий техник таъминотига масъул бўлган Вячеслав Шаповалов ҳам истеъфога чиқди. У ҳам Украина ОАВларида коррупция боғлиқ жиноятларда айбланмоқда.

Украина Мудофаа вазирлиги, вазир ўринбосари Вячеслав Шаповаловнинг ўз хоҳиши билан истеъфога чиқишини, вазирликка бўлган ишончни сақлаб қолишга ёрдам берувчи ҳаракат, деб изоҳлади.

Шунингдек, Украина Бош прокурори ўринбосари Олексий Симоненко ҳам вазифасидан озод қилинди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG