Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:24

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:32 1.2.2023

АҚШ узоқ масофали ракеталарни ўз ичига олган 2,2 миллиард долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда

АҚШ расмийлари Украина учун 2,2 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини тайёрламоқда. Бунга биринчи марта узоқ масофага учадиган ракеталар ва бошқа ўқ-дорилар киради.

Бу ҳақда Рейтерс агентлиги президент Жо Байден маъмуриятининг икки мансабдор шахсига таяниб хабар берди.

Кейинроқ Рейтерс аниқлик киритишича, гап 150 километр масофага учадиган GLSDB (Ground Launched Small Diameter Bomb) ракеталар етказиб бериш ҳақида кетмоқда.

Ҳозирда АҚШ Украинага 70 километр масофага учадиган ракеталарни етказиб бермоқда.

Хавфсизлик бўйича янги ёрдам пакети шу ҳафтанинг бошида эълон қилиниши мумкин. Манбаларнинг қўшимча қилишича, пакетга Патриот ҳаво мудофаа тизимлари учун ёрдамчи ускуналар, танкка қарши Жавелин ракеталари ҳам киритилиши кутилмоқда.

19:28 1.2.2023

Испания Украинага олтита Леопард 2 танкларини юборади

Бу ҳақда Эл Паиc газетаси ҳукуматдаги манбаларига таяниб маълум қилди.

Испания Мудофаа вазирлиги матбуот котиби изоҳ бериш Рейтер сўровига жавоб бермади.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба 12 давлатдан иборат коалициядан 120 дан 140 гача Ғарб танклари етказиб берилиши кутилаётганини таъкидлади.

Кулебанинг сўзларига кўра, бу танклар Германиянинг Леопард, Британиянинг Челленжер ва АҚШнинг М1 Абрамс танкларидир.

Шунингдек, Украина Франция Леклерк танкларини беришига ҳам умид қилмоқда.

19:54 30.1.2023

Kремль: Украинага Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат кескинлашувга олиб келади

Kремль Украинага Ғарб қурол-яроғларини етказиб бериш у ерда можаронинг янада кучайишига олиб келишини билдирди.

Kремль матбуот котиби Дмитрий Песков НАТОга аъзо давлатлар можарога кўпроқ аралашиб бораётганини айтиб, уларнинг Украинага қурол-яроғ етказиб беришлари можаро тизгинини ўзгартирмаслигини таъкидлади:

"Вазият боши берк кўчага кириб қолди. Бу яна бир бор жиддий кескинлашувга, кўпроқ НАТО давлатларининг можарога тўғридан-тўғри иштирокига олиб келади. Лекин бу нарса воқеалар ривожини ўзгартиришга қодир эмас ва ўзгартирмайди ҳам. Махсус ҳарбий операция давом этади”.

Ўтган ҳафта Германия ва АҚШ Украинага замонавий жанговар танклар етказиб беришини маълум қилган эди.

19:52 30.1.2023

Еврокомиссия раҳбари: Украинани қўллаш узоқ давом этади

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа иттифоқи Украинани узоқ муддатга қўллаб-қувватлаш фикрида эканини айтди.

“Биз ҳеч бир шартларсиз Украина тарафида турибмиз”, деди у Дюссельдорфда Германиянинг Христиан-демократик иттифоқи партияси ташкил қилган учрашувда сўзлаган нутқида.

Фон дер Ляйенга кўра, Украина Европа қадриятларини ҳимоя қилмоқда ва халқаро ҳуқуқ ҳурмат қилиниши учун кураш олиб бормоқда.

Бу эса, Еврокомиссия раиси фикрича, Украина урушда ғалаба қозониши шартлигини билдиради.

Сиёсатчи ғалабага, жумладан, Россиянинг энергоресурслар тижоратидан оладиган даромадларини камайтириш орқали эришиш мумкинлигидан баҳс этиб, янгиланадиган энергия манбаларига ўтишга чақирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG