Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:32

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:53 1.2.2023

Уруш бўлишига қарамай Марказий Осиёликлар энг кўп Россия фуқаролигини олди

Украинага қарши урушга жўнатишлари хавфи мавжудлигига қарамай 2022 йилда рекорд миқдордаги Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари Россия фуқаролигига кирди.

Бундан ташқари, Россияга меҳнат миграцияси оқими пандемиядан олдинги даражага қайтди. “Настояшчее время” телеканали журналистлари миграцияга доир очиқ маълумотларни таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келишди:

Сўнгги йилда Россия паспортини энг кўп Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари олганлар. Бу чет элликларнинг Россия фуқаролигига кириши тартиб-таомилларининг соддалаштирилгани, шунингдек Украинага қарши давом этаётган уруш билан боғлиқ.

Россия ҳукумати марказий осиёлик мигрантларни қуролли кучларга жалб этиш режасини яширмайди. Сафарбарликнинг биринчи тўлқини бошланганидан кейиноқ Марказий Осиё мамлакатларида одамлар Россияга ишлагани кетган қариндошлари йўқолиб қолгани ҳақида маълум қила бошлашди.

Марказий осиёликлар сафарбарлик хавфига қарамай Россияга ишга келишда давом этишмоқда, чунки ўз ватанларида иш топишлари ҳануз қийин. Россия кам малакали ишчи кучи учун ҳамон имкониятлар манбаи бўлиб қолмоқда.

Мигрантларнинг Россияга қайтиши ва россияликларнинг сафарбарлик туфайли мамлакатни оммавий тарк этиши Марказий Осиё мамлакатларига пул ўтказмалари ҳажми ошишига олиб келди. 2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга Россиядан келган пул миқдори 2021 йилнинг шу даврига қиёсан салкам 58 фоизга ошди. Россиядан Қирғизистонга пул ўтказмалари эса 15 фоизга кўпайди.

19:40 1.2.2023

Франция Украинага 12 та Цезар гаубицаси ҳам юборади

Франция Украинага қўшимча 12 та Цезар гаубицасини жўнатади, дея маълум қилди Франция мудофаа вазири Себастян Лекорну:

«Бизнинг ёрдам жамғармамиз Украинага қўшимча 12 та Цезар гаубицаларини ажратганини эълон қиламан».

Украинага қирувчи самолётлар етказиб бериш ҳақидаги саволга у «ҳеч қандай табулар йўқ», дея жавоб қилди.

Лекорну Франциянинг Украинага қурол етказиб бериш борасидаги позициясини яна бир бор таъкидлаб, ёрдам Франциянинг ўз мудофаа салоҳиятини заифлаштирмаслиги кераклиги ҳамда Украина бу қуроллардан фақат ўзини ҳимоя қилиш учун фойдаланиши лозимлигини таъкидлади.

Ўтган ҳафата Украина мудофаа вазири Олексий Резниковнинг маслаҳатчиси Украина Ғарбдан Ф-16 ёки Франциянинг Мираж 2000 тўртинчи авлод қирувчи самолётларини олмоқчилигини ҳам билдирган эди.

Украина мудофаа вазири Франция шу ойда Киевга АМХ-10 RC зирҳли енгил жанговар танкларини бериш тўғрисида қарор қилганини билдирди.

Украина мудофаа вазири Олексий Резников Парижда Франция мудофаа вазири Себастян Лекорну билан музокарадан сўнг бу ҳақда маълум қилди:

«Франция АМХ-10 RC танкларини етказиб беришини эълон қилди. Бу борада Франция ҳамкор давлатлар орасида етакчилигини кўрсатмоқда. Буни кўриш биз учун муҳим»

Франция мудофаа вазири Себастян Лекорну украиналик учувчиларни қирувчи самолётларни бошқаришга ўргатиш муҳокама қилингани, аммо ҳали якуний қарор қабул қилинмаганини билдирди.

19:36 1.2.2023

Россия разведка бошлиғи НАТО Москвани стратегик мағлубиятга учрата олмаслигини айтди

Ғарб Украинага миллиардлаб долларлик қурол-яроғ ва ҳарбий техника жўнатганига қарамай, НАТО Москва устидан «стратегик ғалабага» эриша олмайди, дея башорат қилди Сергей Наришкин.

Россиянинг ташқи разведка хизмати раҳбари ва Владимир Путинга яқин бўлган Сергей Наришкин НАТОни Киевни илғор қуроллар билан таъминлаб, кескинликни кучайтиришда айблади.

«НАТО Россияни стратегик мағлуб қиламан деб, можарога катта дов тикмоқда. Лекин бу амалга ошмайди», деди Наришкин.

Наришкин АҚШ ва унинг иттифоқчилари «Россия билан охирги украиналик қолгунигача уруш олиб бормоқчи», дея иддао қилди.

19:33 1.2.2023

Зеленский: Украина Россиянинг қасос олиш ҳаракатларига қарши чораларни кўрмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский Украина барча асосий уруш ўчоқларидаги вазият устида ишлаётгани ҳамда Россиянинг қасос ҳужумларига қарши ҳозирдан жавоб чоралари кўраётганини таъкидлади.

"Одатдагидек, бугун ҳам ҳарбийлар ва разведка бошлиғи билан учрашдим. Биз барча асосий уруш зоналаридаги вазият устида ва келгуси ҳаракатлар борасида пухта ишлаяпмиз. Босқинчилар нимага тайёрланаётгани ва Россиянинг қасос ҳужумларига кўриладиган қарши чораларни ишлаб чиқяпмиз”, деди Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида.

Ҳар икки томонда ҳам йўқотишлар катталигига қарамай, шиддатли жанглар давом этмоқда.

Сўнгги ҳафталарда Россия кичик устунликка эришмоқда. Рус қўшинлари 2022 йил ўрталаридан бери биринчи марта уруш майдонида бир нечта ютуққа эришди.

Ҳарбий экспертларнинг таъкидлашича, Москва Киев Ғарбдан жанговар танклар ва зирҳли техникаларни қабул қилишидан олдин, қарши ҳужумга ўтишга қарор қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG