Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:29

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

14:30 10.2.2023

Украина шаҳарлари ракета ҳужумлари остида

Украинанинг барча ҳудудларида ҳаво ҳужумидан огоҳлантирув сиреналари янграмоқда, Николаев вилояти ҳарбий раҳбари Виталий Кимнинг айтишича, Россиянинг 20га яқин ракета зарбалари кутилмоқда.

Кечаси Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятлари аллақачон ҳужумга тутилди.

Харьков вилоятида муҳим инфратузилмаларга камида 10 та зарба берилди, деди вилоят ҳарбий бошқармаси раҳбари Олег Синегубов. Вилоятда сув, электр ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилди.

Бундан ташқари, шаҳар кенгаши котиби Анатолий Куртев Запорожьега 17 та ҳужум уюштирилганини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, энергетика инфратузилмаси объектлари оммавий ўққа тутилган.

“Укрэнерго” компанияси мамлакат шарқи, ғарби ва жанубидаги бир қанча энергетика инфратузилмаси объектлари ҳужумга тутилганини эълон қилди.

Россия сўнгги бир неча ой ичида тахминан 10-14 кун оралиғида Украина ҳудудига йирик ракета зарбаларини бериб келмоқда. Бундан энергетика инфратузилмаси объектлари зарар кўради, натижада бутун мамлакат бўйлаб электр таъминоти узилади. Украина энергетика тизимига етказилган зарарга қарамай, зарбалар уни тўлиқ ўчириб қўя олмади.

Россия расмийлари тинч аҳолини нишонга олмаганликларини айтишса-да, турар-жой биноларига ракета ёки ракета қолдиқлари тушиши оқибатида тинч аҳоли орасидан ўлим ҳолатлари кузатилмоқда.

14:23 10.2.2023

WP: АҚШ украин ҳарбийларига HIMARS учун мўлжални аниқлашда ёрдам бермоқда

Украина ҳарбийлари нишонни юқори аниқликда урадиган HIMARS ва АҚШнинг бошқа тизимларидан зарбалар беришда Европадаги АҚШ ҳарбийлари тақдим этган координатларга таянмоқда. Бу ҳақда Америка ва Украина расмийларига таяниб, The Washington Post нашри хабар бермоқда.

Украинанинг юқори мартабали манбасининг газетага айтишича, бу ёндашув Қўшма Штатларни Киевга узоқ масофага мўлжалланган қуролларни бериш мумкинлигига яна бир бор ишонч хосил қилдириш учун муҳим.

Унинг сўзларига кўра, украиналик ҳарбийлар ўзлари зарба бермоқчи бўлган нишонларни аниқлайди, кейин бу маълумотни қўмондонликка узатади, қўмондонлик эса АҚШ ҳарбийларидан координаталарни янада пухтароқ аниқлаштиририб олади. Агар координаталар тақдим этилмаса, нишонларга зарба берилмайди, дея айтган украин манбаси Washington Post нашрига.

Пентагон матбуот котиби генерал Патрик Райдернинг нашрга айтишича, Қўшма Штатлар "Украинага Россия агрессиясидан ҳимоя қилишда ёрдам бериш учун разведка маълумотларини тақдим этишини тан олган". Шу билан бирга, у украиналикларнинг ўзлари нишон излаётганини ва зарбалар бўйича якуний қарорни қабул қилаётганини таъкидлади. "АҚШ нишонларни маъқулламайди ва уларни танлашда иштирок этмайди", деди Пентагон вакили.

Украина армиясида Американинг HIMARS тизимлари ва радиуси 75 километрдан ошмайдиган М270 шунга ўхшаш кўп сонли ракеталар мавжуд.

Шу билан бирга, Вашингтон Киевнинг HIMARS тизимларидан учирилиши мумкин бўлган 300 километргача масофага учадиган АТАCМS ракеталарини етказиб бериш бўйича сўровини қаноатлантирмади. Оқ уй Украина ҳарбийлари Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришидан, бу урушнинг авж олишига олиб келиши ва АҚШни можарога тортишидан хавотирда.

Киев, ўз навбатида, Россиядаги нишонларга зарба бериш учун бундай қуроллардан фойдаланмаслигини таъкидламоқда.

19:46 8.2.2023
UKRAINE-CRISIS/BRITAIN-ZELENSKIY
UKRAINE-CRISIS/BRITAIN-ZELENSKIY

Владимир Зеленский: Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради

Украина президенти Владимир Зеленский 8-феврал, чоршанба куни Даунинг-стритдаги 10-уйга ташрифи чоғида Россия босқинидан ҳимоя қилишда кўрсатаётган ёрдами учун Британияга миннатдорчилик билдирди.

Унинг ташрифи Киев рус қўшинларини сиқиб чиқаришга ёрдам бериш учун Ғарбни кўпроқ қурол етказиб беришга ундаётган бир пайтга тўғри келди.

Украинанинг ғалабаси дунёни ўзгартиради, деди Зеленский Лондонга ташрифи чоғида:

“Биз биламизки, Россия ютқазади. Ва биз ҳақиқатан ҳам биламизки, ғалаба дунёни ўзгартиради ва бу дунё узоқ вақтдан бери кутган ўзгариш бўлади. Ўйлайманки, Бирлашган Қироллик биз билан ҳаётимиздаги энг муҳим ғалаба сари қадам ташламоқда. Бу уруш ғояси устидан ғалаба бўлади».

Зеленскийнинг Лондонга кутилмаган ташрифи унинг сўнгги бир йилдаги иккинчи хорижий сафаридир.

Бу ташриф Буюк Британия бош вазири Риши Сунак қирувчи-учувчилар ва денгиз пиёда аскарларини тайёрлаб беришни ўз ичига олган украин аскарлари машғулотларини кенгайтиришни ваъда қилганидан сўнг амалга оширилди.

Буюк Британиянинг таъкидлашича, машғулотлар украиналик учувчиларга келажакда "НАТО стандартидаги мураккаб қирувчи самолётлар"ни бошқариш имконини беради.

Ғарб давлатлари янги йил бошидан бери Украинага ҳарбий ёрдам бериш ваъдаларини оширди, бироқ ҳозирча Киев сўраган қирувчи самолётларни етказиб беришга рози бўлмаяпти.

19:44 8.2.2023

Украина: Россия жанглар авж олаётган паллада энг ҳалокатли кунни бошдан кечирмоқда

Украина денгиз пиёдалари 7-феврал, сешанба куни Россия томонидан босиб олинган Донецк шаҳри чеккаси Маринка яқинида “Град” ракеталарини учирди.

"Град" ракета батареяси қўмондони Евгений Рейтер агентлигига Россия қўшинлари Украинанинг Маринка яқинидаги позицияларига бостириб киришга уринаётганини айтди.

"24-феврал куни улар автоколонналарда бостириб келишган эди, аммо ҳозир улар турли хил йўллар билан ҳаракат қилишмоқда. Улар янада ичкарироқ кириш учун кичик пиёдалар гуруҳлари билан бостириб келмоқда. Ҳатто дастлабки артиллерия зарбаларисиз уларнинг пиёдалари ҳаракат қилмоқда".

Украина армияси маълумотига кўра, сўнгги 24 соат қарийб бир йилги уруш давридаги Россия қўшинлари учун урушнинг энг ҳалокатлиси бўлган.

Украина бир кечада россиялик ҳарбийларнинг ҳалок бўлганлар сонини 1030 нафарга оширди.

Рейтерс бу хабарни тасдиқлай олмади ва Россия ҳам сўнгги ҳафталарда кўп сонли Украина аскарларини ўлдирганини иддао қилди. Ҳар икки томондан душман қурбонлари ҳақидаги маълумотлар кўпинча ишончсиз деб ҳисобланади.

Аммо Киевнинг жанглар ҳозиргача энг қонлиси бўлган деган даъвоси шиддатли уруш авж олгани ҳар икки томоннинг таърифларига мос келади.

Мана Донецк вилоятидаги украиналик аскарлар Совет давридаги Град ракета тизимидан фойдаланаётганини кўриш мумкин.

Шарқдаги жанглар Киевда тартибсизликлар ҳақида хабарлар пайдо бўлган пайтга тўғри келмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG