Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:19

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

16:53 10.2.2023

Руминия Россия ракетаси ўз ҳудудидан ўтганини тасдиқламади

Руминия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний берган маълумотни тасдиқлай олмаслигини маълум қилди.

Украина қўмондони Россиянинг Қора денгиздан учаётган иккита “Калибр” ракетаси Украинага етиб боргунча Молдова ва Руминия ҳаво ҳудудини кесиб ўтганини айтганди.

Руминия НАТО аъзоси ва агар бундай маълумотлар тасдиқланса, Россия ракеталарининг бостириб кириши алянсдан муносабат билдиришни талаб қилади.

Руминия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳарбийлар Қора денгиздан Россия Федерацияси кемасидан учирилган ҳаво нишонини қайд этган.

16:13 10.2.2023

Угледарга ҳужум уринишлари пайти Россия кучлари катта йўқотишга учраган

Россияпараст манбалар Донецк вилоятидаги Угледар яқинида муваффақиятсиз ҳужумга уринишлари пайти рус армияси катта йўқотишларга учраганини тан олди.

Россия ўнлаб танклар ва бронетранспортёрлар йўқотган, ҳалок бўлган ва яраланган аскарлар сони эса ўнлаб, ҳатто юзлаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган.

Муваффақиятсиз ҳужумлардан бири 6 февраль куни содир бўлди ва рус бўлинмасининг мағлубияти билан якунланди. Бошқа бирида Россия 30 дан ортиқ жиҳозлар, шу жумладан 15 га яқин танкларини йўқотган.

Россия устунларининг мағлубияти билан якунланган шунга ўхшаш ҳужумлар январ ойининг охиридан бери давом этмоқда.

Россиянинг ҳарбийлар тарафдори бўлган телеграм каналларида Угледар остидаги видеолар ҳарбий раҳбариятни фаол танқид қилиш учун сабаб бўлди. Тайёргарликсиз ҳужумда, электрон бостиришда, йўқотишларга бефарқликда айбланмоқда.

Угледарга ҳужум Тинч океан флотига бириктирилган 155 ва 40-алоҳида денгиз бригадалари, шунингдек, махсус кучлар кўмагида Донецк сепаратистларининг собиқ бўлинмалари томонидан амалга оширилмоқда. Бу ҳудудда уларга Украина армиясининг 72-алоҳида механизациялашган бригадаси қаршилик кўрсатди, дея хабар беради украиналик журналистлар.

16:09 10.2.2023

Россия ракеталари Руминия ва Молдова устидан учиб ўтган

10 февраль куни эрталаб россиялик ҳарбийлар томонидан Украинага қарата учирилган иккита рус ракетаси нейтрал Молдова ва НАТОга аъзо давлат Руминия ҳудуди узра учиб ўтган.

Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари қўмондони Валерий Залужний маълум қилди.

Залужнининг Facebook саҳифасида ёзишича, ракеталар Қора денгиздан учирилиб, Молдова, кейин эса Руминия ҳаво ҳудудига кирган, шундан сўнг улар яна уч давлат чегаралари кесиб ўтган нуқтада Украина ҳаво ҳудудига кириб келган.

Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари матбуот котиби Юрий Игнат “Украинска правда” газетасига берган изоҳида Украина ҳаво мудофааси ушбу ракеталарни уриб тушириши мумкинлигини, аммо “хорижий давлат аҳолиси учун хавф ва таҳдидларни” англаган холда буни қилмаганини айтди.

Руминия расмийлари ҳозирча маълумотларга муносабат билдирмали. Молдова Мудофаа вазирлиги ракеталар парвозини тасдиқлади. Молдова Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси чақирилишини эълон қилди.

Россиянинг Украинага олдинги зарбалари пайти ҳам Россия ракеталари Молдова ҳаво ҳудудида бир неча бор қайд этилган.

14:57 10.2.2023

ХОҚ: Киевнинг Париж ўйинларини бойкот қилиш чақириқлари Олимпиада “принциплари”га зид

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах россиялик спортчиларнинг эҳтимолий иштироки туфайли 2024 йилги Париж ўйинларини бойкот қилиш ҳақидаги украин расмийларининг чақириқлари Олимпиада “принциплари”га зид эканини айтди.

9 февраль куни Украина Миллий Олимпия қўмитасига йўллаган мактубида жаноб Бах Украинанинг 2024 йилги Ёзги Олимпияда ўйинларни бойкот қилиш учун бошқа давлатларга “босим кўрсатаётгани” “ўта афсусланарли” эканини таъкидлаган.

Ўтган ой ХОҚ Россия ва Беларус спортчиларга нейтрал байроқ остида Париж Олимпиадасида қатнашиш учун "йўл очиш" масаласини ўрганаётганини айтди. Украина бунга ғазаб билан жавоб қилди, агар россиялик ва белорсулик спортчиларга ҳатто нейтрал байроқ остида Олимпиада ўйинларида иштирок этишларига рухса берилса ундан чиқиш билан таҳдид қилди. Польша ва Болтиқбўйи давлатлари ҳам Киев расмийлари чақириқларига қўшилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG