Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:49

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:44 11.2.2023

Зеленский ХОҚни Париж Олимпиадасида Россиянинг иштирок этишини тақиқлашга чақирди

Украина президенти Зеленский Халқаро Олимпия қўмитаси раҳбариятини Россияни 2024 йилги Париж Олимпиадасида иштирок этишини тақиқлашга чақирди.

Украина раҳбари Россиянинг ўйинларда иштирок этиши “зўравонлик ва қонунсизлик машрулаштириш” бўлишини айтди. Украина, Польша ва Болтиқбўйи давлатлари дохил 35 давлат Россия ва Беларус спортчиларининг 2024 йилги Олимпиада ўйинларидан четлаштирилиши талаб қилмоқда.

Бу халқаро олимпия қўмитаси Украинадаги қонли можаро туфайли дунёдаги энг йирик спорт мусобақаси парчаланишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.

Украина россиялик ва беларуслик спортчилар мусобақалашса, ўйинларни бойкот қилиш билан таҳдид қилган. Польша спорт вазири Камил Бортничукнинг айтишича, ҳозирча бойкот муҳокама қилинмаган.

"Ҳозирча бойкот ҳақида гапириш вақти эмас", деди у матбуот анжуманида ва биринчи навбатда ХОҚга босим ўтказишнинг бошқа усуллари борлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, иштирокчиларнинг аксарияти Россия ва Беларус спортчиларини мутлақ четлатиш тарафдори бўлган.

17:41 11.2.2023

Россия март ойидан кунлик нефт қазиб олишни 500 минг баррелга қисқартирмоқчи

Россия март ойида нефт қазиб олишни кунига 500 минг баррелга қисқартиради. Бу ҳақда Россия бош вазир ўринбосари Александр Новак маълум қилди. Бу қисқартириш ишлаб чиқаришнинг тахминан 5 фоизини ташкил қилади ва Ғарб Россия нефтига нархларни чеклашдан кейин содир бўлди

Унга кўра, Ғарбнинг Украинадаги уруш туфайли қўйган санкциялари маълум даражада таъсир қилган. Декабр ойида G7, Европа Иттифоқи ва Австралия Москвага қарши янги жазо чораларига келишиб олдилар.

Бу чеклов Ғарб томонидан етказиб бериладиган денгиз суғуртасидан фойдаланишни, бир баррел учун 60 доллардан юқори бўлган Россия нефтининг денгизда ташилиши учун молия ва воситачиликни тақиқлайди. Европа Иттифоқи, шунингдек, 5 февралдан бошлаб Россиядан нефт маҳсулотларини сотиб олишни тақиқлади ва нарх чегараларини белгилади.

Энди бўлажак ишлаб чиқариш қисқариши Россия нефт ишлаб чиқаришининг ўтган йилнинг апрел ойидан бери энг катта пасайишини англатади. Ғарб санкциялари биринчи марта қўлланилганидан кейин у деярли 9% қулаб тушди.

Ўшандан бери Россия нефт сотиш учун логистика занжирларини асосан Осё давлатлари ҳисобидан ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. Январ ойида 25 миллиард доллар дефицитга учраган Москва давлат бюджети учун нефт асосий даромад манбаи ҳисобланади.

12:31 11.2.2023

Жабҳадаги сўнгги вазият - рус армияси улкан йўқотишларга дучор бўлган

Кенг кўламли ҳужум пайтида рус армияси Донецк вилоятидаги Бахмут ҳудудида тактик муваффақиятга эришган бўлиши мумкин.

Британия разведкасининг хабар беришича, рус аскарлари Угледар шаҳрининг ғарбий чеккасига яқинлаша олган. Бироқ, у ерда тажрибасиз бўлинмалар катта йўқотишларга дучор бўлишди. Ўлган ва яраланган аскарлар сони, ўнлаб, ҳатто юзлаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Украина Бош штабининг хабар беришича, Украина қуролли кучлари 12 аҳоли пункти яқинидаги ҳужумларни қайтарган. Ва асосий жанглар Бахмут, Угледар ва Авдиивка яқинида олиб борилаётганлигини тасдиқлайди. Ва шунингдек - Луганск вилоятидаги Кременная ҳудудида.

Маҳаллий расмийлар Россиянинг ўтган йилнинг феврал ойида Украинага бостириб кирганидан бери энг кучли ҳужум бўлган жануби-шарқдаги Запорож шаҳрига бир соат ичида камида 17 та ракета урилганини маълум қилди.

Энергетика вазири Герман Галушченконинг айтишича, олтита ҳудудда иссиқлик ва гидроенергетика ишлаб чиқариш иншоотлари ҳамда юқори волтли инфратузилмага зарар етган, бу эса мамлакатнинг аксарият қисмида электр энергиясини фавқулодда тўхтатишга мажбур бўлган.

18:04 10.2.2023

Зеленский: Россия ракеталари НАТО ҳудудини кесиб ўтди, бу коллектив хавфсизликка таҳдид

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатига навбатдаги ракета ҳужумини тўхтатилиши керак бўлган террор деб атади.

Унга кўра, жума куни эрталабдан бери Россия камида 70 та ракета учирган. Камида 60 та ракета уриб туширилган.

"Уларнинг барча нишонлари тинч аҳоли, фуқаролик инфратузилмаси эди. Афсуски, зарбалар бор, қурбонлар бор. Оилаларга ҳамдардлик билдираман!". Бу ҳақда Зеленский ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилган видеомурожаатида маълум қилди.

Унга кўра, Россиянинг бир нечта ракеталари Молдова ва Руминия ҳаво ҳудуди орқали ўтган.

“Бу ракеталар НАТОга, коллектив хавфсизликка таҳдид, бу террор, тўхтатиш мумкин бўлган ва тўхтатилиши керак бўлган террор. Дунё тўхтатиши керак. Буни тушунган барчага миннатдорчилик билдираман”, — деди Украина раҳбари мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларига, шунингдек, Украина ва украиналикларни ҳимоя қилаётган барчага ва барчага ўз миннатдорчилик билдириб.

Бугун тонгда Украина Қуролли кучлари бош қўмондони генерал Валерий Залужний Россия ҳарбийлари томонидан Қора денгиздан Украина томон отилган иккита “Калибр” ракетаси Молдова ва Руминия ҳаво ҳудуди орқали ўтганини маълум қилди.

Молдова Мудофаа вазирлиги ўз ҳудуди узра ракеталар учгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган бўлса, Бухарестда улар Россия ракеталарининг Руминия устидан учганини тасдиқлай олмаганликларини маълум қилишди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG