Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:39

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:29 14.2.2023

Йенс Столтенберг: «Украина урушда ғалаба қозониши учун зарур қуролларни олиши керак»

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг НАТО Украинани «урушда ғалаба қозониши» учун зарур бўлган қуроллар билан таъминлаши кераклигини айтди. У шунингдек, Россия президенти Владимир Путин тинчлик учун эмас, аксинча «кўпроқ урушга тайёрланаётганини» таъкидлади:

"Кейинги ҳафта Украинадаги даҳшатли уруш бошланганига бир йил тўлади. Россия президенти Владимир Путиннинг эса тинчликка интилаётганига бирон бир белги кўрмаяпмиз. У кўпроқ уруш қилишга ва янги ҳужумларга тайёрланмоқда. Шундай экан, НАТО иттифоқчилари ва ҳамкорларининг Украинага кўпроқ ёрдам кўрсатиши янада долзарб аҳамият касб этади”, деди Столтенберг

18:26 14.2.2023

Россия Украина ҳарбий объектларига ҳужум қилмоқда, Украина эса Россия ҳужумларини бартараф этяпти

Кремль ўтган сутка давомида Украина Қуролли Кучлари нишонларига зарар етказганини билдирди. Украина эса Россиянинг бир неча йўналишдаги ҳужумларини қайтарганини даъво қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенков кундалик брифингда Россия артиллерия бўлинмалари Купянск йўналишидаги Украина нишонларига зарар етказди, дея маълум қилди.

«Красний Лиман» йўналишида Россия қўшинларининг артиллерия ҳужумлари натижасида 80 дан ортиқ украин ҳарбий хизматчиси, учта зирҳли жанговар техника ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди, деди Конашенков.

Конашенков шунингдек, Словянск шаҳри яқинидаги 95- украин ҳаво десант бригадаси иншоотига ҳам зарба берилганини билдирди.

Украина Бош штаби Украина ҳарбий-ҳаво кучлари рус армияси ва техникаларини ўққа тутганини маълум қилди.

Ўтган 24 соат ичида Донетск, Луганск ва Харков вилоятларида рус қўшинларининг ҳужумлари қайтарилди, дея қўшимча қилди Украина Бош штаби.

18:20 14.2.2023

Зеленский: «Дипломатик марафонимиз давом этади»

Владимир Зеленский Украинадаги урушнинг бир йиллиги арафасида дипломатик учрашувлар давом этишини билдирди:

«Келгуси ҳафтада ҳам дипломатик марафонимиз давом этади. Эртага Рамштейн базасида яна бир учрашув бўлиб ўтади. Бунга тайёргарлик кўряпмиз. Барча музокараларимиз Рамштейндаги ҳамкорларимизнинг мудофаа қарорларида ҳам ўз аксини топишига ҳаракат қиляпдамиз. Икки томонлама музокаралар ва учрашувлар ҳам режалаштирилган. Бу каби фаол дипломатик йиғинларни Украина учун янги нормага айлантирмоқдамиз”.

Украинанинг мудофаа бўйича алоқа гуруҳи бугун НАТО қароргоҳида йиғилиш ўтказади.

18:17 14.2.2023

Украин ҳарбийлари Полшада Леопард 2 танкларидан фойдаланишни машқ қилмоқда

Полша президенти Анжей Дуда кеча «Леопард 2» танкларини бошқаришни ўрганаётган Украина қўшинлари учрашди.
Украина Қуролли Кучлари ҳарбийлари Полша, Норвегия ва канадалик мутахассислардан немис танкларини бошқариш ва сақлаш кўникмаларини ўрганмоқда.
Украина ҳарбийлари орасида 57 ёшли майор Вадим Ходак ҳам бор. У пенсиядан қайтиб, яна армия сафига қўшилганини айтди:
«Бу танклар армиямизга катта ёрдам беришига ишонаман. Уларни бошқаришни ўзлаштиргандан сўнг жанг майдонида қўлласак, ўйлайманки, бу жуда катта самара беради».

Полша президенти Анжей Дуда Украина қўшинларининг танклардан фойдаланишни тез ўзлаштираётганини олқишлади:

"Улар бир неча кун олдин фронтда жанг қилган аскарлар. Уларнинг кўзларига қарасангиз даҳшатли воқеаларни бошидан кечирган инсонлани кўрасиз."
Ўтган ҳафта Германия мудофаа вазири Борис Писториус Леопард 2 танкларининг биринчи партияси Украинага март ёки апрелда етиб бориши мумкинлигини айтган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG