Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:32

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:37 16.2.2023

Европа Иттифоқи Россияга қарши 10- санкциялар пакетини киритмоқда

Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляен Россияга қарши санкцияларнинг ўнинчи пакети киритилишини маълум қилди. Санкциялар Москвага илғор технологиялар сотиб олишни тақиқлашни кўзда тутади.

Қиймати 11 миллиард евродан ортиқ санкциялар Россия иқтисодиёти учун муҳим бўлган технологик ва саноат товарларига қаратилган. Россия учинчи давлатлар орқали ҳам бу маҳсулотларни ололмайди, деди фон дер Ляен хоним.

Тақиқ электроника, ихтисослаштирилган транспорт воситалари, юк машиналари ва реактив двигателлар учун эҳтиёт қисмлар ҳамда қурилиш соҳаси учун зарур қатор маҳсулотларни қамраб олади.

Санкциялар Россия қурол ва термал камералар ишлаб чиқаришда фойдаланиши мумкин бўлган 47 та янги электроника қисмларини олишини ҳам чеклайди.

Таклиф қилинган санкциялар пакети Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар томонидан маъқуллангандан кейин жорий қилинади.

20:32 16.2.2023

Пригожин: «Бахмутдаги жанглар Украина армиясини фалаж қилиш учун ҳам керак»

«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин Бахмут учун жанглар Украина армиясини фалаж аҳволга солиш учун ҳам зарурлигини таъкидлади.

«Бахмут нимага керак? Бахмут Украина армиясини бутунлай фалаж қилиш учун керак. Аслида у шундоғам фалаж. Улар Бахмутга ёпишиб олишди. Разведка маълумотларига кўра, у ерда Украинанинг 90 га яқин батальонларида 40-50 минглик қўшини бор. Душман ҳар куни янги аскарларни жўнатяпти », дея билдирди Пригожин.

Пригожин бу ҳақида РИА Новостига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Россия қўшинлари ва «Вагнер» ёлланма аскарлари ўтган йилнинг август ойидан бери Бахмутни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

Бир қатор халқаро оммавий ахборот воситалари ҳамда таҳлилчилар рус ҳарбийлари Бахмутни 24 февралгача, яъни Москва Украинага бостириб кирганининг бир йиллик санасига қадар тўлиқ эгаллашга уринаётганини таъкидламоқда.

20:29 16.2.2023

Ллойд Остин Украинага урушда «ҳал қилувчи» ёрдам берилишига умид қилмоқда

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин иттифоқчилар Украинага ҳар қандай ҳужумда «ҳал қилувчи» қўшимча жанговар имкониятларни тақдим этишни мақсад қилганини маълум қилди.

"Мақсадимиз Украинага қўшимча имкониятларни бериш. Бу Украинага нафақат катта муваффақиятга эришишда, балки бўлажак ҳужумларида ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин. Биз Бредли жанговар машиналарини тақдим этиш учун ҳаракат қиляпмиз. Қирувчи самолётлар, Леопард танклари ва бошқа бир қатор техникаларни тақдим этиш учун ҳаракат қилаётганимизни ҳам яхши биласиз. Биз бунга қўшимча тарзда бошқа ҳарбий техникаларни ҳам етказишни муҳокама қиляпмиз. Баҳорда Украина қарши ҳужумларида сезиларли ўзгаришлар бўлади, деб ўйлайман ”, деди у журналистларга.

Остин шунингдек, НАТО тақдим этадиган ҳар бир техника бўйича украин ҳарбийлари ўқитилишини ҳам маълум қилди.

20:28 16.2.2023

Зеленский: Украина баҳорда ғалаба сари юради

НАТО ҳарбий ёрдамни кучайтиришни ваъда қилганидан сўнг, Владимир Зеленский Украина шу баҳорда ғалабага эришиши кераклигини таъкидлади.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг альянс аъзо давлатлар артиллерия ўқ дориларини ишлаб чиқаришда давом этаётганини билдирди.

Брюсселдаги НАТО мудофаа вазирлари йиғилишидан сўнг сўзлаган Столтенберг, артиллерия ўқ дориларини ишлаб чиқариш ҳажмини «янада ошириш» га чақирди.

«Биз шу баҳорда Украина ғалаба сари ҳаракатга ўтишини таъминлашимиз керак», деди Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида:

«Душман шу қадар кўп куч йўқотяптики, тез орада бутун Россия бўйлаб биргина денгиз пиёда аскарини топиш ҳам амри маҳол бўлади. Мақсадимиз токи Россияда ҳеч ким Украина ҳудудларини ишғол қилишга ошиқмасин. Ўз еримизни озод қилиш бизнинг олий мақсадимиз».

Россия сўнгги ҳафталарда Украина жануби ва шарқида ҳужумларни кучайтирди. Шунингдек рус қўшинлари янги йирик ҳужумга ўтиши ҳам кутилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG