Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:22

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

15:22 18.2.2023

Оқ уй: "Вагнер" 30 мингдан ортиқ ҳарбийсини йўқотган

Оқ уй матбуот воизи Россиянинг “Вагнер" ҳусусий ҳарбий ширкати 30 мингдан ортиқ ҳарбийсини йўқотганини билдирди.

Қўшма Штатлар маълумотларига кўра, Украинада жанг қилаётган Россиянинг Вагнер гурҳи 30 мингдан ортиқ одамини йўқотган, декабр ойининг ўрталаридан бери шундан 9 минг нафари ҳалок бўлган. Уларнинг 90 фоизидан ортиғи судланган, деди Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби Оқ уйдаги брифингда:

"Қамоқдан тўғридан-тўғри тайёргарликсиз жангга олиб кетилган", деди Кирби.

15:21 18.2.2023

Россия йўқотишлари кескин ортган

BBC ва Медиазона ўтказган тадқиқотга кўра, сўнгги икки ҳафта ичида рус қўшинлари одатдагидан бир неча баробар кўпроқ йўқотишга учраган.

Украинадаги урушда сўнгги 14 кун ичида россияликлар орасида қурбонлар сони одатдагидан беш баробар кўп бўлган. Таҳририят бу Россиянинг Донбассдаги янги ҳужуми натижаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

BBC - Медиазона ва бир гуруҳ кўнгиллилар билан биргаликда - фақат ҳарбий хизматчиларнинг номи ошкора кўрсатилганда уруш қурбонларини ҳисоблайди. Айни пайтда бундай тасдиқланган йўқотишлар 14 709 тани ташкил этади (Ҳақиқий йўқотишлар сони, албатта, кўпроқ, деб таъкидлайди муҳаррирлар).

BBC маълумотларига кўра, 2022 йил давомида рус манбалари ҳар ҳафтада 250-300 га яқин ўлим ҳақида хабар берган бўлса, январда бу кўрсаткич икки баравар кўпайган, сўнгги икки ҳафтада эса бундай қурбонлар сони 1679 нафарга етган.

13:49 18.2.2023

Бахмутда қақшатгич жанглар

Россия оммавий ахборот воситалари "Вагнер" ҳусусий ҳарбий гуруҳининг Бахмут шимолидаги Парасковиевка қишлоғида олдинга силжигани ҳақида хабар берди.

Бу бир неча ойлик оғир жанглардан сўнг Бахмутни ўраб олишга уринаётган рус қўшинларининг ҳужум йўналишларидан бири.

Сўнгги ҳафталарда рус қўшинлари шаҳар шимолига қараб, Бахмутдан Славянскгача бўлган йўлни кесиб қўйди.

Бахмутнинг жануби-ғарбий қисмида эса Украина кучлари рус қўшинларини шаҳар яқинидаги Ивановское қишлоғи ҳудудида бироз орқага суришга муваффақ бўлган.

Ҳарбий ҳаракатлар шароитида ушбу маълумотларнинг мустақил тасдиғини олиш қийин.

Россия шаҳарнинг шимолий ва жануби-ғарбий қисмига ҳужуми натижасида Бахмутдаги Украина қўшинлари таъминоти қийинчиликка учраган.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби: Бахмутдаги вазият ёмонлашмоқда. Вагнер ПМC ёлланма аскарлари Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигидан ёрдам сўрамоқда.

Бахмут атрофидаги вазият энг қийинлардан бири дея айтилмоқда, аммо украиналик ҳарбийлар шу пайтгача шаҳарни ушлаб туришга муваффақ бўлмоқда. Гарчи улар ҳарбий техника ва қурол-яроғ етишмайди дейишса-да.

Шу билан бирга, Бахмутга ҳужум қилаётган Вагнер ёлланма аскарлари ҳам йўқотишлар ва ўқ-дорилар этишмаслигини эълон қилишади.

Донецк вилоятидаги Бахмут аҳолиси зудлик билан эвакуация қилишга чақирилмоқда.

Доимий ўққа тутилиши оқибатида шаҳардаги тинч аҳоли деярли ҳар куни ҳалок бўлмоқда. Харковдан 70 километр нарида жойлашган Россиянинг Белгород шаҳрида ҳам портлашлар содир этилгани хабар қилинган.

20:41 16.2.2023

Швейцария Янукович яқинларининг 140 млн долларлик активларни мусодара қилишни бошлади. Бу маблағлар Украинага берилади

Швейцария Федерал кенгаши Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович сафдошларига тегишли 130 млн франк (140 млн доллардан ортиқ) қийматли активларни мусодара қилишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Швейцария ҳукумати сайтида маълум қилинган.

Швейцария ушбу активларни 2014 йилда Украинада юз берган инқилоб (Евромайдан)дан сўнг музлатиб қўйган эди. Ҳукумат фикрича, улар ноқонуний йўллар билан орттирилган бойлик бўлиши мумкин.

“Активлар то Швейцария маъмурий адлия тизими томонидан мусодарага оид якуний қарор қабул қилингунича музлатилган ҳолда бўлади. Мусодара қилинган тақдирда эса улар халқаро битимларга мувофиқ Украина халқига қайтарилади”, дейилади хабарномада.

Таъкидланишича, Янукович яқинларига тегишли активларни мусодара қилиш қарорининг Украинага босқин бошланганидан сўнг Россияга қарши жорий этилган санкцияларга дахли йўқ. Ушбу санкциялардан ягона мақсад – Россияга сиёсий босим ўтказишдир.

Янукович Украинани 2014 йил февралгача бошқарган. Ўшанда у кескин сиёсий инқироз ва Евромайдан иштирокчиларига ўқ узилиши манзарасида мамлакатдан қочиб кетган эди. 2019 йил январда Киев суди уни давлатга хиёнат ва босқинчилик урушида шерик қилиш айблови билан 13 йил муддатга сиртдан қамоққа ҳукм қилган.

Ҳукм устидан юқори судга шикоят киритилган ва у кучга кирмай қолган, Россияга қочиб кетган собиқ президентнинг ўзи эса айбловни мутлақо инкор этмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG