Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:20

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:30 19.2.2023

Ж.Боррел: Зеленскийга камроқ қарсак ва кўпроқ қурол керак!

Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича масъул Жозеп Боррел 19-феврал, якшанба куни Ғарб Украинага кўпроқ ҳарбий ёрдам кўрсатиши ва етказиб беришни тезлаштириши кераклигини айтди

“Зеленский ва украиналикларга олқиш кўпу, аммо кам ўқ-дори кам. Бу парадокс. Уларни камроқ олқишлаш, лекин яхши қуроллантириш керак. Украиналиклар курашмоқда, ўз жонлари билан энг юқори нархни тўлаяпти, аммо бу уруш Европа заминида бўлиб ўтмоқда, бизга таъсир қилади ва бутун дунё бўйлаб глобал оқибатларга олиб келади, бу бизнинг хавфсизлигимизга ҳам таъсир қилади”, — деди Боррел Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқида.

Бахмутда жанг қилаётган украиналик ҳарбийлар шаҳарни ушлаб туриш учун Ғарбдан қуроллар келишини кутаётганини билдирди.

«Умид қиламизки, эртами-кечми европалик ҳамкорларимиздан ҳарбий ёрдам етиб келади. Қарши ҳужумга ўтиш учун бу ёрдамни кутяпмиз», деди Деревянко исмли ҳарбий.

Россиянинг ҳозирда бор кучи билан Бахмут эгаллашга уринмоқда. Урушдан олдин 70 000 га яқин аҳолиси бўлган шаҳар ҳозир вайронага айланиб, ҳувиллаб қолган.

"Бу урушда менда ҳеч қандай ҳис-туйғу йўқ. Мен буни ўз ишим деб биламан. Мен учун ўқ отиш посилка юбориш дегандай гап. Ҳеч қандай ҳаяжон йўқ", дейди украиналик мерган.

Исмини ошкор қилмаган украиналик мерган «Бахмут Украинадаги уруш кетаётган ҳудудлар орасида энг мураккаби» эканлигини айтади.

Бахмутни қўлга киритиш Россияга икки йирик шаҳар Краматорск ва Славянск сари йўл очади. Аммо Украина ва унинг иттифоқчилари вақт ва йўқотишлар ҳисобга олинса, бу Россия учун мағлубиятга тенг ғалаба бўлишини айтган.

18:21 18.2.2023

АҚШ вице-президенти Харрис: Россия инсониятга қарши жиноят содир қилди

Мюнхен Хавфсизлик конференсиясидаги нутқи якунида АҚШ вице-президенти Камала Харрис Россия президенти ғалаба қозона олмаслигини таъкидлади.

“Агар Путин вазиятни кутиш орқали устунликни қўлга кирита оламан деб ўйласа, у қаттиқ адашади. Вақт унинг тарафида эмас", - деди Харрис.

Харрис Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини инсониятга қарши жиноят деб атади.

У ўз нутқини АҚШ Украинани қаттиқ қўллаб-қувватлашда давом этишини яна бир бор тасдиқлади ва Вашингтон Киев билан ҳамкорлик қилишдан фахрланишини таъкидлади.

"Биз Украинага қанча керак бўлса, шунча ёрдамни берамиз", деб қўшимча қилди у.

15:29 18.2.2023

Шольц: Украинага танкларни "ҳозироқ" бериш керак!

Германия канцлери Олаф Шольц барча иттифоқчиларни "ҳозироқ” Украинага танклар беришга чақирди

Мюнхендаги хавфсизлик анжуманида сўзлаган нутқида Шольц Украинани танклар билан таъминлай оладиган иттифоқчилар буни ҳозир қилишлари кераклигини айтди.

Германия, Шольцнинг сўзларига кўра, украиналик аскарларни логистика, таъминлаш ва тайёрлашда ёрдам беради.

Франция президенти Эммануел Макрон ўз чиқишида иттифоқчиларни Украинага Россия кучларига қарши қарши ҳужум бошлашда ёрдам бериш учун ҳарбий ёрдамни кучайтиришга чақирди, унинг айтишича, бу Украина белгилайдиган шартларни музокара қилишнинг ягона йўли. Макроннинг қўшимча қилишича, ҳозир Россия билан мулоқот вақти эмас.

15:25 18.2.2023

АҚШ Конгресси гуруҳи Байденни Украинага учоқлар беришга чақирмоқда

Демократик ва Республикачилар партиясидан беш нафар конгрессмен АҚШ президенти Жо Байденга мактуб йўллаб, ўз маъмуриятини “F-16” самолётларини Украинага беришга чақирди. Шу пайтгача АҚШ Киевнинг замонавий қирувчи самолётлар ҳақидаги илтимосларини рад этиб келади.

Конгрессменларнинг фикрича, самолётлар имкон қадар тезроқ юборилиши керак, чунки улар жорий йилда Украина ҳаво ҳудуди устидан назорат ўрнатишга ҳал қилувчи ҳисса қўшиши мумкин.

“Политико” нашри иқтибос келтирган мактубда “F-16” ёки шунга ўхшаш тўртинчи авлод самолётлари ҳақида шундай дейилади: "Бундай самолётларнинг таъминланиши Украинага ўз ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишда ёрдам бериш учун зарур, айниқса Россиянинг янгиланган ҳужуми нуқтаи назаридан ва катта ҳажмдаги ўсиш суръатларини ҳисобга олган ҳолда. - кенг кўламли жанговар ҳаракатлар. "

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG