Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:43

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:42 19.2.2023

АҚШ Давлат департаменти Хитойни Россияга қурол етказиб бериш оқибатларидан огоҳлантирди

Хитой Россияга ножанговар ҳарбий ёрдам бермоқда, шунингдек қурол-аслаҳа етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда NBC News телеканали билан суҳбатда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

Дипломатга кўра, у Хитой Компартияси МҚнинг ташқи ишлар бўйича комиссияси канцеляриясининг раҳбари Ван Ини Москвага қурол-яроғи етказиб беришнинг Пекин учун жиддий оқибатларидан огоҳлантирган. УларМюнхень хавфсизлик конференциясида учрашганлар.

Блинкен билан Ван И учрашуви ҳақида олдиндан маълумот берилмаган эди.

АҚШ давлат котиби Россия армиясига Хитой қуроллари етказиб берилиши билан боғлиқ хавотирларини CBS билан интервьюсида ҳам сўзлаб берди.

Аввалроқ NBC манбалари Хитой Россияга баҳорги ҳужум учун ҳарбий уст-бош ва зирҳли нимчалар бериши мумкинлигини айтишган, аммо тафсилотларни очиқлашдан бош тортишган эди.

Bloomberg маълумотига кўра, январь ойида АҚШ Хитойнинг айрим давлат ширкатлари Украинага қарши урушда фойдаланиш учун Россияга ноҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатаётганига оид далилларни Пекинга тақдим этган.

Агентлик суҳбатдоши эса “Вашингтон назарида Пекин Россияни дастаклашни истайди ва бетараф томон ҳисобланмайди”, деб айтган.

Хитой ҳукумати ушбу маълумотлар юзасидан изоҳ берганича йўқ.

17:40 19.2.2023

Камала Ҳаррис: Хитойнинг Россия билан муносабатлари «хавотир»ли даражада чуқурлашмоқда

АҚШ вице-президенти Камала Харрис Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Хитой-Россия билан муносабатларини чуқурлаштирганидан хавотирда эканлигини билдирди.

У Хитойнинг Россияни қўллаб-қувватлаши қоидаларга асосланган халқаро тартибни бузишини таъкидлади:

«Биз уруш бошланганидан бери Пекин Москва билан муносабатларини кучайтирганидан хавотирдамиз. Хитойнинг Россияга ёрдам кўрсатишга қаратилган ҳар қандай қадами фақатгина тажовуз ва қотилликни рағбатлантиради».

Мюнхен Хавфсизлик конференциясидаги нутқида у океан ортидан Украинага ёрдам давом этишини таъкидлади.

«Орадан бир йил ўтди, Киев букилмасдан, ҳали ҳам тик турибди. Россия эса заифлашди. Трансатлантик иттифоқ ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ. Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига келсак, биз далилларни ўрганиб чиқдик. Ҳуқуқий тамойиллар нималигини биламиз. Россиянинг ҳаракатлари инсониятга қарши жиноятлар эканига шубҳа йўқ», - дея қўшимча қилди у.

17:38 19.2.2023

Риши Сунак: Британия Украинага қирувчи самолётлар юборишни қўллаб-қувватлайди

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак агар иттифоқчилар Украинага қирувчи самолётлар юборишга қарор қилса, уларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Сунак Мюнхен Хавфсизлик конференцияси арафасида берган интервьюсида Украина уруши «муҳим» паллага кирганини айтди:

«Барча иттифоқчиларга агар улар Украинани қирувчи самолётлар билан таъминлай олишса, биз уларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигимизни айтдим. Ўзимизга тўхталсак, биз украиналик учувчиларни биринчилардан бўлиб НАТО стандартидаги самолётларни бошқаришга ўқитамиз».

Сунак ҳам Британиянинг собиқ бош вазирлари Борис Жонсон ва Лиз Трусс сингари Украинани қурол-яроғ етказиб бериш ва қўшинларни тайёрлаш билан дастаклашда қатъийлигини билдириб келмоқда.

Риши Сунак қирувчи самолётларни юборишни рад этган бироқ у Британия бошқа йўллар билан ёрдам бериши мумкинлигини айтди.

У Бирлашган Қироллик биринчилардан бўлиб "украиналик учувчиларни НАТО стандартидаги самолётларни бошқаришга ўқитади, деб айтди.

Полша Украинага МиГ самолётларини беришга тайёр, бироқ бунинг учун АҚШ бошчилигида коалиция тузилиши керак. Бу ҳақида Полша бош вазири Матеуш Мораветски таъкидлади.

17:36 19.2.2023

Россия ҳужумларига қарамай, Украинанинг аксарият қисмида электр таъминоти мавжуд- Зеленский

Владимир Зеленский таъмирлаш бригадалари томонидан бажарилган ишларни мақтаб, Россиянинг бир қатор йирик ҳужумларига қарамай, Украинанинг аксарият қисми энергия таъминотига эгалигини билдирди:

"Украина ҳудудининг катта қисми энергия билан таъминланган. Бу бизнинг матонатимиз, Украинанинг қудрати, кўпчилик бўлиб амалга оширилган ва оширилаётган улкан ишларимизнинг яна бир тасдиғидир. Ҳамма энергияни тиклаш ва ҳимоя қилиш учун биргаликда меҳнат қилмоқда”.

Одессада илгариги ҳужумлар натижасида зарар кўрган энергетика объектларини ҳимоя қилиш учун мақсадли узилишлар бўлиб турибди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG