Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:49

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:27 21.2.2023

Путин Россия ўз тарихининг «ҳал қилувчи нуқтаси»да турганини айтди

Россия президенти Владимир Путин Россия Украинага босқиннинг бир йиллиги арафасида, парламентга мурожаат қилди. У Россия ўз тарихининг «ҳал қилувчи нуқтаси»да турганини айтди.

Путин Ғарб билан муносабатлар совуқ уруш тугаганидан бери энг кескин нуқтага келганини айтди.

Путин рус сиёсий ва ҳарбий элитасига юзланар экан, Донбас аҳолиси ёрдам сўраб мурожаат қилгани учун Россия урушга киришга мажбур бўлганини айтди.

Бу Путиннинг Украинага агрессияни оқлашда ишлатиб келадиган ибораси.

«Донбас халқи 2014йилдан бери ўз юртида яшаш, ўз она тилида гапириш ҳуқуқи учун жанг қилиб келмоқда. Улар доимий отишмалар остида Киев режимининг нафратига қарши курашиб келди ва таслим бўлмади. Улар Россия ёрдамга келишига ишонишган ва буни кутишган эди», дея даъво қилди Путин.

Рус қўшинлари уруш бошланганидан бери учта йирик мағлубиятни бошдан кечирди, аммо шунга улар қарамай Украинанинг бешдан бир қисмини назорат қилмоқда.

Урушда ўн минглаб одам ҳалок бўлди. Путин эса Россия мағрур Ғарб билан экзистенциал кураш олиб бораётганини иддао қилди.

Унинг таъкидлашича, Ғарб Россияни парчалаб ташлаб, унинг улкан табиий бойликларига эга чиқишни мақсад қилган.

Оқ уй Путиннинг иддаоларини “абсурд” деб атади.

17:22 21.2.2023

Путин: Россия стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномада иштирокини тўхтатади

Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни Федерация кенгашига мурожаатида ўз мамлакати стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномада иштирокини тўхтатишини билдирди.

“Россия шартномадан чиқаётгани йўқ, айнан иштирокини тўхтатяпти”, дея урғулади Путин.

Унга кўра, шартномага қайтишдан аввал Франция каби бошқа ядровий мамлакатлар нимани кўзлаётганини англаб олиш лозим.

Путиннинг иддаосича, АҚШда кўплаб ядровий қуролларнинг сақланиш муддати тугаяпти ва янги қуролларни амалда синаб кўриш ҳақида гаплар юрибди.

“Биз бу масалани ҳам кўриб чиқамиз, бироқ биринчи бўлиб амалга оширмаймиз”, деди Путин.

Путин сешанба кунги мурожаатининг катта қисмини Украинадаги урушга бағишлаб, урушнинг бошланиши ва шу кунгача давом этаётгани учун масъулиятни расмий Киев ва АҚШ дохил ғарб мамлакатлари зиммасига юклашга уринди.

Россия президенти бу борадаги тезисларининг аксарияти аввалда айтилган ва бир неча бор такрорланган айбловлардан иборат бўлди. Киевда давлат тўнтариши натижасида ҳокимият тепасида турган нацистлар ҳукмронлик қилаётгани, ғарб Россияга қарши иқтисодий уруш очгани, уларнинг оила институтини барбод қилаётгани, ғарб “тарихан Россияга тегишли бўлган ерлар”ни олиб қўйишга интилаётгани каби иддаолар шулар жумласидандир.

15:51 21.2.2023

Путин: Ғарб «ҳукмронлик» илинжида можаро бошлади

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги можаро бошланишида Ғарбни айблаб, АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари дунёга «ҳукмронлик»қилишга интилаётганини айтди:

«Яна шуни айтмоқчиман: урушни айнан улар(Ғарб) бошлади. Биз уни тўхтатиш учун ўз кучимизни ишга соляпмиз. Донетск, Донбас ва Луганскка қарши янги ҳужумни режалаштириб, эндиликда Қрим ва Севастополга ҳужум қилишни ҳам аниқ мақсад қилишяпти. Биз буни кўриб билиб турибмиз. Улар ўзларининг бу мақсадларини Киевдан туриб баралла эълон қилишмоқда. Шундоғам бизга маълум нарсаларни энди очиқ айтишяпти. Биз ватанимизни, халқимизни ҳимоя қиламиз. Ғарбнинг мақсади эса чексиз ҳукмронликка эришиш».

У Ғарбнинг Россия иқтисодиётини санкциялар орқали издан чиқаришга уринишлари бесамар бўлаётганини айтиб, Ғарб миллиардлаб долларни йўқотаётгани, Россиянинг даромади эса тўхтаб қолмаганини таъкидлади.

Россия махсус ҳарбий операция тадбири баҳонасида 2022 йилнинг 24 февраль куни Украинага бостириб кирган эди.

Россия бир йил давомида Украинага минглаб ракета ва бомба ёғдирди, икки томондан ўн минглаб одам ҳалок бўлди, юз минглаб аҳоли уйи вайрон бўлди, энергетика тизими ишдан чиқарилгани сабаб миллионлаб украиналик электр, иситиш ва сув таъминотисиз қолди. Миллионлаб аҳоли қочқинга айланди.

14:28 21.2.2023

Путин Федерация кенгашига мурожаатини бошлади

Россия президенти Владимир Путин Кремлда Федерация кенгашига мурожаатини бошлади. Украинага урушнинг бир йиллиги арафасида Путин ўз урушини Ғарбга қарши кураш сифатида тақдим қилиши кутилади.

Путиннинг мурожаати арафасида АҚШ президенти Жо Байден Киевга олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан борди.

20 февраль куни президент Зеленский билан учрашган Байден Украинага яна ярим миллиард долларлик ҳарбий ёрдамни эълон қилди. Президент Байден Путиннинг мақсади "Украинани дунё харитасидан ўчириш" бўлгани, аммо унинг "режаси барбод бўлаётгани"ни айтди.

Кремль Байденнинг Киевга ташрифини шарҳламади.

Айни пайтда президент Байден Польшага етиб борган. У Россиянинг Украинага уруши бошланганининг бир йиллигига бағишланган нутқ билан чиқиши кутилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG